Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БОКСЧИЛАР СПОРТ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШДА ТОҒ ШАРОИТИНИНГ АҲАМИЯТИ
BaturovBobo-Usmon Shamsutdino‘g‘li
Научный информационный бюллетень · 6 · 2025
Аннотация
This article analyzes the physiological and psychological aspects of training boxers in medium-altitude conditions. According to the results of the study, it was found that high-altitude training helps toimprove theendurance, physical and functional capabilities ofathletes. Keywords: boxing, medium-altitude conditions, hypoxia, physical training, endurance, functional indicators. Кириш Давлатимиз томонидан спортчиларни тайёрлашга қаратилаётган эътибор мамлакатимиз спорт ютуқларини жаҳон аренасида мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бокс – юксак жисмоний ва психологик чидамлиликни талаб қилувчи спорт тури бўлиб, боксчиларнинг спорт маҳоратларини оширишда махсус тайёргарлик тизими муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда спортчиларни максимал даражада самарали тайёрлаш мақсадида замонавийва инновационметодлардан фойдаланиш талаб этилади. Шу нуқтаи назардан, спортчиларни ўрта тоғ шароитида тайёрлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Баландлик шароитида машғулот ўтказиш нафақат чидамлилик ва жисмоний сифатларни ошириш, балки организмнинг кислородга талабчанлик даражасини яхшилаш, гипоксияга мослашиш, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини ривожлантиришгахизмат қилади. Ўрта тоғ шароитида машғулотлар ўтказиш боксчиларнинг жисмоний кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай шароитларда юрак-қон томир тизими ривожланади, гемоглобин ва эритроцитлар миқдори ошади, қон айланиши яхшиланади ва юракнинг насос функцияси кучаяди. Шунингдек, нафас олиш тизими такомиллашади, ҳаводаги кислород пастлиги туфайли ўпканинг ҳаётий сиғими ошади ва гипоксия шароитида нафас олишчуқурлашади ҳамда тезлашади. Мушак ва нерв тизимидаги ўзгаришлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Баландликдаги машғулотлар натижасида мушаклардаги миоглобин миқдори ошади, энергетик ресурсларни тежаш механизми ривожланади, рефлекслар тезлиги ва мушак қуввати яхшиланади. Шу билан бирга, метаболик ўзгаришлар кузатилади, ёғ кислоталари оксидланиши кучаяди, глюкоза ва АТФ ишлаб чиқариш жараёни ривожланади, организмнингшиддатлижисмонийюкламаларга мослашуви тезлашади. Тадқиқотметодологиясива натижалари Боксчиларнинг ўрта тоғ машғулотларидаги жисмоний тайёргарлик жараёнларини яхшилаш ва уларнинг спорт натижаларини ошириш учун гипоксия шароитида тайёргарликнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказилди. Илмий ва илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш, педагогик тажрибалар ўтказиш, биометрик ва физиологик кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда математик ва статистик 638 маълумотларниқайтаишлашусулларидан фойдаланилди. Тадқиқот давомида тажриба гуруҳи ташкил қилиниб, боксчилар ўрта тоғ шароитида машғулот ўтказдилар. Уч ҳафталик машғулотлар натижасида боксчиларнинг жисмоний Originalarticle ISSN:3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 6,issue2,Mart 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAKIndex bazalari : research gate, research bib. Qo’shimchaindex bazalari:zenodo,open aire. googlescholar. кўрсаткичларида сезиларли ўзгаришлар қайд этилди. Қўл ва орқа мушакларининг куч қуввати, чидамлилик даражаси, ҳаракат тезлиги ва тайёргарлик вақти ошди, сакраш баландлигива воситатаъсир вақтияхшиланди. Ундан ташкари, боксчиларнинг спорт маҳоратини оширишда тоғда ўтказиладиган машғулотлар махсус методикага асосланган бўлиб, спортчининг чидамлилиги, кучи, тезлиги ва психологик тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилади. Тоғ шароитларида машғулотлар паст кислород босими ва оғир иқлим шароити туфайли организмни юқори юкламаларгамослаштиради. 1.Машғулотлар босқичлари а) Мослашув босқичи (1-2 ҳафта) Организмни кислород танқислигига мослаштириш. Машқлар тури: енгил югуришлар (5-7 км, паст тезликда), нафас олишни бошқариш машқлари, чўзилиш ва мувозанат машқлари. Мақсад: Юрак-қон томир ва нафас олиш тизиминитоғ шароитигамослаштириш. б) Юклама босқичи (3-4 ҳафта). Жисмоний юкламаларни ошириш ва мускул кучини ривожлантириш. Машқлар тури: юқорига югуриш (тезликни ошириш ва чидамлиликни кучайтириш учун), оғирлик билан машқлар (орқа ва оёқ мушакларини ривожлантириш), тезлик ва реакцияни ривожлантириш машқлари (тезкор зарбалар ва координация учун), спарринг (қуйи кислород шароитида реакция тезлигини ошириш), чидамлилик машқлари (сакрашлар,арқонбилан машқ ватоғ югуришлари). c) Тикланиш босқичи (5-ҳафта) Машғулотлардан сўнг организмни тиклаш.Машқлар тури: енгил аэроб машқлар (велосипед, енгил югуриш), чўзилиш ва ёга машқлари, кислородли муҳитдаенгил спарринглар. 2.Машғулот турлари ва техникалари Чидамлилик машқлари: тоғ тепаликларига югуриш, узун масофага енгил югуриш (кислород етишмовчилиги шароитида), қийин рельефда маршрут бўйлаб юриш, куч ва зарба машқлари: оғирликлар билан тоққа чиқиш, зарба кучини ошириш учун боксчи ғалтаклари билан машқлар, қум тўлдирилган қоплар билан машқ қилиш, тезлик ва реакция машқлари: тоғда қисқа масофаларга спринт югуриш, координацияни ривожлантирувчи арқон сакраш машқлари, қўл-кўзни мувофиқлаштириш машқлари (тезкор зарбалар, рефлексни кучайтириш), психологик тайёргарлик: тоғ шароитларида стрессга чидамлиликни ошириш учун медитатив м
Доказательный фрагмент
«This article analyzes the physiological and psychological aspects of training boxers in medium-altitude conditions.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes the physiological and psychological aspects of training boxers in medium-altitude conditions. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- boxing, medium-altitude conditions, hypoxia, physical training, endurance, ўрта тоғ шароити, функционал кўрсаткичлар., гипоксия, жисмоний тайёргарлик, бокс, чидамлилик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024