К содержанию
РецензированоRU2020

ГЕРМАНИЯ ДАВЛАТИДА ИНТЕРНЕТ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

СОЛУВЧИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ · Илхомбеков Жасурбек Илхомбек ўғли

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 158-166 · 2020

Аннотация

Ушбу илмий мақолада Германияда Интернетдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари таҳлил қилинган. Хусусан, Германия Асосий қонуни, фуқаролик кодекси, жиноят кодекси, телемедия қонуни ва бошқа шунга ўхшаш бир қанча қонунлар таҳлил қилинган. Мазкур мақола ривожланган Ғарб давлатларидан бўлган Германиянинг бугунги кундаги барча муносабатларда ўз ўрнига эга бўлган ва ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган Интернетни ҳуқуқий жиҳатдан қай даражада тартибга солинганлигини очиб берган. Мазкур мақола Европа давлатларида Интернет фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи бўлган изланувчиларга манба бўлиб хизмат қилади. Калит сўзлар: Интернет, Германия, асосий қонун, жиноят кодекси, фуқаролик кодекси, телемедия қонуни, BMVI, BDSG, GDPR, ахборот, қонун, компьютер, кибербуллинг, онлайн. Германия дунёдаги энг ривожланган мамлакатлардан биридир. Hootsuiteнинг “Digital 2020: Germany”1 статистик маълумотларига кўра, 2020 йил ҳолатига кўра, Германия аҳолисининг тахминан 96,7 фоизи Интернетга эга. Ушбу маълумот ҳам Германияда Интернет ва Интернетдан фойдаланиш қандай даражада эканлигидан ёрқин далолат беради. Бу, биринчи навбатда, кенг қамровли Интернет хизматларининг кенг тарқалганлиги ва арзонлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, Германияда мижозлар учун рақобатлашадиган кўплаб Интернет-провайдерлар (ISP) мавжуд бўлиб, бу технологик жиҳатдан илғор ва доимий ривожланаётган инфратузилмага эга эканлигидан далолат беради. Бироқ, Интернетга деярли универсал кириш имкониятига қарамай, шаҳар ва қишлоқ ўртасида “рақамли тафовут” ҳали ҳам мавжуд. Бу ҳолат нафақат Германия балки кўпгина ривожланган, иқтисодий қудрати кучли давлатларда ҳам мавжуд. Германия Федерал Транспорт ва Рақамли Инфратузилма Вазирлиги (BMVI)2 маълумотларига кўра, қишлоқ жойларда кенг қамровли йирик шаҳарларга қараганда Интернет тезлиги анча паст, ушбу ҳолат эса минтақадаги жйларнинг жойлашувига қараб Интернет тезлигининг фарқланишига сабаб бўлади. Умуман олиб қараганда, Германиянинг Конституция ва қонунлари умумий Интернет ва Интернетдан фойдаланишни бутунлай тартибга солади, десак адашмаган бўламиз. Чунки нафақат конституция балки фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар балки, бошқа ҳуқуқий муносабатларнинг барчаси тартибга солинган. Мазкур ҳолатларини 1 Қаранг. Электрон манба: https://datareportal.com/reports/digital-2020- germany#:~:text=There%20were%2077.79%20million%20internet,at%2093%25%20in%20January%202020. 2 Қаранг. Электрон манба: https://www.cleanenergywire.org/experts/bmvi-federal-ministry-transport-and-digital- infrastructure 90 мисоллар асосида кўриб чиқамиз. Хусусан, Германиянинг Фуқаролик Кодекси3 Интернетда мавжуд бўлган ва юзага келиши мумкин бўлган муносабатларни ҳам тартибга солади. Чунки кўплаб амалдаги қонунчиликда учрайдиган ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан тартибга солинади. Бу борада Интернетнинг аҳамияти беқиёс, чунки фуқаролик муносабатларида Интернет бугунги кунда барча жабҳаларда иштироқ этмоқда. Германия Жиноят кодекси Германияда жиноий фаолият учун қонуний жазоларни батафсил баён қилади. Германия жиноят кодексини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, Германиянинг жиноят кодексида Интернет ва Интернетдан фойдаланишга катта эътибор берилган ва ушбу ҳуқуқни тартибга солиш учун деярли битта боб қамраб олинган, хусусан, 127-модда “Интернетда жиноий савдо платформаларининг ишлаши мақсадлари ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширишга имкон бериш ёки рағбатлантириш бўлган Интернетда савдо майдончаси билан шуғулланадиган ҳар қандай шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима билан жазоланади”, деб келтирилган4. Шунингндек, Германияда жиноий ишларни амалга ошириш, Интернет тармоқлари ва ижтимоий тармоқларда жиноий ишларни амалга ошириш ва Интернетда амалга оширилиши мумкин бўлган жиноятларга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш5 жазоси берилиши келтириб ўтилган. Германия жиноят кодексининг 185-187-моддаларида6 туҳмат, ҳақорат ва таҳдидлар билан боғлиқ бўлган турли жиноятлар, баъзан ижтимоий медиа платформаларига кириш қулайлиги билан оғирлашиб кетадиган хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бўлимларда ушбу хатти-ҳаракатлар учун жиноятнинг оғирлигига қараб жарима ёки қамоқ жазоси кўрсатилган. Германия Асосий қонунининг 1-моддасида инсон қадр-қиммати дахлсизлиги қайд этилган. Ушбу модда миллати, келиб чиқиши ёки мансублигидан қатъи назар, ҳар бир шахсга тааллуқлидир. Интернет зарарли ва ҳақоратли хатти-ҳаракатлар жойи бўлиши мумкин, бу кўпинча кибербуллинг ёки онлайн таъқибга олиб келиши мумкин. Бундай хатти-ҳаракатлар барча шахсларнинг қадр-қиммати ва ҳурматига тўғридан-тўғри эътибор бермайди ва шунинг учун бундай хатти-ҳаракатлар Асосий Қонуннинг 1- моддаси7га мувофиқ ноқонуний ҳисобланади. Бундан ташқари, Жиноят кодексида кибер жиноятлар тўғрисидаги қонунлар белгиланган. Ушбу ҳаракатлар, жумладан, кибер-тажовуз Жиноят кодексининг 238-моддаси8 билан қораланади. Асосий қонуннинг 2-моддасида шахсий эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи кафолатланган9. Сўнгги йилларда Интернет

Доказательный фрагмент

«Ушбу илмий мақолада Германияда Интернетдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу илмий мақолада Германияда Интернетдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Интернет, Германия, асосий қонун, жиноят кодекси, фуқаролик, фуқаролик кодекси, қонун, BDSG, компьютер, ахборот, GDPR, кибербуллинг, телемедия қонуни, BMVI, онлайн.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники