К содержанию
РецензированоRU2026

ЁШЛАРНИ ДИНИЙ АҚИДАПАРАТСЛИК ҒОЯЛАРИДАН АСРАШ БОРАСИДАГИ АЙРИМ ТАВСИЯЛАР.

БОРАСИДАГИ АЙРИМ ТАВСИЯЛАР.

Модели и методы в современной науке · 2026

Аннотация

Ушбу мақола Ўзбекистонда ёшларнинг диний таълимини таъминлаш ва уларда ижобий диний онгни шакллантириш масалаларига бағишланган. Мақолада диний таълимнинг замонавий шароитлардаги ўрни, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида диний билимларнинг аҳамияти, шунингдек, бу жараёнда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари кўриб чиқилади. Диний таълимни ривожлантириш ва ёшларда маънавий қадриятларга асосланган дунёқарашни шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқотда назарий таҳлил, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар ва амалий мисоллардан фойдаланилган. Калит сўзлар: диний таълим, ёшлар, диний онг, маънавий тарбия, Ўзбекистон, амалий тавсиялар, рақамлаштириш. Ўзбекистонда диний таълим тизими барча ёш гуруҳлари учун муҳим бўлиб, уни такомиллаштириш жамиятда диний экстремизмнинг тарқалишини камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун диний мактаблар ва мадрасаларнинг сонини ошириш, уларнинг сифатини яхшилаш зарур. Диний таълим дастурларини замонавий талабларга мослаштириш, ёшларнинг ахлоқий ва ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, диний таълимни фақат диний эмас, балки умумий таълим муассасаларида ҳам тақдим этиш керак. Бу ёшлар орасида диний билимларнинг кенг тарқалишига ва радикализмнинг олдини олишга ёрдам беради. Ўқитувчиларга диний масалалар бўйича махсус курслар ташкил этиш, уларга замонавий диний тушунчалар ва радикализмга қарши курашиш усулларини ўргатиш лозим. Диний таълимнинг сифатини оширишда Ўзбекистоннинг етакчи диний олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳам муҳимдир. Диний фанлар бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, диний масалаларда анъанавий ва замонавий ёндашувларни уйғунлаштириш зарур. Ёшларни диний экстремизм ва радикализмдан ҳимоя қилишда уларнинг руҳий ва ахлоқий саломатлигини сақлашда таълимнинг ўрни катта. Нотўғри диний қарашларнинг олдини олиш учун ёшларни тўғри 155 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference диний билимлар билан таъминлаш ва уларни экстремизмнинг зарарли оқибатлари ҳақида хабардор қилиш керак. Шу билан бирга, ёшларнинг диний тушунчаларини шакллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ролини ошириш зарур. Диний экстремизмга қарши курашиш учун ёшлар ўртасида замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, уларни радикал гуруҳлардан узоқ тутиш ва улар учун янги ижтимоий имкониятлар яратиш лозим. Ёшлар ўртасида диний онгни шакллантириш ва нотўғри диний қарашларни олдини олиш учун ижтимоий ва маданий тадбирларни кўпроқ ташкил этиш керак. Бу тадбирлар ёшларни диний билимлар билан таъминлаш, уларни диний ва ижтимоий масъулиятли фуқаролар сифатида тарбиялашга қаратилган бўлиши керак. Минтақавий ва маҳаллий даражадаги ижтимоий ва маданий тадбирлар ёшлар орасида бир-бирини тушуниш, биргаликда ишлаш ва ўзаро ҳурматни ривожлантириши мумкин. Шунингдек, ёшларни диний экстремизмга қарши курашишда фаол иштирок этишга рағбатлантириш зарур. Улар учун диний ва ахлоқий нормаларни, жамиятдаги ўрнини тушунишга ёрдам берадиган тренинглар, психологик маслаҳатлар ва мулоқот гуруҳлари ташкил этилиши лозим. Ёшлар орасида диний экстремизмнинг олдини олишда, маданий ва диний интеграция муҳим роль ўйнайди. Диний тушунча ва маданиятнинг уйғунлашуви, ёшларнинг бир-бирини тушуниши ва жамиятда барқарорликни сақлашга ёрдам беради. Шунинг учун диний ва маданий ёндашувларни бирлаштирган таълим дастурлари, тренинглар ва семинарлар ёшларни диний қарашларда тенгликка ва бағрикенгликка ўргатиши зарур. Бундай дастурлар ёшларни миллий, диний ва маданий фарқларни қабул қилишга, бир-бирини ҳурмат қилишга ва жамиятда тинчликни сақлашга ўргатади. Ўзбекистонда ёшлар орасида нотўғри диний эътиқодлар ва радикализмнинг тарқалишига қарши бир қатор ижобий чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётган бўлишига қарамасдан бугунги замонавий ҳаёт тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ушбу чоралар салмоғини орттириш лозим саналади. Хусусан, диний таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларни диний ақидаларни тўғри тушунишга ўргатиш ва диний радикализмга қарши 156 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference курашиш борасида давлатнинг сиёсати янада кучайтирилиши зарур. Ёшларни радикал оқимларга жалб қилишнинг олдини олиш учун диний таълимни фақат диний институтлар билан чекланмасдан, умумий таълим тизимига ҳам киритиш лозим. Шу билан бирга, ёшларнинг диний онгини шакллантиришда, улар учун ижтимоий ва маданий тадбирларни кўпроқ ташкил этиш, диний ахборотларнинг ишончли ва аниқ бўлишини таъминлаш зарур. Янги ахборот технологияларининг салбий таъсирини камайтириш ва диний экстремизмга қарши курашишда ёшларнинг фаоллигини ошириш муҳим омил бўлади. Ёшларни диний ва ижтимоий масъулиятга ўргатиш, уларни жамиятга фойдали фуқаролар сифатида тарбиялаш керак. Диний таълимни фақат диний мавзуларда эмас, балки умумий ахлоқий ва ижтимоий қадриятлар асосида ҳам ташкил этиш зарур. Бу, ёшларнинг ўз ўрнини аниқ белгилашларига ва жамиятда яхши фуқаролар сифатида фаолият юритишларига

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола Ўзбекистонда ёшларнинг диний таълимини таъминлаш ва уларда ижобий диний онгни шакллантириш масалаларига бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола Ўзбекистонда ёшларнинг диний таълимини таъминлаш ва уларда ижобий диний онгни шакллантириш масалаларига бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
диний таълим, ёшлар, диний онг, маънавий тарбия, рақамлаштириш., Ўзбекистон, амалий тавсиялар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники