К содержанию
РецензированоRU2024

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРОПЕРАТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРОПЕРАТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ · РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ · Рахимжонова Азизахон Зиёджоновна

ACUMEN: Международный журнал междисциплинарных исследований · 2 · 2024

Аннотация

мақолада туроператорлик фаолиятини ривожлантиришдаги асосий муаммолар, соҳадаги рақобатбардошликни ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва муҳим тавсиялар келтирилган. Ўзбекистон туризм салоҳиятини жаҳон бозорида муносиб ўринга эгаллаш учун туроператорлик фаолиятини ривожлантиришга доир комплекс ёндашувлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: Ўзбекистон туризми, туроператорлик фаолияти, туризм инфратузилмаси, рақамли технологиялар, туризм салоҳияти, халқаро туризм, туроператорлар. Кириш Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Мамлакатимизнинг бой маданий мероси, табиий гўзалликлари ва географик жойлашуви туризмни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга. Айниқса, туроператорлик фаолиятини тартибга солиш ва замонавий талабларга жавоб берадиган турларни ташкил этишда давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим ўрин тутмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022– 2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сонли Фармонида [1] туризмни ривожлантириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шунингдек, 2019 йил 5 январдаги ПҚ–4095-сонли қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини 2019– 2025 йилларда ривожлантириш концепцияси”да [2] ҳам туроператорлик хизматларини кенгайтириш, сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мослаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Мазкур ислоҳотлар доирасида туроператорлар фаолиятини қўллаб- қувватлаш, янги тур йўналишларини яратиш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича қатор чора- тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туроператорлик соҳасида фаолият 357 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 4 юритаётган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари, кредитлар ва субсидиялар бериш механизмлари йўлга қўйилди. Шу боис, мазкур мақолада Ўзбекистонда туроператорлик фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар таҳлил этилади. Бу орқали мамлакатда туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имкониятлари кўриб чиқилади. Адабиётлар тахлили ва методология Туроператорлик фаолияти ҳар қандай туризм соҳасининг асосий бўғини ҳисобланади. Бу йўналиш орқали туристик маҳсулот яратилади, турлар режалаштирилади, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади ва энг муҳими, ички ва халқаро бозорга чиқиш имконияти таъминланади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда туроператорлик хизматларини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, туроператорлик хизматларининг ривожланиши туризм инфратузилмаси, кадрлар тайёрлаш ва маркетинг стратегияларига бевосита боғлиқ. Масалан, Абдуллаев Ш. [3] ўз тадқиқотида таъкидлайдики, Ўзбекистонда туроператорлик сектори ҳали тўлиқ рақобатбардош эмас, айниқса, халқаро туризм бозорида. Бунга етарли тарғиботнинг йўқлиги, логистика ва хизматлар турлилигининг камлиги асосий омил сифатида кўрсатилади. Шу билан бирга, Жураев А. ва Холмирзаева М. [4] томонидан амалга оширилган таҳлилларда, туроператорлик фаолиятини ривожлантириш учун туризм таълими ва кадрлар сифатини яхшилаш, маҳаллий брендларни яратиш ва электрон брон қилиш тизимларини жорий этиш муҳим экани таъкидланган. Хусусан, Рахимова Д. [5] ўз тадқиқотида туроператорлик хизматларини ривожлантиришда стратегик режалаштириш ва маркетинг ёндашувларининг аҳамиятини таъкидлайди. Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистондаги кўплаб туроператорлар ҳали ҳам анъанавий усулларда фаолият юритади ва рақамли технологиялардан етарлича фойдаланмайди. Шу билан бирга, Иброҳимов У. [6] ўз мақоласида туроператорликда кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратади. Унинг таъкидлашича, туристик таълимнинг сифатини ошириш, амалий кўникмаларга эга кадрлар етиштириш орқали соҳада хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мумкин. Бу фикр халқаро тажрибалар билан ҳам уйғунлашади: Европа ва Осиё давлатларида туроператорлар учун махсус сертификатлаштириш тизимлари ишлаб чиқилган бўлиб, бу уларнинг рақобатбардошлигини оширади. 358 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 4 Ҳозирги кунда, Ўзбекистондаги йирик туроператорлар, жумладан, “Silk Road Destinations”, “Dolores Travel” ва “Asia Adventures” каби компаниялар нафақат ички бозор, балки халқаро мижозлар учун ҳам индивидуал ва гуруҳли турларни таклиф қилмоқда. Аммо уларнинг сони ҳали чекланган, ва аксарият ҳолларда мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти тўлиқ фойдаланилмаяпти. Ушбу илмий мақолада Ўзбекистонда туроператорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида олимлар томонидан чоп этилган адабиётлар тахлили методи кулланилди. Таҳлил жараёнида иқтисодий, ижтимоий ва

Доказательный фрагмент

«мақолада туроператорлик фаолиятини ривожлантиришдаги асосий муаммолар, соҳадаги рақобатбардошликни ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва муҳим тавсиялар келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада туроператорлик фаолиятини ривожлантиришдаги асосий муаммолар, соҳадаги рақобатбардошликни ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва муҳим тавсиялар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ўзбекистон туризми, туроператорлик фаолияти, туризм, туризм инфратузилмаси, рақамли технологиялар, туризм салоҳияти, халқаро туризм, туроператорлар.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники