К содержанию
РецензированоRU2026

Япон тилидаги фразеологизмлар таркиби ва маъно хусусиятлари

Достон Журамуродов (Самаркандский государственный институт иностранных языков)

Диалог, интеграция наук и культур в процессе научного и профессионального образования · 2026

Аннотация

ушбу мақолада сўз бирикмаларининг ўз маъносида ёки кўчма маънода келиши, шунингдек, фақатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун бирикмалар ҳақидасўз боради. Калит сўзлар: фразеологик бирикма, кўчма маъно, таржима, ифода усули, турғун бирикма. Япон тилшуноси Тамамура Фумионинг таъкидлашича маълум бир сферага оид икки ва ундан ортиқ сўзларнинг ўзаро боғланишидан ҳосил бўлиш, таркибидаги сўзларнинг алоҳида маъно касб этмасдан умумий махсус маъно англатиши фразеологизмларгахосдир [2;24]. Японтилидаги りんごの皮をむいていて手を切った。ринго но кава омуите итете о китта – “олма пустини арчиётиб қўлимни кесдим” гапидаги 手を切る。 те о киру – “қўлни кесмоқ” бирикмаси фразеологик маънода келмаяпти. Лекин, あんな男とは手を切 りなさい 。анна отоко това те о киринасаи – “ундай бола билан алоқани уз” гапида эса 手 を切る。 те о киру – “қўлни кесмоқ” бирикмаси “алоқани узмоқ” маъносида келиб, 手те – “қўл” сўзи тўғридан - тўғри инсон тана аъзосини кўрсатмаётганлиги боис фразеологизм ҳисобланади. Жуда кўп инсонларни танийдиган одамга нисбатан 顔が広い。каога ҳирои – фразеологик бирикмасини қўллай олмаймиз, чунки бу фразеологизм “жуда кўп одамлар билан алоқада бўлган, кўплаб таниш-билишларга эга одам” деган маънони билдиради. Шундагина у идиоматик ифода вазифасини бажаради. 顔 као – “юз”, 広い ҳирои – “кенг” сўзларининг луғат маъносини билишнинг ўзи билан бу фразеологизмнинг тўлиқ маъносини тушуна олмаймиз. Бу ерда “юз” сўзи “таниш” деган маънода келиб, сўз маъносимахсуслашган. 開いた口が塞がらない。аита кучига фусагаранаи – “очилган оғизни ёпиб бўлмас” фразеологик бирикмасини ўзгартириб 開 く 口 は 塞 が る 。 аку кучива фусагару – “очиладиган оғиз ёпилади” шаклида ёки 開いた口が塞がる。аита кучига фусагару – “очилган оғиз ёпилади” каби шаклларда ўзгартириб қўллаб бўлмайди. Юқоридаги фразеологизм бироз узун бўлиши мумкин, лекин албатта бўлишсиз шакл билан тугаши лозимдир. 油を売る。абура о уру – “ёғ сотмоқ” фразеологизмини таҳлил қиладиган бўлсак, қадимда ёғ сотувчи дўкончилар идишга ёғ қуйиб бериш пайтида ёғ секин қуйилгани учун ҳам “ишда сусткашликка йўл қўймоқ” маъносида ишлатила бошланган. Аммо, ушбу лексикбирликоддиймаънодаишлатиладиган иккитурли маъногаэга бўлган. 骨 を 折 る 。 ҳоне о ору – “суяк синиши” фразеологизми “қийналмоқ, меҳнат қилмоқ” маъноларини билдиради. Лекин, スキーに行って骨を折った。сукини итте ҳоне оотта–“чанғиучишга бориб,оёғимсинди”гапидаэса ўзмаъносидаишлатилаяпти. Шундай қилиб, бирикмалар ўз маъносида келиши ёки фразеологизм бўлиб келиши мумкин. Шунингдек, фақатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун бирикмалар ҳам мавжуд. 腹を立てる.ҳара о татеру – “ғазабланмоқ” ,油を売る. абура о уру – “ иш давомида беҳуда гаплашиб вақтни бекор ўтказиш” каби ибораларда сўзларнинг бирикиши қатъий равишда белгиланган, сўз бирикмаларига қараганда анча кучлироқ бўлади. Ана шундай ўзигахосхусусиятга эгаиборалар фразеологизмлар дейилади [1;116]. Қуйида, бундай фразеологизмларнинг таркиби ва маъно хусусиятлари ҳақида батафсил баёнэтилади. Samarkand State Institute of Foreign Languages 201 ILMIYVAPROFESSIONALTA’LIMJARAYONIDAMULOQOT,FANVAMADANIYATLAR INTEGRATSIYASI Аввало, 腹を立てる. ҳара о татеру – “ғазабланмоқ” иборасидаги 腹ҳара – “қорин” сўзини унга яқин маъно билдирувчи おなかонака – “қорин” билан алмаштириш ёки 油を 売る. абура о уру иборасидаги 油абура – “ёғ” сўзини オイル ойру – “нефт” билан алмаштиришнинг имкони йўқ. Бундай ҳолатлар шуни кўрсатадики, фразеологизмларда сўзлар орасига бошқа сўз ёки ибораларни киритиб бўлмайди. Бу ҳолат фразеологизмларнинг қатъийшаклгаэга эканлигинитасдиқлайди[1;116]. Кен Мачида эса фразеологизмларни таркибидаги сўзлар маъноси билан боғлиқлигигакўрабирнечта турларга бўлади. Аввало, айрим ҳолатларда сўзнинг асл маъноси мавжуд бўлмасдан, фақат фразеологизм сифатидаги маъноси бўлиши мумкин. Масалан, 腹を立てる. ҳара о татеру – “ғазабланмоқ” (сўзма – сўз: қорни тик турмоқ) иборасини тўғридан - тўғри талқин қилиб бўлмайди. Шу каби мисоллар сифатида 図に乗る. зуни нору – “Ўзини тутолмаслик” (сўзма – сўз: бошга чиқмоқ) , 世話を焼く. сева о яку – “одамларга ғамхўрлик қилмоқ” (сўзма – сўз: ғамхўрликни ёқмоқ), 腕が鳴る. удега нару – “руҳи кўтарилмоқ” (сўзма – сўз: қўли сайрамоқ) фразеологизмларини келтириш мумкин. Бундай фразеологизмлар таркиби сўзма–сўз таржимақилингандамаъно касб этмайди. Бошқа томондан,баъзи ибораларда асл маъно ва фразеологизм маъноси бир вақтда мавжуд бўлиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолатларда фразеологизм маъноси тўғридан- тўғри метафорик ёки мажозий талқин орқали шаклланади. Масалан, 足を洗う. аши о арау – “ёмон ишдан қочиш” (сўзма – сўз: оёқни ювмоқ) , 骨を折る. ҳоне о ору – “кўп меҳнат қилиш” (сўзма – сўз: суякни синдирмоқ) , 実を結ぶ. ми о мусубу – “мева бермоқ яъни натижа келтирмоқ” (сўзма – сўз: натижага боғланмоқ) фразеологизмлари айнан шу тамойилгаасосланади. Яъни, 足を洗う. аши о арау – “ёмон ишдан қочиш” иборасида “оёқни сув билан тозалаш” деган асл маъно ҳамда “ножўя иш ёки ҳаракатни тўхтатиш” деган кўчма маъно ўртасида боғлиқлик мавжуд. Шу сабабли, бу иборанинг биринчи маъноси кейинчалик иккинчимаънониифодалаш учун ҳамишлатилган. 頭を抱える. атама о какаеру – “қийин аҳволга тушмоқ” (сўзма

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада сўз бирикмаларининг ўз маъносида ёки кўчма маънода келиши, шунингдек, фақатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун бирикмалар ҳақидасўз боради.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада сўз бирикмаларининг ўз маъносида ёки кўчма маънода келиши, шунингдек, фақатгина фразеологизм маъносидагина қўлланиладиган турғун бирикмалар ҳақидасўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
фразеологик бирикма, кўчма маъно, таржима, ифода усули, турғун, турғун бирикма, фразеологическая единица, перевод, turgun Birikma, phraseologist birikma, ifoda usuli, kuchma mano, переносное значение, выражение, устойчивая единица, tarzhima
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники