К содержанию
РецензированоRU2025

Законодательная практика по уголовно-правовой защите прав несовершеннолетних в странах Азии

Nilufar ASHUROVA

Общество и инновации · 6 · 185-191 · 2025

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада Осиё минтақасининг бир қатор ривожланган жиноят, давлатларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини жиноий- кодекс, ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир қонунчилик тизими таҳлил ҳуқуқий ҳимоя, қилинган. норма, вояга етмаганлар, болалар, жиноий жазо, ҳуқуқбузарлик, озодликдан маҳрум қилиш. 1 PhD, Associate Professor, University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 2 (2025) / ISSN 2181-1415 Законодательная практика по уголовно-правовой защите прав несовершеннолетних в странах Азии АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется законодательная система преступление, уголовно-правовой защиты прав несовершеннолетних в кодекс, ряде развитых стран Азиатского региона. правовая защита, норма, несовершеннолетние, дети, уголовное наказание, правонарушение, лишение свободы. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини жиноий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳар бир давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шарқ давлатларида бу соҳада турли ҳуқуқий механизмлар ва институтлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар миллий анъаналар, дин, маданият ва халқаро стандартларга асосланган. Хусусан, Хитой Халқ Республикаси Жиноят кодексида вояга етмаганларга қарши жиноят таркиблари кодекснинг турли бобларига тарқалган. Вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этиш айрим жиноят таркибларининг квалификацияланган шаклини ташкил этади, уларнинг юқори хавфлилиги жазо чоралари, шу жумладан, ўлим жазоси билан ифодаланади. Шуни таъкидлаш лозимки, Хитой Жиноят кодексида айрим жиноятлар бўйича жабрланувчининг ёши бўйича чегаралар ўтказилмаган. Масалан, Хитой Жиноят кодексининг 295- моддасига мувофиқ, “жиноий фаолият усулларини ўргатиш” ҳаракатлари оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг хусусиятига қараб, 5 йилдан бошлаб озодликдан маҳрум қилишдан ўлим жазосигача бўлган санкцияларни назарда тутади [1]. Умуман олганда, Хитой Жиноят кодекси вояга етмаганларга қарши жиноятларга нисбатан қаттиқлик ва жазо чораларининг кенг диапазони билан ажралиб туради. Жазо чоралари қисқа муддатли ҳибсдан тортиб ўлим жазосигача қамраб олади. Бу нормалар Хитойнинг вояга етмаганларни ҳимоя қилишга қаратилган қатъий сиёсатини ва жиноятларга нисбатан мутаассиб ёндашувини кўрсатади. Хитой Халқ Республикаси (ХХР) жиноят қонунчилигида 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан фаҳш ҳаракатлар ёки зўрлаш учун жазо сифатида 10 йилдан бошлаб озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси кўзда тутилган [2]. Профессор Aрон Вонгнинг фикрича, жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшга тушириш бўйича Хитой Жиноят кодексидаги сўнгги ўзгаришлар фонида уларни танқидий кўриб чиқиб, бундай ўзгаришларнинг асослантирилиши ва болаларнинг ривожланиш психологиясига таъсирини қайта муҳокама қилиш лозим. Негаки, болаларнинг мияси ва руҳий ривожланиши ҳали тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли, уларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши масаласида эҳтиёткорлик талаб этилади.[3] Биз эса, ушбу мулоҳазага қўшилиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Чунки, болаларнинг руҳий ва неврологик ривожланиши ҳали тўлиқ якунланмаганлиги сабабли, уларнинг қилмишларига бўлган ёндашувда 186 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 2 (2025) / ISSN 2181-1415 эҳтиёткорлик зарур. Бундан ташқари, замановий неврология ва ривожланиш психологияси бўйича кўплаб тадқиқотлар болалар ва ўсмирларда импульсивлик юқорилигини, таҳлил ва оқибатларни баҳолаш қобилияти эса, етарлича шаклланмаганлигини фанда аллақачон исботлаб берган. Шу жумладан ХХРнинг жинсий зўравонликларга оид жиноий нормаларида, жинсий етуклик ёшига етмаган шахсга нисбатан қилинган ҳаракатлар, қариндошлик ёки хизмат бўйича тобелик муносабатлари асосида содир этилган бўлса, алоҳида жиноят таркиби сифатида белгиланади. Бундай ҳаракатлар учун жазо чоралари 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси бўлиши мумкин.[4] Ушбу нормалар ХХР ва бошқа қатор давлатларда вояга етмаганларнинг жисмоний ва жинсий дахлсизлигини ҳимоя қилишни кучайтириш ва ушбу тоифа шахсларга нисбатан содир этиладиган жиноятларга нисбатан қаттиқ чора- тадбирлар қўллашга қаратилган. Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Жиноят кодексида оила аъзоларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун жавобгарликни белгиловчи махсус норма сифатида 260-модда кўзда тутилган. Исроил давлатининг қонунчилигида ҳам вояга етмаганларга қарши жиноятлар учун жавобгарлик алоҳида йўналишни касб этиб, қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Жумладан, Исроилда вояга етмаганларга қарши жиноятлар жуда жиддий қабул қилинади ва бу борадаги қонунчилик базаси болаларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарларнинг жавобгарлигини таъминлаш учун тузилган. Давлат жиноий жазолар, мажбурий ҳисобот қонунлари ва ота- оналарнинг мажбуриятлари орқали бир неча ҳимоя қатламларини таъминлайди, буларнинг барчаси вояга етмаганларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жазолаш учун биргаликда ишлайди. 1977 йилги Исроилнинг Жиноят ҳуқуқи тўғрисидаги қонунига [5] мувофиқ, жабрланувчининг вояга е

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада Осиё минтақасининг бир қатор ривожланган жиноят, давлатларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини жиноий- кодекс, ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир қонунчилик тизими таҳлил ҳуқуқий ҳимоя, қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада Осиё минтақасининг бир қатор ривожланган жиноят, давлатларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини жиноий- кодекс, ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир қонунчилик тизими таҳлил ҳуқуқий ҳимоя, қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
сrime, правовая защита, legal protection, жиноят, норма, болалар, deprivation of liberty, children, offense, вояга етмаганлар, criminal punishment, правонарушение, ҳуқуқбузарлик, жиноий жазо, несовершеннолетние, дети, лишение свободы, кодекс, уголовное наказание, code, преступление, озодликдан маҳрум қилиш, ҳуқуқий ҳимоя, norm, minors
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники