К содержанию
РецензированоRU2021

Вопросы совершенствования правового мониторинга за исполнением нормативно-правовых актов

Rustambek SAYIDOV · February -/© in Science LLC. (15 January 2021 well as substantiates proposals for improving the institute of)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада норма ижодкорлиги жараёнида Норма ижодкорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ҳуқуқий Конституция мониторинг қилишнинг ҳозирги ҳолати, ушбу соҳадаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда ҳуқуқий Объект Ҳуқуқий мониторинг мониторинг институтини такомиллаштиришга оид асослантирилган таклифлар илгари сурилган. 1 Independent researcher, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415 Вопросы совершенствования правового мониторинга за исполнением нормативно-правовых актов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье представлено современное состояние правового Нормотворчество мониторинга исполнения нормативно-правовых актов в Конституция процессе нормотворчества, правовые проблемы в этой Нормативно-правовой акт сфере и способы их решения, а также обоснованы Объект Правовой мониторинг предложения по совершенствованию института правового мониторинга. Ҳар қандай ислоҳотларнинг самарасини таъминлашда тегишли ҳуқуқий механизмларни шакллантириш зарур бўлади. Ушбу жараён бевосита норма ижодкорлиги фаолиятида рўёбга чиқади. Дарҳақиқат, норма ижодкорлиги фаолияти ўзига хос, мураккаб жараён бўлиб, ҳуқуқ нормаларининг ҳаётий ва халқчил бўлиши айнан мазкур фаолиятнинг қандай ташкил этилганлигига боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, сўнгги тўрт йил мамлакатимизда қонун ижодкорлиги фаолиятининг янги ўзига хос ривожланиш даври бўлди. Хусусан, норма ижодкорлиги сифатини ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2018 йил 8 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Ҳуқуқшунос олим Р.Хакимов таъкидлаганидек, мазкур ҳужжат узоқ йиллар давомида шаклланган норма ижодкорлиги фаолиятига баҳо берибгина қолмай, мавжуд муаммолар, парламент вакилларини узоқ вақтдан бери ўйлантириб келаётган масалалар ҳамда уларнинг оқилона ечимини топиб берди [1]. Шу билан бирга, концепцияда қонунчилик базасини тизимлаштириш, тўғридан-тўғри амал қилиш механизмларига эга қонунларни қабул қилиш, ҳар бир қонун ҳужжати баҳосини аниқлаш механизмларини жорий этиш, ахборот- коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш каби устувор вазифалар белгилаб берилди [2]. Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, шунингдек, уларнинг ижроси мониторингини такомиллаштириш норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Шу ўринда айтиш лозимки, фақатгина норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш билангина ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди. Ҳозирги кунда қонунчилик базасида 30 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улврнинг 95 фоизини қонуности ҳужжатлар ташкил этади. Ўз навбатида, миллий қонунчиликда қонуности ҳужжатларининг кўплиги қонунларнинг юридик кучини қадрсизланишига сабаб бўлмоқда [3]. 130 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415 Мазкур камчиликларга йўл қўймаслик учун ўзига хос юридик технологиялардан фойдаланиш лозим. Ҳуқуқий мониторинг ана шундай самара берувчи институтлардан бири ҳисобланади. Негаки, ҳуқуқий мониторинг узвий жараён бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқиш жараёнидан тортиб, унинг ижросигача бўлган босқичларни ўз ичига олади. Масалан, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясининг ўзида 10 та ўринда “мониторинг” сўзи қўлланилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан концепцияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг ўтказилиши назарда тутилган. Ҳуқуқий мониторингни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси босқичида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бошқача қилиб айтганда ижро қилинмаган қонун, қабул қилинмаган қонундан зарарлироқ ҳисобланади. Чунки, ҳар қанча долзарб, қонун, фармонлар ва қарорлар қабул қилинмасин, улар ўз вақтида ижро қилинмаса аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш бўйича ислоҳотлар самарасизлигича қолиб кетади. Бу эса, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни шубҳа остига қўяди. Ҳуқуқий мониторинг ўтказишни аввало Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан бошлаш лозим. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқий мониторинг объектлари қаторида биринчи навбатдаги ҳужжат сифатида назарда тутилган [4]. Шу мақсадда, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида Конституциявий суд томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатла

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада норма ижодкорлиги жараёнида Норма ижодкорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ҳуқуқий Конституция мониторинг қилишнинг ҳозирги ҳолати, ушбу соҳадаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий муам…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада норма ижодкорлиги жараёнида Норма ижодкорлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ҳуқуқий Конституция мониторинг қилишнинг ҳозирги ҳолати, ушбу соҳадаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий муам… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), Конституция, Legal monitoring, Ҳуқуқий мониторинг, Нормативно-правовой акт, Нормотворчество, Object, Rule-making, Normative-legal act, Constitution, Правовой мониторинг, Объект, Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, Норма ижодкорлиги
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники