Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ГЕРМАНИЯДА ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ · Илхомбеков Жасурбек Илхомбек ўғли
Академические исследования в современной науке · 158-166 · 2026
Аннотация
Ушбу илмий мақолада Германияда Интернетдан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган асосий масалалар ёритиб ўтилган. Ушбу давлат қонунчилигида ўрин олган бутунжаҳон ўргимчак тармоғидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қизиқарли маълумот ва фикрлар ўрин олган. Айниқса, мақолада таҳлил қилинган немис қонунчилигининг тадқиқ этилган мавзуга алоқадор жиҳатлари батафсил ёритиб ўтилган. Ушбу мақола ривожланган Ғарб мамлакатлари, хусусан, Германия давлатида Интернетдан фойдаланишнинг энг аҳамиятли жиҳатлари ва соҳага алоқадор қонунчилиги қизиқ бўлган ўқувчига манфаатдор бўлади. Калит сўзлар: Интернет, Германия, BNetzA, NetzDG, JMStV, Human Rights Watch, Германия Асосий Қонуни, ахборот, оммавий ахборот, ахборот-коммуникация. Европанинг етакчи мамлакатларидан бири Германияда Интернетга кириш ва ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларнинг асосий масалалари билан танишиб чиқамиз. Германия фаол сиёсий маданият ва фуқаролик жамиятига эга вакиллик демократиясидир. Сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролар эркинликлари асосан қонунда ҳам, амалда ҳам таъминланади. Сиёсий тизимга мамлакатнинг тоталитар ўтмиши таъсир кўрсатади, авторитар бошқарувнинг олдини олиш учун конституциявий кафолатлар мавжуд. Қуйида Германияда Интернетга кириш, ундан фойдаланиш, чекловлар ва фойдаланувчи ҳуқуқлари бузилиши рўй берган ҳолатлар билан боғлиқ бўлган асосий масалаларга тўхталиб ўтамиз. Германия ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи инфратузилмаси яхши ривожланган ва Интернетнинг умумий кириш даражаси Европа иттифоқи бўйича таққослаганда ўртача даражасидан юқори ҳисобланади. Сўнгги расмий статистик маълумотларга қараганда, 5 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference телекоммуникация хизматлари сўнгги пайтларда бир оз арзонлашди. Шундай бўлсада даромад асосида Интернетдан фойдаланишдаги доимий фарқлар паст даромадли одамлар ва ишсизлар учун нархлар тўсиқ бўлиб қолётганини кўрсатади. Шунингдек, Интернетга киришда жинс ва ёш фарқлари сезиларли даражада камайди. Шунга қарамай, Германиянинг ғарбий ва шарқий минтақалари шунингдек шаҳар марказлари ва қишлоқ жойлари ўртасидаги Интернетдан фойдаланишда кичик фарқлар мавжуд. Германия ҳукумати ахборот-коммуникация технологиялари уланишига чекловлар қўймайди. Германиянинг телекоммуникация инфратузилмаси асосан марказлаштирилмаган ва минтақавий провайдерларнинг хилма- хиллиги билан ноёбдир. Мамлакатда юздан ортиқ магистраль Интернет провайдерлари мавжуд. Хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг хилма- хиллигини чеклайдиган ҳуқуқий, тартибга солувчи ёки иқтисодий тўсиқлар мавжуд. Мисол учун, тижорат хизмат кўрсатувчи провайдерлар хизматларни ишга тушуришдан аввал BNetzA ни хабардор қилиши керак, лекин лицензиялар керак эмас. Стационар ва мобил Интернетга уланиш BNetzA томонидан тартибга солинади, у 2014 йил бошидан Иқтисодий ишлар ва энергетика Фердерал вазирлиги қошида фаолият юритади. Давлат хизмат кўрсатувчи провайдерларни Интернет контентини, хусусан, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари билан ҳимояланган материалларни блокировка қилиш ёки фильтрлашга мажбур қилиши мумкин. Аммо ҳукумат камдан-кам ҳолларда веб-сайтларни ёки Интернет контентни блоклайди. Давлат ёки нодавлат иштирокчилар ноширларни, контент ҳостларини ёки рақамли платформалар контентларини, хусусан, халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари билан ҳимояланган материалларни ўчиришга мажбурлаш учун ҳуқуқий, маъмурий ёки бошқа воситалардан фойдаланиши мумкин. Германияда контентни ўчириш билан боғлиқ кўпчилик муаммолар контентни ҳақиқий ўчириш билан эмас, балки қидирув тизими натижаларини олиб ташлаш билан боғлиқ. Бироқ, NetzDG жорий этилганидан сўнг, ижтимоий медиа компанияларига ўз платформаларидан контентни олиб ташлаш бўйича босим кучайди, агар маълум ноқонуний контент зудлик билан ўчирилмаса, жиддий жарималар солинади. Германияда онлайн контентга нисбатан чекловлар одатда шаффофлик, белгиланган мақсадларга мутаносиблик ёки мустақил мурожаат учун минимал талабларга жавоб беради. 6 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Бугунги кунга келиб, Германияда онлайн ўзини-ўзи цензура қилиш жуда муҳим ва яхши ҳужжатлаштирилган. Немис матбуотининг нашр қилиш тамойилларида баъзи журналистларнинг онлайн нутқини чеклаши мумкин бўлган баъзи қоидалар мавжуд. У 16 қоидани ўз ичига олади ва инсон қадр-қимматини қадрлашга қаратилган. Мисол учун, Жиноят кодекси ва JMStV да болалар жинсий зўравонлиги ҳақида тасвирлар, ирқий нафрат ва зўравонликларни мадҳ этиш каби контенти аниқ белгиланган ва таъқиқланган. Онлайн маълумот манбалари муайян сиёсий манфаатларни илгари суриш учун ҳукумат ёки бошқа кучли шахслар томонидан назорат қилиниши ёки манипуляция қилиниш ҳолатлари ҳам учраб туради. Германиянинг онлайн ахборот лантшафтида контент манипуляцияси кучайганига гувоҳ бўлиш мумкин. Германияда фойдаланувчиларнинг контентни онлайн нашр этиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатадиган иқтисодий ёки тартибга солувчи чекловларга йўл қўйилмайди. Индивидуал Интернет фойдаланувчилари контентни онлайн нашр қилишда
Доказательный фрагмент
«Ушбу илмий мақолада Германияда Интернетдан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган асосий масалалар ёритиб ўтилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу илмий мақолада Германияда Интернетдан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган асосий масалалар ёритиб ўтилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Интернет, Германия, BNetzA, NetzDG, JMStV, Human, ахборот, оммавий ахборот, ахборот-коммуникация., Германия Асосий Қонуни, Human Rights Watch
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025