К содержанию
РецензированоRU2024

ИСИТИЛМАЙДИГАН ИССИҚХОНАДА МУЛЬЧАЛАШНИ БОДРИНГ ДУРАГАЙЛАРИНИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ДУРАГАЙЛАРИНИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Аминов Шермуҳаммад Қамбаралиевич (in-academy.uz/index.php/yo) · Уруғчиликни ривожлантириш Маркази ДМ (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 5 · 3437-3443 · 2024

Аннотация

Ушбу мақолада иситилмайдиган иссиқхонада бодринг дурагайларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда энг мақбул мульчалаш материалларини ўрганиш борасида олинган натижалар ҳақида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: бодринг, дурагай, мульчалаш, қора плёнка, оқ спандбонд, қора спандбонд, ҳосилдорлик. Бодринг – қовоқдошлар (Cucurbitaceae) оиласига мансуб экинлар орасида кенг тарқалган ўсимлик [1; 2]. Бодринг (Cucumis sativus L.) 90 та авлод ва 750 та турни ўз ичига олган қовоқдошлар оиласига киради. Бу экин мўтадил иқлим-шароитлари мавжуд бўлган деярли барча мамлакатларда етиштириладиган энг қадимги сабзавот экинларидан биридир [3]. Бодринг энг муҳим бозоргир сабзавотларидан биридир [1; 4]. Бу ўсимликни баргларида сув миқдори юқори ва ҳосил бўлган катта барглари меваларни устида соябон вазифасини бажаради. Бодрингни сим бағазларга ёки ипга тортилган ҳолда етиштириш мумкин. Меваси цилиндрсимон, уч томони тўмтоқ ёки учлироқ бўлган техник пишган даврида истеъмол қилинади [1; 5]. Дунё олимлари бодринг меваларини кимёвий таркибини таҳлил қилиш борасида кўпгина тадқиқотларни олиб борганлар. Мисол учун, покистонлик олимлардан Hina Javid (2024) ва непаллик P. K. Mallick (2022) бодринг (Cucumis sativus L.) - саломатлик учун фойдали ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган тўйимли мева ҳисобланади. У турли хил фитокимёвий моддаларни, жумладан феноллар, алкалоидлар, флавоноидлар ва каротиноидларни, шунингдек, витаминлар, минераллар ва клетчаткани ўз ичига олади деб тадқиқот натижаларида қайд қилишган [6; 7]. Тадқиқот натижалари. Бодрингни Сардор F ва Орзу F дурагайларида 1 1 мульчалашни турли усуллари ўрганилди. Сардор F дурагайида ниҳолларни дастлабки 1 пайдо бўлиши учун назорат мульчасиз вариантда 5 кун керак бўлган бўлса, қора плёнка ва спандбондлар билан ёпилганда 3 кун етарли бўлган. Уларнинг ўртачаси 3,5 кунни ташкил қилди. Оммавий (75 %) ниҳолларнинг пайдо бўлиши очиқ усулда назорат вариантида 6 кун, қора плёнка, оқ спандбонд, қора спандбондлар қўлланилганда 4 кун кетди ва ўртачаси 4,5 кун бўлди. Орзу F дурагайида ниҳоллари дастлабки ва оммавий пайдо бўлиши Сардор F 1 1 дурагайи каби бўлди. Назорат вариантда дастлабки ниҳоллар 4 кунда ва қолган вариантларда 3 кун етарли бўлди ҳамда 75 % ниҳолларни пайдо бўлиши назорат вариантда 6 кун ва қолган вариантлар учун камроқ 4 кун кетди. Сардор F дурагайида оналик гулари 10 % очилиши қора спандбонд ва оқ 1 спандбондда 41 кун, қора плёнкада 40 кун ёки стандарт очиқ усулга нисбатан 4–5 кун эрта бўлди. Мульчалаш усулларида 10 % оналик гуллари очилиши ўртачаси 41,8 кун 108 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo кетди. 75 % оналик гуллари очилиши учун барча мульчалаш усулларида 42–44 кун орасида тебранди ва назорат вариантдан 3–5 кун кам сарфланди. Орзу F дурагайида 10 % оналик гуллари очилиши назорат вариантида 46 кун, қора 1 плёнкада 40 кун, оқ ва қора спандбондларда 41 кунни ташкил қилди ва уларнинг ўртача кўрсаткичи 42,0 кунда тўхтади. 75 % оналик гулларини очилиши очиқ усулга назорат вариантда 48 кун бўлиб, қора плёнка 6 кун, оқ ва қора спандбондларда 4 кун эрта бўлди. Барча мульчалаш усулларининг 75 % оналик гулларини очилишига 42,0 кун керак бўлди. Бодринг етиштириш классификациясида майсалар униб чиққандан барраларнинг пишиши бўйича эртапишарларда 40–50 кун, ўртапишарларда 50–60 кун, ўрта кечпишар навларда 60–70 кун ва кечпишар навларда 70 кундан ортиқ вақт талаб қилинади. Бизнинг тажрибада меваларнинг 10 ва 75 % техник етилиши 49–60 кун орасида тебрангани учун улар ўртапишар навлар гуруҳига мансуб бўлдилар. Сардор F 1 дурагайига меваларнинг 10 % техник етилиши учун очиқ усулда етиштирилиши назорат вариантиаа 55 кун керак бўлган бўлса, қора плёнка ёпилганида – 49 кун, қора спандбондда 50 кун ва оқ спандбондда – 51 кун етарли бўлди. Уларнинг ўртача кўрсаткичи 51,3 кунда тўхтади. Меванинг 75 % техник етилиши очиқ усулда назорат вариантида 59 кун керак бўлган бўлса, қолган мульчалаш усулларида эса стандартдан 5-7 кун эрта бўлди. Мульчалаш усулларининг мевани техник етилишининг ўртача кўрсаткичи 54,5 кунни ташкил қилган. Орзу F дурагайида меванинг техник етилиши Сардор F дурагайи каби 1 1 қонуниятни такрорлади. Меваларнинг техник етилиши даврида бир туп ўсимликда очиқ усулда назорат вариантида мевалар сони 48,3 дона бўлган ва эгатларга қора плёнка ёпилганда мевалар 56,3 дона ва назорат вариантидан 116,6 %, оқ спандбонд тўшалганда 52,4 дона ва қора спандбондда 53.5 дона бўлган ёки улар кўрсаткичи назорат вариантидан мувофиқ равишда 108,5% ва 110,8 % кўп бўлган. Сардор F дурагайида турли мулчалаш 1 усулларида мевалар сонининг ўртача кўрсаткичи 52,6 дона ёки назоратдан 109,0 % га юқори. Орзу F дурагайида очиқ усулда назорат вариантида мевалар сони 47,8 дона бўлган 1 ва унга нисбатан қора плёнка тўшалган вариантда мевалар сони 55,3 дона ёки назоратдан 115,7 %, оқ спандбондда 51,3 дона ёки 107,3 % ҳамда қора спандбондда 52,6 дона ёки 110,0% кўп бўлган. Орзу F дурагайида мульчалаш усулларининг мевалар сони 1 бўйича ўртача кўрсаткичи 51,8 дона ва назоратдан 108,3кўп

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада иситилмайдиган иссиқхонада бодринг дурагайларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда энг мақбул мульчалаш материалларини ўрганиш борасида олинган натижалар ҳақида маълумотлар берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада иситилмайдиган иссиқхонада бодринг дурагайларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда энг мақбул мульчалаш материалларини ўрганиш борасида олинган натижалар ҳақида маълумотлар берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бодринг, дурагай, мульчалаш, қора плёнка, оқ спандбонд, қора, қора спандбонд, ҳосилдорлик.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники