Interpretation and researchesШ. Саттаров2026
Характернинг ўсиш-ўзгаришида ғоявий-бадиий метаморфоза уйғунлиги
ХАРАКТЕРНИНГ ЎСИШ-ЎЗГАРИШИДАҒОЯВИЙ-БАДИИЙ · Maxmudova DilshodaKurbonbayevna
Диалог, интеграция наук и культур в процессе научного и профессионального образования · 15-20 · 2026
Аннотация
Мақолада Сомерсет Моэмнинг “Чандиқли киши” ҳикоясидаги бадиий характер таҳлили марказий ўрин тутади. Асар воқелиги ва қаҳрамоннинг ички олами, унинг тақдири орқали руҳий жараёнларнинг тасвири ўрганилади. Ҳикоядаги сюжет ва композицион бирикма чандиқли киши образининг ўтмиш ва келажак ўртасидаги тарддудини акс эттиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, мақолада адабиётшунослик ва фалсафий қарашлар асосида ҳикоядаги эстетик қамров таҳлил қилинади. Калит сўзлар: бадиий характер, руҳий ҳолат, галлюцинация, психологик таҳлил, сюжет,композиция,фалсафий муаммо,адабийталқин. Дунё адабиётида то шу кунга қадар руҳиятимизга маънавий озуқа бериб келаётган асарларнинг сиру синоати ҳақида сўз борганда, аввало, бадиий характернинг қандай даражада ишлов берилгани билан баҳолаш ишончни оқлайди. Унинг талқинида ҳаётнинг чуқур ишланган фабуласи ётади. Бу фабула кейинчалик ёзувчи онги ва тафаккурида қайта ишланади сараланади ҳамда ҳаёт воқелигининг бир қисмига томон эврилади. Сомерсет Моэмнинг “Чандиқли киши” ҳикоясида бадиий характернинг ўзига хос қирраларини акс этган талқин модусини кўриб чиқамиз. Ҳикоя (новелла)нинг сюжет ва композицион бирикувида чандиқли киши образи асар воқелигида ўтмиш ва келажак ўртасидаги озурда бўлганинсонфеномениниёдимизгасолади: “Дастлаб юзидаги чандиғи туфайли у менинг эътиборимни тортганди. Чандиқ энли ва қизғиш бўлиб, унинг иягигача тушганди. Бу чандиқ хунук жароҳатдан далолат берар ва мен уни қилич ёки снаряд парчасининг иши бўлса керак, деб ўйлагандим. Бу ерларда унинг тўладан келган, кулимсираб турадиган юзи кўзга ғалати кўринарди. Унинг юз бичими қорувли гавдасига номутаносиб эди. Келбатидан ўрта бўйли одамларга қараганда кучли кўринарди. Мен уни доимо кўп кийилган кўлранг костюмда, мошранг кўйлак ва соябони катта эски шляпада кўрардим. Афт-ангори хийла кир эди. Ҳар куни одам гавжум пайтида у Гватемала Ситидаги Палас Отелга келар ва лотерея билетларини сотишга уринарди. Мен ҳеч қачон бу билетларни сотиб олганини кўрмаганман, аммо гоҳи-гоҳида унга ичиш учун бирор нарса таклиф қилишаётганига кўзим тушарди. У столлар орасидан юрар, бироз кулимсираган қиёфада ҳар бир стол олдида тўхтаб, лотерея билетларини таклиф қилар ва ўзига эътибор беришмаган пайтларда худди шундай табассум билан нари кетарди.Назаримда,укўпинчаширакайф юрарди. Бир куни кечқурун танишим билан қовоқхонада ўтирганимизда ўша чандиқли киши бизнинг олдимизга келди. Адашмасам, бу ерга келган пайтларимдан бери йигирманчи мартадир, у менга лотереяларини чўзди. «Йўқ» деган маънода бошимни чайқадим. Лекин ҳамроҳимилтифотбиланунга салом берди. «Ишлар қалай,генерал?» «Унча ёмон эмас. Бизнес юришмаяпти, лекин бундан баттар бўлиши ҳам мумкин эди». «Нимаичишни хоҳлайсиз,генерал?» «Бренди». У брендини ичди ва қадаҳни қайтиб пештахтага қўйди. Ҳамроҳимга қараб бош ирғади. «Раҳмат». Шундай деб у ортига бурилди ва биздан нарироқда турган одамларга лотереяларини таклифқилабошлади. Samarkand State Institute of Foreign Languages 178 ILMIYVAPROFESSIONALTA’LIMJARAYONIDAMULOQOT,FANVAMADANIYATLAR INTEGRATSIYASI «Дўстингким?–сўрадиммен.–Юзидагичандиғижуда ваҳимали-ку» «Ҳа,чандиқунинг ҳуснига ҳусн қўшмаган,тўғрими»?..”28 Ҳикоянинг муқаддимасида ортиқча тафсилот йўқ. Бор-йўғи чандиқли кишининг характерини қисқа диологик нутқ ва ёзувчининг тушунтириш тасвирида юзага келганлигини пайқаш қийин эмас. Айни пайтда, ёзувчи чандиқли кишининг тақдири, қандай шу ҳолатга келганлиги ҳақидаги хабарни бир пайтлар снаряд ёки қандайдир ўқ тегиб шу ҳолатга тушиб қолганини ҳам изоҳлаши табиий чиққан. Ёзувчи мана шундай қилиб, ҳикоя бош қаҳрамонини ўз тилидан баён қилар экан, ўқувчи ҳам зерикиш ҳосил қилмайди. Саргузаштнинг кейинги тафсилотлари билан қизиқсиниб, воқелик ичига шўнғиб кетади. “Галлюцинация аслида тиббиётга дахлдор атама. У руҳий касалликнинг бир тури. Интернет маълумотларига кўра илк бор бу атама 1938 йил фанда қўлланилиб бошланган. Ҳаётидаги кучли изтироб, дард-алам туфайли беморда галлюцинация ҳолати юзага келиб, унинг руҳияти издан чиқади. Медицинага доир адабиётларда қайд этилишича, мазкур касаллик беморларда турлича ҳолатда зуҳур бўлади. Жумладан, эшитиш, кўриш ва таъм билиш орқали галлюцинацияга учраш мумкин. “Галлюцинация” адабий термин сифатида эса ўзбек адабиётшунослигида, асосан, 70-йилларда Н.Шодиев, Ҳ.Умуров, сўнгра Й.Солижонов ишларида қайд этилиб, у ҳақда назарий фикрлар билдирилиб ва адабий асарлар таҳлилида шундай қаҳрамонларга мисоллар кўрсатиб берилган”29, – ёзади доц.М.Қўчқорова. Бинобарин, галлюцинацияга дучор бўлган инсон ўзининг нима қилаётганини ҳам унутади. Бу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари бор: ХХ асрнинг бошларида биринчи жаҳон уруши даврида одамлардаги психо-потологик касалликлар авж олди. Улардаги ўзгаришлар, ижтимоий-руҳий босим натижасида, изтиробларга тушиб, аниқроғи тушкунлик ичида қолиб кетган қатлам орасида кучайди. Натижанинг сабаб ва оқибат орасида содир бўлиши мантиқ метаморфозасини тартиблаштиради. Воқеликнинг қисқа муддатда содир бўлиб, тугал ечим томон ҳаракатланиш фрагментини тайин этади. Мана шу жараёнда
Доказательный фрагмент
«Мақолада Сомерсет Моэмнинг “Чандиқли киши” ҳикоясидаги бадиий характер таҳлили марказий ўрин тутади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Сомерсет Моэмнинг “Чандиқли киши” ҳикоясидаги бадиий характер таҳлили марказий ўрин тутади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бадиий характер, руҳий ҳолат, галлюцинация, психологик таҳлил, artistic character, plot, psychological analysis, литературная интерпретация, фалсафий муаммо, душевное состояние, художественный образ, hallucination, философская проблема, philosophical problem, композиция, state of mind, адабий талқин, composition, literary interpretation, психологический анализ, сюжет
Смежные источники
Interpretation and researchesЗокиржонова Ф. Р., Туленова К. Ж2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025