К содержанию
РецензированоRU2026

АНКЕ ФОН КЮГЕЛЬГЕН АСАРЛАРИДА НАҚШБАНДИЯ-МУЖАДДИДИЯ ТАРИҚАТИ ҲАҚИДА

ТАРИҚАТИ ҲАҚИДА · Мурадов Санжар Аслонович

Современная наука и исследования · 2 · 33-34 · 2026

Аннотация

This article provides information on the study of the Naqshbandi-Mujaddidiya order, one of the branches of the Naqshbandiyya order, by the German philosopher Anke Von Kügelgen. In this article, the author has studied the work of the German philosopher on Sufism. Keywords: Sufism, irfan, shuhud, wujud. ОБ ОРДЕНЕ НАКШБАНДИ-МДЖАДДИДИ В ТВОРЧЕСТВАХ АНКЕ ФОН КЮГЕЛЬГЕНА Аннотация. В этой статье представлена информация об исследовании одной из ветвей секты накшбандия, секты накшбандия-муджаддидия, немецким философом Анке фон кюгельгеном. В этой статье автор исследовал работу немецкого философа, посвященную мистицизму. Ключевые слова: Суфизм, мистицизм, шухуд, вужуд. Нақшбандия-мужаддидия-хожагон-нақшбандия тариқатининг тармоқларидан бири бўлиб, ушбу силсила сахоба Абу Бакр Сиддиқга бориб тақалади. Ушбу тариқат Марказий Осиёга XVII–XVIII асрларда кириб келган ҳамда XVIII аср ўрталарида бу ерда асосий тариқат йўналиши сифатида ҳукмронлик қилган. Ушбу тариқат асосчиси Ҳиндистонда нақшбандийлик тариқати ҳонақосини очган Хожа Муҳаммад Боқий-биллоҳ (ваф. 1603 й)нинг шогирди Ахмад Сирхинди (Имом Раббоний, ваф. 1624 й) ҳисобланади. Ўзининг устозидан фарқли ўлароқ Имом Раббоний нақшбандийлик таълимотига ўзгача тус берди. У Ибн Арабий (ваф.1240 й) таълимотига табақалаштирилган танқидни ишлаб чиқди ҳамда Аллоҳни билишнинг юқори даражаси сифатида “Ваҳдат ул-вужуд” (“Борлиқ бирлиги”) ўрнига “Ваҳдат ул-шуҳуд” (“Шоҳидлик бирлиги”) таълимотини яратди. Аҳмад Сирхинди диний ҳаётда турли хилдаги “қабул 2070 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 қилинмайдиган янгилик” (бидъат)ларни, жумладан, рақс ва қўшиқ айтиш билан олиб бориладиган диний маросимларни рад этди ҳамда шариатни барча ҳаракатлар учун йўналтирувчи ягона чизиқ, тариқатни эса мукаммаллик сари қадам қўядиган кишига ёрдам бмужаддеручи шариатнинг таянчи сифатида тушунтириб берди. Аҳмад Сирҳинди ўзидан олдин ўтган мутасаввифлардан фарқли ўлароқ шариатни нафақат махсус буйруқлар орқали балки ундаги ички ҳақиқатлар нуқтаи назардан изоқлайди. Тарғибот тарзда баён қилинган рисола ва мактуботларида ҳамда Бобурийлар империяси сиёсий элитасига тақдим этган ушбу қараши, Аҳмад Сирҳиндийга “Иккинчи мингйилликнинг (ҳижрий) мужаддиди (янгиловчиси)” деган нуфузли тахаллус олишага сабаб бўлди (“мужаддиди алфи соний”). Ахмад Сирҳинди ўз ғояларининг тарғиботини сермахсул шаклда олиб борди. Ҳиндистоннинг турли вилоятларидан бўлган кўп сонли шогирдларини таълим олганидан сўнг таълимоти ҳамда тариқат тизимини ёйиш мақсадида ўз манзилларига, баъзи ҳолларда Эрон ва Афғонистон шаҳарларига юборади. Бу ҳпракатлар натижасида жуда эрта яъни XVII асрнинг биринчи ярмида нақшбандия-мужаддидия тарафдорлари Ҳижозда пайдо бўлди. Марказий Осиёга нақшбандия-мужаддидия Ҳиндистон ва Ҳижозда ушбу тариқатга кирган марказий осиёлик мусулмонлар томомонидан келиб қолади. Тадқиқотларда кўрсатилишича, Марказий Осиёда шаклланган нақшбандия-мужаддидия тариқатининг ўзаро муроса қилмаган 3 хил йўналиши мавжуд бўлган. 1. Хожа Ҳабибуллох (Хисорий) Бухорий (ваф.1700 й) Шайх Эшонхожа номи билан машҳур бўлиб, Аҳмад Сирхиндийнинг ўғли Муҳаммад Маъсум томонидан тариқатга киритилган ҳамда унинг “ўринбосар”и сифатида Бухорога юборилган. Шайхнинг баъзи тарафдорлари уни “бошланаётган ўн иккинчи юзлик мужаддиди (янгиловчиси)” ҳамда Бухорода биринчи бўлиб нақшбандия-мужаддидияни ёйган ва Бухорода нақшбандия тариқати (Бухорода илк бор пайдо бўлган) занжири қайтишига сабабчи бўлган валий сифатида эътироф этишади. Унинг энг машҳур муриди Сўфи Оллоёр Қаттарқўрғоний (ваф. 1720 йил) ҳисобланади. Сўфи Оллоёрнинг “Маслак ул-муттақин” ва “Сабот ул- ожизин” асарлари қейинги давр учун нақшбандия тариқати манбалари сифатида кўпроқ ўқилган. Хожа Хабибуллох Бухорий йўналиши Бухоро билан бирга Хоразмда ҳам кенг тарқалган. Хоразмда ушбу йўналишга кирган икки шайх яъни Шайх Сафар (в. 1785 йил) ва Халифа Ниёзқули (в. 1820 йил) кейинчалик Бухорода ўз хонақоларига асос солишди ҳамда Марказий Осиё ва Волга-Урал ҳудудларидан келган муридларни тариқатга киритишди. Шайх Сафар даврида нақшбандия-мужаддидия мамлакатнинг сиёсий раҳбарларига таъсир қилган. Манғит ҳукмдори Шохмурод даврида (1785-1800 йй) 2071 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 нақшбандия-мужаддидия Бухоро амирлигида ҳукмрон тариқатга айланди. Шохмурод ўғли ва меросхўри Амир Ҳайдар (17800-1826)дар фарқли ўлароқ хуфий зикр қиладиган нақшбандия-мужаддидия шайхларини рағбатлантирган ҳамда мусиқа шакллари орқали ўтказиладиган маросимларни ман қилган. 2. Хожа Мусохон Дахбедий (в. 1776 й. )ни унинг давомчиси ва тарихчи олим Хумилий “мусавия-нақшбандия-мужаддидия силсиласи сохиби” деб эътироф этади. Хожа Мусохон Дахбедий Самарқанд яқинидаги Дахбид қишлоғида истиқомат қилган. Хожа Мусохон Дахбедий нақшбандия-мужаддидия тариқатига Ҳиндистонда қилган сафари давомида Мирзо Мазхаржон Жонон (в.1781 й) устози бўлган Муҳаммад Обид (в. 1747 й) томонидан киритилган. Мусохон Дахбеди шариатга асосланиб зикру хуфияни (овоз чиқармасдан зикр қилиш) амалга ошириб, сиёсий фаолли

Доказательный фрагмент

«This article provides information on the study of the Naqshbandi-Mujaddidiya order, one of the branches of the Naqshbandiyya order, by the German philosopher Anke Von Kügelgen.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article provides information on the study of the Naqshbandi-Mujaddidiya order, one of the branches of the Naqshbandiyya order, by the German philosopher Anke Von Kügelgen. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Sufism, irfan, shuhud, wujud, шуҳуд, ирфон, Тасаввуф, вужуд.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники