К содержанию
РецензированоRU2026

ЎЗБЕКИСТОНДА МАРКАЗИЙ БАНК РАҚАМЛИ ВАЛЮТАСИНИ ҚУЛЛАШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

ҚУЛЛАШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ · Юлдошев Оббос Амонович

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026

Аннотация

The article discusses the successes of using digital currency in some countries of the world and for international transactions, and the feasibility of introducing it in Uzbekistan. It also makes suggestions on the need to activate the state's incentive function to increase the efficiency of financial services related to digitalization. Keywords. payment system, central bank digital currencies (CBDС). Кириш. Рақамли технологиялар ҳисоб-китоб ва тўлов тизимларининг шакли, мазмуни билан боғлиқ технологик жараёнларини ўзгартириб, уларни тез ва қулай бажармоқда. Улар сунъий интеллект, блокчейн технологиялари, Big-data технологиялари, электрон тўлов тизимлари ва электрон ҳамёнлардан фойдаланишга асосланган. Замонавий тўлов тизимлари қулай, тез ва хавфсиз бўлиши керак. Тўловларнинг хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида криптовалюталар тизимида 30 қулланилаётган блокчейн технологияларидан фаол фойдаланилмоқда. Шунингдек, мақолада биз рақамлаштириш технологияларининг тўлов тизимларига самарали таъсирини кўриб чиқамиз. Таҳлил ва натижалар. Марказий банк рақамли валютаси(МБРВ)ни жорий қилишнинг афзалликлари. Алоқаларни рақамли каналларга ўтказиш - ахборот ва тўлов хизматларидан тезроқ ва қулайроқ фойдаланишни ҳамда иш тартибини автоматлаштиришни таъминлайди. Рақамлаштириш одатда операцион моделлардаги икки турдаги ўзгаришларни англатади. Биринчи тур - алоқаларни рақамли каналларга ўтказиш, иккинчиси - одатий операцияларни автоматлаштириш. Улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у бизнес жараёнларининг самарадорлиги ва улардан фойдаланишнинг қулайлигини оширишга қаратилган. Натижада, тўлов тизими субъектлари ўз мижозларига сифатлироқ ва арзонроқ хизматларни таклиф қилишлари мўмкин. Ҳозирги кунда дунёда мавжуд тўлов тизими архитектурасини иккита асосий турга бўлиш мўмкин. Биринчи тур - тўлов тизимида асосий ролни Марказий банк эгаллайди. Иккинчи тур - бу тартибга солинмайдиган ёки ҳеч қандай давлат органига бўйсунмайдиган, мустақил равишда ишлайдиган электрон хусусий тўлов тизимлари. Бунга рақамли валюта кўринишдаги криптовалюталар (масалан, Bitcoin) марказлашмаган платформасини келтириш мўмкин. Айнан, иккинчи тур тўлов тизими ишончли, шаффоф, тез ва қулай амалга оширилиши туфайли у дунё ҳамжамиятини қизиқтириб қолди. Бироқ, у қайсидир давлатнинг пули бўлиши учун уни айнан шу давлатнинг марказий банки бошқариши лозим. Шу сабабдан, сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб ички ва халқаро тўловлар учун марказий банк рақамли валюталаридан фойдаланишни ўрганаётган марказий банклар сони сезиларли даражада ошди. Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё регуляторларининг 86 фоизи ушбу масалани ўрганмоқда. Марказий банк рақамли валюталари (МБРВ) дунёнинг ўнга яқин мамлакатларида, жумладан Кариб денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка минтақаларида жорий этилди. Тарихда биринчи марта миллий марказий банк рақамли валюталари 2020-йил октябрь ойида бир вақтнинг ўзида икки давлат – Багама ороллари ва Камбоджада қонуний тўлов воситаси сифатида расман тан олинган. МБРВ тизимининг қулайликлари. Ривожланган давлатларда синовдан ўтказилаётган марказий банкнинг ракамли валюта (МБРВ) тўлов тизимлари - аҳолига молиявий хизматни самарадорлигини оширади. Жумладан, Хитой Халқ банки Хитой Марказий банкида офлайн тўлов имкониятларини ўрганиш орқали рақамли юан лойиҳасини фаол илгари сурмоқда. Бундан ташқари, ХХР регулятори Хитой Марказий банкининг трансчегаравий имкониятларини синаб кўриш бўйича қўшма тажрибалар ўтказиш учун Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг (Банк международных расчётов-БМР) m-CBDC Bridge халқаро лойиҳасига қўшилди. Хитой ҳозирда Марказий банкнинг рақамли валюта (МБРВ) лойиҳасини кенгайтиришда дунёда етакчилик қилмоқда. 31 mBridge - универсал кўп валютали рақамли марказий банк тизими бўлиб, унда бир нечта марказий банклар рақамли қимматли қоғозларни чиқариш ва сотиб олиш орқали иштирок этиши мўмкин. Келажакда mBridge ривожланиш учун мос рақамли марказий банк тизимларининг ўзаро таъсирини қўллаб - қувватлаши керак. Лойиҳа доирасида тақсимланган реестр (блокчейн) технологиясига асосланган Марказий рақамли банк платформасининг прототипи синовдан ўтказилди. Ушбу платформада халқаро мультивалюта ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилди ва эксперимент натижасида трансчегаравий ўтказмалар бир неча сонияда амалга ошиши қайд этилди. Фойдаланиш учун сиз мобиль смартфонга банк иловасини юклаб олишингиз ва уни миллий (ёки бошқа) валюта билан тўлдириб, РВ электрон ҳамёнига ўтказишингиз керак. РВ электрон ҳамёни фойдаланувчиларнинг банк ҳисоблари билан боғланган ва марказий банк томонидан назорат қилинади. Барча операциялар реал вақт режимида амалга оширилади ва марказий банк томонидан қайд этилади. Келажакда mBridge орқали пул ўтказмалари учун тўловлар трансчегаравий банклараро ўтказмалар учун жорий тўловларнинг ярмини ташкил қилиши кутилмоқда. Шундай қилиб, платформа корреспондент банк тизимига муқобил бўлиши мўмкин. Шунингдек, бу рақамли банк платформасидан кредитлашда ҳам фойдаланилади. mBridge ташаббуси Г

Доказательный фрагмент

«The article discusses the successes of using digital currency in some countries of the world and for international transactions, and the feasibility of introducing it in Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the successes of using digital currency in some countries of the world and for international transactions, and the feasibility of introducing it in Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
payment system, central bank digital currencies (CBDС), тўлов тизими, марказий банк рақамли валюталари (МБРВ).
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники