Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Историческая эволюция деятельности профсоюзов в годы независимости
Bakhromjon AKHMADJONOV · April -/© in Science LLC. (Andijan State Technical Institute) · Trade Unions (Andijan State Technical Institute) · Social Democratic (Andijan State Technical Institute) · All-Union Central Council of (Andijan State Technical Institute) · Trade Unions (Andijan State Technical Institute)
Общество и инновации · 6 · 81-85 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистонда касаба уюшмалари мустақиллик, ташкил топиши ва ривожланиши, ўзига хос муаммолари эволюция, тарихий манбалар асосида таҳлил қилиб берилган. касаба уюшмалари, социал, демократик, инқилоб, съезд, Устав, СССР, ВЦСПС, федерация. 1 PhD, Associate Professor, Department of Languages and Humanities, Andijan State Technical Institute. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 2 (2025) / ISSN 2181-1415 Историческая эволюция деятельности профсоюзов в годы независимости АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается процесс формирования независимость, профсоюзов в Узбекистане на основе анализа исторических эволюция, источников. Изучаются этапы их становления и развития, а профсоюзы, также конкретные проблемы, с которыми сталкивались социал-демократический, революция, профсоюзные организации на различных этапах своей съезд, деятельности. Устав, СССР, ВЦСПС, федерация. Жаҳонда касаба уюшмалари вужудга келиши тарихини ўрганиш жараёнида, аввало ишчи-хизматчиларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли йиғин, тўгарак, ширкат уюшма шаклида бирлашганликлари тарихдан маълум. Барчамизга маълумки, қадимдан ишчилар билан сиёсат ва иқтисодий ҳокимиятга эга бўлган раҳбарлар ўртасидаги низолар мавжуд бўлиб келган. Касаба уюшмалари ҳаракатининг ривожланиши турли мамлакатларда турлича бўлган. Буюк Британия ва АҚШ касаба уюшмаларида анча аввал юзага келган. Энди асосий эътиборни Туркистон ўлкасига қаратадиган бўлсак, бошқа ўлкаларда бўлгани каби, дастлаб турли тўгарак йиғилишлар, уюшмаларга бирлаша бошлаганлигини таҳлил қилиш мумкин. Илмий изланишлар шуни кўрсатадики, 1905-1907 йилларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, касаба уюшмалари пайдо бўлганлигидан далолат беради. Тарихий манбаларда қайд этилишича, Туркистон ўлкасида биринчи норасмий социал-демократлар тўгараклари 1903 йилда Тошкентда, 1904 йилда Самарқандда пайдо бўлган. Тошкентда ташкил этилган “Социал-демократлар уюшган гуруҳи” 1905–1907 йилларда содир бўлган ишчилар норозиликларида фаол иштирок этган. Умуман олганда 1905 йил Тошкентда 15 тўгарак мавжуд бўлганлиги маълум. 1905 йилнинг бошларида 8 минг ишчи ва хизматчиларни ўз сафларида бирлаштирган Бутунроссия темир йўл уюшмасини Туркистон бўлими ташкил этилган. Биргина Тошкент касаба уюшмаси сафида 20 та, машинист, ва 547 та темир йўл-ишчилари фаолият юритган. Кейинчалик касаба уюшмалари ўлканинг бошқа туманларида, чунончи Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва бошқа ҳудудларда ташкил топа бошлаган. 1917 йил феврал инқилоби арафасида Туркистонда ишчиларнинг 0,2 фоизини бирлаштирувчи жами 23 та касаба уюшмалари ташкилоти мавжуд бўлган [4, 9]. Илмий изланишлар шуни кўрсатадики касаба уюшмалари фаолияти тўғрисидаги мунозаралар Туркистон касаба уюшмаларининг І съездида 1918 йил 22 июн-июл кенг ва атрофлича муқокама қилинганлиги маълум. 82 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 2 (2025) / ISSN 2181-1415 Фукаролар уриши шароитида мамлакатда, жумладан Туркистонда касаба уюшмалари фаолияти ҳарбийлаштирилган ва уларни ҳарбий усул асосида иш юритиш мажбурий йўлга қўйилган. Шуниси ачинарлики уларнинг кундалик фаолиятида тарбиявий ва тушунтириш усули эмас, аксинча буйруқбозлик механизми кучайтирилганлигини таҳлил қилиш эътиборга лойиқ. Шуниси характерлики, фуқаролар уриши тугаши, янги иқтисодий сиёсатга ўтиши касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақидаги масала яна ҳам жиддийлигича қолаверди. 1924 йил Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа республикалар ташкил этилди. Бу ҳолат 1925 йилда, касаба уюшмаларини янгитдан ташкил этилишига сабаб бўлди ва Тошкент шаҳрида касаба уюшмаларининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унда 90 минг кишидан иборат уюшма аъзоларидан, маҳаллий 36,5 минг кишидан вакиллар қатнашдилар, Қурултойда касаба уюшмаларининг фаолиятида хўжалик ташкилотчилик ишларининг кучайиши ўзига хос йўналишлардан бири бўлиши кераклиги таъкидланди ва йўл-йўриқлар кўрсатилди [4, 12]. Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари 50-йиллардан бошлаб жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий шарт–шароитларидан келиб чиқиб ўз фаолиятининг асосий йўналишини меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, корхоналарда мусобақаларни ташкил этишга, меҳнат шароитларини яхшилашга қаратила бошланди. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг VІ съездида касаба уюшмалари ташкилотларининг иқтисодий қурилишидаги вазифаларини аниқлаб берди. 1970–1990 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлар сон ва сифат жиҳатдан мустаҳкамланди. 1980 йилларда ўз сафига 5 млн 23 минг кишини бирлаштирди. Корхоналарда, жамоа, давлат хўжаликларида, ўқув муассасаларда 31 минг касаба уюшмалари фаолият кўрсата бошлади [1]. Мустақиллик йилларида республика касаба уюшмалари ташкилотлари олдида мутлақо янги йўналишдаги вазифалар кўндаланг бўлиб қолди. Бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида бу оммавий ташкилотларнинг вазифаси ҳам ўзгариб бориш қонуний эканлиги барчага маълум. Иқтисодий ислоҳ
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистонда касаба уюшмалари мустақиллик, ташкил топиши ва ривожланиши, ўзига хос муаммолари эволюция, тарихий манбалар асосида таҳлил қилиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистонда касаба уюшмалари мустақиллик, ташкил топиши ва ривожланиши, ўзига хос муаммолари эволюция, тарихий манбалар асосида таҳлил қилиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, касаба уюшмалари, Устав, мустақиллик, СССР, социал-демократический, профсоюзы, ВЦСПС, Congress, Social Democratic, Constitution, Evolution, федерация, съезд, социал, демократик, инқилоб, Independence, USSR, эволюция, независимость, Trade Unions, All-Union Central Council of Trade Unions, революция, Federation, Revolution
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024