К содержанию
РецензированоRU2025

ЁШ БОЛАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИДА ТАЭКВОНДО МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ · Шодиев Шағзод · Email: Shodievshahzod@gmail.com

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада таэквондочиларни жисмоний ва психик машғулотлар инсоннинг ўзига ҳам яширин бўлган индивидуал қобилиятлари ва имкониятларини тўлиқ намоён этиш масала ва муаммолари ҳақида фикр билдирилган. Калит сўзлар: жисмоний, машғулот, индивидуал қобилият, жисмоний тайёргарлик. ЗНАЧЕНИЕ ЗАНЯТИЙ ТАЭКВОНДО В ФИЗИЧЕСКОМ РАЗВИТИИ ДЕТЕЙ Аннотация. В статье рассматриваются вопросы и проблемы физической и психологической подготовки таэквондистов, позволяющие им в полной мере раскрыть свои индивидуальные способности и потенциал, которые скрыты даже от самого человека. Ключевые слова: физический, подготовка, индивидуальные способности, физическая подготовка. Долзарблиги. Бугунги кунда таэквондо энг ёш ва шиддат билан ривожланиб бораётган шарқ яккакураш турларидан бири бўлиб, дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида кенг оммалашган ва Олимпияда спорт тури ҳисобланади. Таэквондо ўзини-ўзи ҳимоя қилиш мақсадида барча жисмоний имкониятлардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган спорт туридир. Айнан мазкур спорт тури бўйича жадал жисмоний ва руҳий машғулотлар инсоннинг ўзига ҳам яширин бўлган индивидуал қобилиятлари ва имкониятларини тўлиқ намоён этиш имконини беради. Таэквондо куч ва самарадорлик жиҳатдан ўз техникасига кўра тенгсиз жанговар санъат туридир. Тинимсиз машғулотлар натижасида шаклланиб борадиган интизом, техника ва қатъиятлилик шуғулланувчиларда ҳаққонийлик, адолат ва мақсадга интилувчанлик каби сифатларни ривожлантиришга ёрдам беради. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний тарбия жараёнида уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятларини ривожлантириш, организмнинг функционал имкониятларини кенгайтириш, ҳаракат кўникмаларини шакллантириш, 1 39 1 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, жамоада ўзаро ҳурмат, жасурлик, қатъиятлилик, мақсадга интилувчанлик каби ахлоқий ва иродавий сифатларни тарбиялаш вазифалари ҳал этилади. Бола организмини самарали ва ҳар томонлама ривожлантиришда замонавий, ностандарт ва инновацион воситалар, шу жумладан таэквододан фойдаланиш кўзланган натижаларга олиб келиши исботланмоқда. Шундай қилиб, 7-8 ёшли мактаб ўқувчиларини ҳам жисмонан, ҳам психологик жиҳатдан ривожлантириш, уларнинг жисмоний қобилиятлари ва асосий жисмоний сифатларини ҳаракат кўникмалари орқали шакллантириш, шунингдек, жисмоний тайёргарлик даражасини оширишда таэквондодан кенг фойдаланиш имкониятларини батафсил ўрганиш айни вақтда ўз долзарблигини йўқотмаган. Тадқиқотнинг мақсади. 7-8 ёшли болаларни ҳар томонлама жисмонан ривожлантиришда таэквондодан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. Тадқиқотни ташкил этиш. Тадқиқот Тошкент шаҳар Миробод тумани 1-сонли БЎСМ, Олимпий ва параолимпиа спорт турларига тайёрлаш маркази ўтказилди. Тажрибада жами 36 нафар 7-8 ёшли болалар иштирок этди. Улар таркибидан тажриба (18 нафар) ва назорат (18 нафар) гуруҳи ташкил этилди. Тадқиқот услублари. Илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, педагогик кузатув, назорат синовлари, функционал тадқиқотлар услуби ва маълумотларни статистик қайта ишлаб чиқиш. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Тадқиқотнинг биринчи босқичида қўлланилган машқлар ва ҳаракатли ўйинлар ўқувчиларга тузилмасига кўра жуда яқин таэквондо ҳаракатлари билан танишиш имконини берди. Иккинчи босқичда ҳаракатлар техникасини ўзлаштирилганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда, чуқурлаштирилган таълим ва такомиллаштириш босқичларида мусобақага яқинлаштирилган шароитларида ҳаракатларни тез, аниқ ва сифатли бажариш талаб қилинган машқлар ва ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилди. Машқларни бажариш ва ҳаракатли ўйинлар вақтида вужудга келган кўтаринки ҳиссиётлар ҳаракат кўникмаларини барқарорлаштириш имконини берди. Учинчи босқичда техникани такомиллаштиришга қаратилган анча мураккаб машқлар ва ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилди. 1 39 2 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ўйинлар мусобақага хос эмоцонал фонда ўтказилиб, шуғулланувчиларга ҳақиқий беллашув шароитларига мослашиш имконияти яратилди ва улардан ўзлари ўзлаштирган техник усулларни юқори тезликда бажариш, зарурат туғилганда эса содда ва мураккаб тактик вазифаларни ҳал этиш учун кескин ва тўғри қарор қабул қилиш билан тез ва мутаносиб ҳаракатларни амалга ошириш таклиф қилинди. Ёш таэкводочилар учун ҳаракатли ўйинларни танлашда уларнинг жисмоний имкониятлари ва тайёргарлик даражаси инобатга олинди. Уларни аниқланган тайёргарлик ва зарур жисмоний сифатларни ривожланиш даражасига мувофиқлигига алоҳида эътибор берилди. Таэквондонинг алоҳида усуллари ва элементларига ўргатиш жараёнида муайян дидактик вазифалар ҳал этилган махсус услублар ва воситалардан фойдаланилди. Тадқиқот бошида ва охирида амалга оширилган педагогик тажрибада 7-8 ёшли таэквондочиларнинг ихтисосликка хос жисмоний сифатларини ривожланиш кўрсаткичлари аниқланди. Ўтказилган назорат синовлари натижасига кўра, тажриба бош

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада таэквондочиларни жисмоний ва психик машғулотлар инсоннинг ўзига ҳам яширин бўлган индивидуал қобилиятлари ва имкониятларини тўлиқ намоён этиш масала ва муаммолари ҳақида фикр билдирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада таэквондочиларни жисмоний ва психик машғулотлар инсоннинг ўзига ҳам яширин бўлган индивидуал қобилиятлари ва имкониятларини тўлиқ намоён этиш масала ва муаммолари ҳақида фикр билдирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жисмоний, машғулот, индивидуал қобилият, жисмоний, жисмоний тайёргарлик.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники