К содержанию
РецензированоRU2025

ПЕДАГОГИК МАДАНИЯТ - МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА

ПЕДАГОГИКМАДАНИЯТ -МАКТАБГАЧАТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА · ЖАМОАТЧИЛИКНАЗОРАТИНИНГМУҲИМ ОМИЛЛАРИДАН БИРИ · Эргашева Моҳинур Дилмуродқизи

Научный информационный бюллетень · 7 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларида жамоатчилик назоратининг муҳим омилларидан бири бўлган педагогик маданият ва ота-оналар билан ҳамкорликжараёнлари ҳақидамаълумотлар ёритилган. Калит сўзлар: мактабгача таълим, педагогик маданият,муассаса, педагог, тарбияланувчи, ота-она. Мактабгача таълим муассасалари педагогларининг асосий вазифаларидан бири педагогик маданиятни эгаллаш ҳисобланади. Умумий мазмунда маданият тушунчаси остида маънавий ва моддий бойликларни жамлаш тушунилади, катта инсон эса уларни тарихдан ҳозирги вақтга ва келажакка етказувчи ҳисобланади. Бунда МТМ педагоглари ва тарбияланувчиларининг ота-оналарида бир хилда юзага келадиган қатор муаммоларни ажратиш лозим. Биринчидан, педагогик маданият нима эканлиги ва уни намоён этиш усуллари қандайлиги тўғрисидаги яққол тушунча мавжуд эмас. Иккинчидан, ота- оналарнинг ўз ишларида, тарбиячилар эса педагогик жараённи амалга оширишда ҳаддан ортиқ бандликлари туфайли катталарнинг театрлар, музейлар, кўргазмаларга ташриф буюришга вақтлари етишмайди. Учинчидан, мактабгача таълим муассасаларининг барча педагоглари ҳам ота-оналарда педагогик маданиятни шакллантириш методикасига бир хилдаэгаэмаслар. Педагогик фаолият, маданият билан инсон фаолиятининг бошқа фаолият турларидан кўпроқ боғлиқдир. У жамиятнинг алоҳида соҳаси ҳисобланиб, мақсадга шакллантиришни йўналтирилган амалга оширади, ижтимоий-маданий инсонни маданий мерос, шахсни ижтимоийлаштириш, унинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнларини бошқариш вазифаларини бажаради. Шунинг учун ҳам, мутахассиснинг маданияти унинг касбий фаолиятида алоҳида ролга эга, у шахсга яхлит таъсир кўрсатади, касбий шахсий муносабатлар тизимида мустаҳкам ўрин эгаллашга, ўзини ва фаолиятдаги ўз ролини англашга кўмаклашади, танланган касб доирасида ижоднинг интеграл кўрсаткичи сифатида хизмат қилади. Мутахассис маданиятининг умумий мазмундаги кўрсаткичи сифатида шахснинг дунёқараши кенглиги ва йўналганлигини, ижтимоий фаоллиги даражасини,ҳиссийтаъсирчанликхусусиятлариниҳам қабул қилиш мумкин. Х.М.Тожибоеванинг тадқиқотида, педагогик маданият мутахассислар педагогик мулоқот 117 вазиятида хулқни ташкил этишга амал қиладиган талаб, меъёр, намунаси сифатида тушунилади [1]. Баъзан педагогик маданиятни касбий саводхонлик, билимлилик, педагогиктехникаёкитактикабилан ўхшатишсодир бўлади. Originalarticle ISSN:3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 7,issue1,Aprel 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAKIndex bazalari : research gate, research bib. Qo’shimchaindex bazalari:zenodo,open aire. googlescholar. Назарий жиҳатдан педагогик маданият умумий маданиятнинг бир қисми сифатида қаралади,чункиу: - инсониятнинг тарихий-маданий тажрибасини бирлаштиради, алоҳида педагог эса мазкур тажрибани тарбияланувчиларда белгиланган қадриятлар ва муносабатлар ҳажми орқали аксэттиради; - ўқитувчи ижтимоий амалиётининг бир қисми ҳисобланади ва унинг талаблар билан анъаналар, ўзаро муносабатлар меъёрлари орқали ўзаро таъсири соҳасида намоён бўлади; - инсон билимлари соҳасини ифодалайди ва ўқитувчи амалга оширадиган, моҳир педагог фаолиятининг аҳамиятли компоненти ҳисобланган педагогик концепциялар, тизимлар, технологияларда ўз ифодасини топади; - педагог томонидан жамиятнинг объектив эҳтиёжлариниаксэттириш усули ҳисобланади. Педагогик маданият – бу мураккаб тузилган тизим бўлиб, педагогик таъсир этиш субъектининг кўп даражали таркибига эгадир. Шунинг учун ҳам педагогик маданиятнинг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги фикрни нафақат моҳир педагогларга нисбатан, балкибутун жамият доирасидаҳамқўллаш лозим. Маданият инсоннинг ихтиёрий фаолият турига меъёрий талабларни акс эттиради. Шунинг учун ҳам, инсон фаолиятининг турлари қанча бўлса, шунча маданият турлари ҳам мавжуддир. Маданият – инсоннинг ҳаёт фаолиятида ўзлаштирган тажрибасидир. Айтилганларга кўра, педагогик маданият педагогик жараённинг интегратив тавсифини ифодалайди. У инсонларнинг орттирган ижтимоий тажрибаларини ҳамда бир авлоддан бошқа авлодга етказиб бериш бўйича билимлар, кўникма, малакалар, компетенциялар ва махсус институтлар кўринишда мустаҳкамланган мазкур фаолиятнинг натижаларини етказиб бериш бўйича бевосита фаолият яхлитлигидан таркиб топади. Агар маданият ихтиёрий аниқ бир фаолият турига қўйиладиган меъёрий талабларни ифода этса, унда педагогик маданият ёш авлодни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш бўйича фаолиятга қўйиладиганталабларниифодалайди. Педагогик маданият бутун жамиятнинг ҳамда ҳар бир алоҳида инсоннинг умумий маданиятиниакс эттиради.Шунинг учун ҳам,жамиятнинг педагогик маданияти омманинг педагогик маданияти даражаси билан белгиланади ва умумий маданиятнинг ажралмас қисмини ифодалайди. Педагогик маданият умуминсоний маданиятнинг бир қисми сифатида жаҳон педагогик тажрибасидан ташкил топади, маданий даврларнинг алмашиниши оқибатида бунга мос равишдаги педагогик цивилизацияга олиб келади, таълимпарадигмалариниўзгартиради. Ҳар бир давр ўз педагогик маданиятини шакллантиради. Унинг ҳар хил турларини ажратишга асос бўлиб маънавий қа

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларида жамоатчилик назоратининг муҳим омилларидан бири бўлган педагогик маданият ва ота-оналар билан ҳамкорликжараёнлари ҳақидамаълумотлар ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларида жамоатчилик назоратининг муҳим омилларидан бири бўлган педагогик маданият ва ота-оналар билан ҳамкорликжараёнлари ҳақидамаълумотлар ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
мактабгача таълим, педагогик маданият, муассаса, педагог, тарбияланувчи, ота-она.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники