Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Опасность для общества преступления отмывания прибылей от преступной деятельности
Rustam DAMINOV · Keywords: -/© in Science LLC. (Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan)
Общество и инновации · 5 · 63-68 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ФАТФ стандартлари, легаллаштириш жинояти ўзининг жамият ва давлат учун “яширин иқтисодиёт”, хавфлилиги билан дунё ҳамжамияти ва халқаро тавсия, ташкилотларни эътиборга қаратишга мажбур қилганлиги имплементация, стратегия. ва халқаро ташкилотларнинг ушбу иллатга қарши кураш учун давлатларни жиноятчиликка қарши кураш борасидаги стратегияларини қайта кўриб чиқишга чақирганлиги, ҳозирги кунда ушбу турдаги жиноятларга таъсир қилаётган асосий омиллардан бири бўлган “яширин иқтисодиёт”нинг хусусиятлари очиб берилади. 1 Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail: daminovrustam@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2024) / ISSN 2181-1415 Опасность для общества преступления отмывания прибылей от преступной деятельности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Преступление отмывания денег, учитывая его высокую Стандарты ФАТФ, опасность для общества и государства, привлекло «скрытая экономика», внимание мирового сообщества и международных рекомендации, организаций. Международные организации призвали реализация, стратегия. страны пересмотреть свои стратегии борьбы с этим преступлением. В статье будут раскрыты характеристики «скрытой экономики», которая является одним из факторов. Мамлактимизда аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, давлат бошқарувида фуқароларнинг иштирокини фаоллаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасидаги ислоҳотлар жадал суратларда давом этаётганлигини хеч бир истисносиз таъкидлашимиз жоиз. Шу билан бирга замон шиддат билан ривожланаётган бир пайтда жамиятнинг барча жабҳаларида- бу сиёсий ёки иқтисодий соҳа бўладими, суд-ҳуқуқ соҳаси ёки ижтимоий соҳа бўладими барча соҳаларни такомиллаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу эса албатта давлатни нафақат ички балки ташқи сиёсати, яъни хорижий давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйилганлиги, алоқаларни ишончли ва тенг ҳуқуқлилик асосида ўрнатилганлиги билан ҳам боғлиқ. Зеро, ҳозирги глобаллашув даврида хеч бир жамият, миллат, давлат ўз «қобиғига ўралган» ҳолда тараққиётга эришиши ва фаровон жамият қуриши мумкин эмаслиги барчамизга аён. Ҳозирги кунда интернет тармоғи жадал суратларда ривожланиши инсоният ҳаётига ижобий таъсири билан бирга ўзининг кўпгина салбий жиҳатларини ҳам кўрсатиб келмоқда. Хусусан, дунёнинг бир нуқтасидан бошқа бир нуқтасига қисқа фурсатда ўзининг таъсирини ўтказа олиши ёки бевосита маълум бир жараённи (масалан, молиявий операция) амалга ошириш имконияти мавжудлиги, бу каби имкониятлардан эса ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланиб, жиноят содир этаётганликлари ёки жиноий йўл билан топилган мол-мулкларни легаллаштиришлари билан жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар ҳамда хавф туғдираётганлиги, энг ачинарлиси ушбу турдаги жиноятлар йилдан йилга ортиб бораётганлиги, мазкур турдаги жиноятларга қарши кураш ва уни салбий оқибатларини олдини олиш чораларини кўриш каби масалалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдига улкан ва маъсулиятли вазифаларни қўймоқда. Зеро, жиноятчилик фаолиятида янги усуллар ва замонавий технологияларнинг қўлланилиши, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган мутахассислардан жиноятларни содир этиш услубларини чуқур ўрганиш асосида бу қилмишларга қарши курашиш чораларини доимо такомиллаштириб боришни ҳамда мамлакат иқтисодиётини ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилишни талаб этади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти бир вақтнинг ўзида бир қанча ижтимоий муносабатларга ўзининг салбий таъсирини 64 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2024) / ISSN 2181-1415 кўрсатиш билан ҳарактерланади. Жумладан, ушбу турдаги жиноятлар “хуфёна” иқтисодиётни ривожлантиради, бу билан эса давлатнинг иқтисодий салоҳиятига путур етказади. Бундан ташқари, жиноий бизнесни рағблантиради ва бу бевосита айнан шу турдаги жиноятларни ортиб кетишига омил бўлади. Шунингдек, мамалакатда мавжуд барқарор ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаради ва фуқароларда давлат органларига ҳамда қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигига бўлган ишончини йўқолишиги олиб келади. Бундан ташқари ушбу турдаги жиноятлар трансмиллий жиноятлар турига кирганлиги боис, давлатнинг нафақат иқтисодий балки ҳалқаро майдондаги обрўсига путур етказади, бу эса ўз навбатида бир қанча салбий оқибатларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини жамият учун хавфлилик даражаси юқори эканлиги борасидаги фикримизнинг тасдиғи сифатида шуни айтишимиз мумкинки, айнан ушбу жиноят Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар бўлимининг, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар бобидан ўрин олганлигидир. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкоралаштириш жинояти и
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ФАТФ стандартлари, легаллаштириш жинояти ўзининг жамият ва давлат учун “яширин иқтисодиёт”, хавфлилиги билан дунё ҳамжамияти ва халқаро тавсия, ташкилотлар…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ФАТФ стандартлари, легаллаштириш жинояти ўзининг жамият ва давлат учун “яширин иқтисодиёт”, хавфлилиги билан дунё ҳамжамияти ва халқаро тавсия, ташкилотлар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2024 in Science LLC, стандарты ФАТФ, ФАТФ стандартлари, рекомендации, "hidden economy", реализация, имплементация, strategy, FATF standards, стратегия, тавсия, «скрытая экономика», “яширин иқтисодиёт”, implementation, recommendation
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014