К содержанию
РецензированоRU2024

Практика политики делимитации и демаркации государственных границ Республики Узбекистан с соседними государствами

Furkat YULDASHEV · Farkhad ABDURAZAKOV · Central Asian region (Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 5 · 166-172 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг қўшни Марказий Осиё минтақаси, давлатлар билан давлат чегараларини делимитация ва делимитация, демаркация қилиш масалалари ҳамда сўнгги йиллардаги демаркация, ушбу йўналишда мамлакатимиз ташаббуси билан амалга ҳамкорлик, чегара, оширилаётган ижобий ўзгаришлар ёритилган. ташқи сиёсат, анклав, баҳсли ҳудудлар. 1 Lieutenant colonel, Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan. 2 Lieutenant colonel, Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 4 (2024) / ISSN 2181-1415 Практика политики делимитации и демаркации государственных границ Республики Узбекистан с соседними государствами АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещаются вопросы делимитации и Центральноазиатский демаркации государственной границы Республики регион, Узбекистан с сопредельными странами, а также делимитация, положительные изменения, происходящие в последние демаркация, сотрудничество, годы по инициативе нашей страны. граница, внешняя политика, анклав, спорные территории. Марказий Осиё минтақасида кўп йиллик келишмовчиликлар, баъзида тўғри ёндашилганда оқилона ечимлар топса бўладиган масалалар бўйича “қарама- қаршиликлар” нафақат тушунмовчиликларга, балки кўпинча чегараларда ноҳуш ҳодисаларга ҳам сабаб бўлган. Келишмовчиликнинг асосий сабаби сувдан ва транспорт коммуникацияларидан фойдаланиш, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш ва чегара пунктларини кесиб ўтиш масалаларида муросанинг йўқлиги бўлган [1]. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти фаоллари олдида қилган чиқишида “Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида сўнгги 25 йил ичида тўпланган улкан муз бор. Бу муз эриши учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликда кўпгина ишларни амалга оширишимизга тўғри келади” [2] деган эди. 2016 йилда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги яқин қўшнилар билан ҳамкорликни ривожлантиришни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб берди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатнинг ташқи сиёсат соҳасида энг муҳим устувор йўналишларидан бири “Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини тартибга солиш” [3] эканлиги белгиланди. Бу қўшни мамлакатлар билан давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича музокаралар жараёнини фаоллаштиришга қаратилган муҳим қадам эди. Натижада тарихан қисқа вақт ичида Ўзбекистон ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг яхши томонга бурилишига сабаб бўлган улкан ўзгаришлар рўй берди. Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги фармони билан ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасининг асосий хорижий шериклар билан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тасдиқланди. Унга кўра Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини узил-кесил ниҳоясига етказиш ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этилди [4]. 167 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 4 (2024) / ISSN 2181-1415 Маълумки, минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан умумий чегарага эга. Унинг узунлиги 7000 километрдан зиёд, жумладан, Қозоғистон билан – 2356,31, Қирғизистон билан – 1476,12, Тожикистон билан – 1296,9, Туркманистон билан – 1831,49, Афғонистон билан – 143 километрни ташкил этади. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги фаоллашиши баробарида, Марказий Осиё мамлакатлари билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар жараёни мунтазамлик касб этди. 2016 йил август ойидан 2018 йил август ойига қадар Ўзбекистон ҳукумати делегацияси қўшни мамлакатлар ҳукумат делегациялари билан жами 65, жумладан, Қозоғистон билан 18, Қирғизистон билан 28, Тожикистон билан 9, Туркманистон билан 9, Афғонистон билан 1 учрашув ўтказди [5]. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 сентябрдаги Қирғизистон Республикасига, 2018 йил 9 мартдаги Тожикистон Республикасига давлат ташрифлари давомида ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳақидаги шартноманинг келишилган қисми ва Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкалари ҳақидаги шартнома имзоланиши чегарани делимитация ва демаркация қилиш, чегараолди муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди. Пировардида, Ўзбекистон Президентининг очиқ ва прагматик сиёсати туфайли Самарқанд шаҳрида 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида бўлиб ўтган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги баҳсли нуқталар бўйича келишувга эришилди. Қозоғистон билан давлат чегарасини делимитация қилиш ниҳоясига етиб, айни пайтда бу ҳақидаги шартнома учун зарур ҳужжатларни тай

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг қўшни Марказий Осиё минтақаси, давлатлар билан давлат чегараларини делимитация ва делимитация, демаркация қилиш масалалари ҳамда сўнгги йиллардаги демаркация, уш…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг қўшни Марказий Осиё минтақаси, давлатлар билан давлат чегараларини делимитация ва делимитация, демаркация қилиш масалалари ҳамда сўнгги йиллардаги демаркация, уш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Central Asian region, borders, Марказий Осиё минтақаси, foreign policy, анклав, ташқи сиёсат, демаркация, сотрудничество, delimitation, ҳамкорлик, enclaves, demarcation, спорные территории, делимитация, чегара, Центральноазиатский регион, баҳсли ҳудудлар, cooperation, внешняя политика, граница, disputed territories
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники