Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Особенности узбекской просветительской литературы 1920-1930-годов
Vasila MAMATKASIMOVA
Общество и инновации · 6 · 30-37 · 1920
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада жадидчилик ҳаракати ғоялари, жадидлар, уларнинг мақсад ва вазифалари изчил ўрганилган, жадидизм, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, жадидчилик ҳаракати, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий- маърифатпарварлик. сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотларига алоҳида эътибор қаратилган. 1 Candidate of philological sciences, Associate Professor, Head of department Romano-Germanic Languages, The University of World Economy and Diplomacy. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 2 (2025) / ISSN 2181-1415 Особенности узбекской просветительской литературы 1920–1930-годов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье системно анализируются идеи движения Джадиды, джадидов, их цели и задачи, особое внимание уделяется джадидизм, вкладу движения в образование и издательское движение джадидов, искусство, его общественно-политическим усилиям по просвещение. формированию национальной государственности, а также исследованиям касательно научного и культурного наследия джадидов. Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан жадидчилик ҳаракати ғоялари, уларнинг мақсад ва вазифаларини изчил ўрганиш, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир” [1]. Дарҳақиқат, ХХ асрнинг 20–30-йиллари ўзбек адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу давр адабиёти ўзининг том маънода маърифатпарварлик хусусияти билан ажралиб туради. Ушбу даврда яшаб ижод қилган ўзбек адибларининг катта қисми жадидчилик (миллий уйғониш) ҳаракатининг бевосита иштирокчилари бўлсалар, йиллар давомида уларнинг ёнига маърифатпарварлик ғояларини давом эттирган ёш ижодкорлар келиб қўшилдилар. Жадидлар каби улар ҳам ижтимоий ислоҳотни амалга оширишда, халқнинг умумий маданий савиясини кўтаришда маърифат ёйишни асосий воситалардан бири деб билдилар. Жадидлар ва уларнинг замондошлари ўз асарларида давр учун энг илғор ҳисобланган ғояларни кун тартибига олиб чиқдилар ва уларни амалга ошириш учун фаол курашдилар.” [2]. Адабиётшунослигимизда XIX аср охири – ХХ аср боши ўзбек адабиёти ҳақида сўз юритилганда, мазкур даврни “жадидчилик ҳаракати ғояларининг адабий- бадиий ифодаси” бўлганлиги таъкидланиб, “миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти 2 босқичга ажратилади: 1) Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг илк босқичи: манбалари ва юзага келиши (XIX аср охирлари); 2) миллий ва ижтимоий курашлар даври: тараққиёти ва тугатилиши (ХХ аср биринчи чораги)” [3]. Муаллифларнинг фикрига кўра, иккинчи босқич “хронологияга кўра икки қисмни ўз ичига олади: 1. 1905–1917 йиллар. 2. Ундан 20-йилларнинг охиригача”[4]. Биз ҳурматли олимларимизнинг ўша давр адабиётини бу сифат таснифлашларига қўшиламиз. Шу билан бирга бу давр адабиёти хусусидаги ўзимизнинг айрим кузатишларимизни билдиришни истардик. 31 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 2 (2025) / ISSN 2181-1415 Маълумки, миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти кўпчилик адибларининг ижоди юқорида кўрсатилган иккинчи давр (1905–1929)га дахлдордир. Лекин Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг шундай йирик вакиллари ҳам борки, улар ўз ижодларини зикр этилган дарслик муаллифлари кўрсатган сана (ХХ аср биринчи чораги)дан кейин ҳам давом эттирганлар, нафақат ўзбек адабиётининг, балки умумбашарий адабиётнинг ҳам дурдоналарига айланган асарларини битганлар. Миллатпарвар ва маърифатпарвар адиблар Саидризо Ализода (1887–1945), Ҳожи Муин (1886–1942), Тавалло (1883–1937), Хислат (1874–1945), Абдулла Авлоний (1878–1934), Фитрат (1886–1938), Абдулла Қодирий (1894–1938) ва Чўлпон (1897–1938) 30-йилларда ҳам фаол бадиий ижод билан шуғулланганлар, жаҳон адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилганлар. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” (1926) ва “Меҳробдан чаён” (1929) романлари, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” (1936) романи каби ўлмас асарлар айнан шу даврда яратилган. Шулардан келиб чиқиб, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг сарҳадларини XIX аср охири – XX асрнинг биринчи чораги билан торайтириб қўйиш ҳақиқатдан йироқ туюлади. Зеро, юқорида номлари зикр этилган адиблар – Фитрат, А.Қодирий, Чўлпон ўз ижодларини 20-йилларнинг ўртасига келиб тўхтатиб қўйганлари йўқ. “Бу даврдаги ижодий муҳит ҳар қанча даҳшатли бўлмасин, айрим ёзувчилар унинг қутқусига учиб, эътиқодларига хиёнат қилганлари, иймондан воз кечганлари йўқ” [5]. Фитрат, А. Қодирий ва Чўлпон умрларининг сўнгги кунларигача – 1938 йил 4-октяб
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада жадидчилик ҳаракати ғоялари, жадидлар, уларнинг мақсад ва вазифалари изчил ўрганилган, жадидизм, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, жадидчилик ҳаракати, миллий давлатчил…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада жадидчилик ҳаракати ғоялари, жадидлар, уларнинг мақсад ва вазифалари изчил ўрганилган, жадидизм, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, жадидчилик ҳаракати, миллий давлатчил… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp30-37, jadidism, education, Jadids, жадидизм, жадидлар, джадидизм, jadid movement, просвещение, маърифатпарварлик, Джадиды, движение джадидов, жадидчилик ҳаракати
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025