Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОН ВА ГЕРМАНИЯ ТУРИСТИК ҲАМКОРЛИГИ ТАРАҚҚИЁТИ
Муродов Ҳалим Салимович
Современная наука и исследования · 2 · 2019
Аннотация
The article analyzes several factors that influenced the establishment of diplomatic relations between Uzbekistan and the European Union countries, the implementation of cooperation projects in various fields, as well as in the field of tourism, and the annual increase in the number of tourists visiting the Bukhara region from Germany. Keywords: Bonn, Rueil-Malmaison, Cannin, Varna, "Stable Bonn", "ITB Berlin-2019", "Mir Arab Travel". РАЗВИТИЕ ТУРИСТИЧЕСКОГО СОТРУДНИЧЕСТВА МЕЖДУ УЗБЕКИСТАНОМ И ГЕРМАНИЕЙ Аннотация. В статье анализируются ряд факторов, повлиявших на установление дипломатических отношений между Узбекистаном и странами Европейского Союза, реализацию проектов сотрудничества в различных сферах, в том числе в сфере туризма, а также ежегодное увеличение количества туристов из Германии, посещающих Бухарскую область. Ключевые слова: Бонн, Рюэй-Мальмезон, Каннин, Варна, «Устойчивый Бонн», «ITB Berlin-2019», «Mir Arab Travel». Туризм соҳаси ҳозирги кунда фаол ривожланаётган ҳамда иқтисодий- ижтимоий муаммоларга ечим топаётган етакчи соҳалардан биридир. Жаҳоннинг ривожланган АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Хитой, Таиланд, Туркия каби давлатларида туризм индустрияси ривожи ва ундан келаётган даромад мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий 1417 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 масалаларни ҳал этишда асосий омил бўлмоқда. ХХ аср охири – ХХI аср бошларида туризм соҳаси жаҳон иқтисодиёти мўжизасига айланиб, у нефт ва кон заҳиралари тугаса- да, лекин туризмдан келадиган даромад тўхтамайдиган аксинча ошиб борадиган манбалардан бири сифатида намоён бўлади. Туризм соҳасининг янада тараққиёти ва ривожи учун доимий равишда халқаро вазиятда тинчлик ва осойишталик муҳити долзарб аҳамиятга эга. Туризм саноати дунё иқтисодиётидаги уч етакчи экспорт соҳалари қаторига қўшилиб, нефт ва автомобилсозлик йўналишидан кейин учинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Туризм саноати ривожланиш динамика ва унинг етакчилиги бошқа соҳаларга нисбатан янада юқори кўрсатгичларга чиқиши албатта халқаро вазиятдаги сиёсий жараёнларнинг ижобий ҳолатга ўзгаришини тақазо этади. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи давлатлари билан дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши турли соҳалар билан бир қаторда туризм йўналишида ҳам ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишига асос бўлиб хизмат қилди. Бухорода туризм саноатининг ривожланишида Германиянинг ҳам ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Германия билан ҳамкорлик алоқаларини икки даврга: 1992-2016 йиллар ва 2017-2021 йилларга ажратиш мумкин. Биринчи даврда 1992-2016 йилларда Ўзбекистон Германия ўртасида сиёсий дипломатик алоқалар ўрнатилиши, сайёҳлик имкониятлар борасидаги ҳамкорлик битимлари тузилиши ҳамда Бухоро туризми ташкилотлари билаҳ фундаментал асосга эга доимий фаолият йўлга қўйилди. Германиядан Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар сонининг йилдан-йилга кўпайиб боришига қуйидаги бир неча омиллар таъсир кўрсатмоқда. Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган туристик ташкилотлар вакиллари томонидан хорижий мамлакатларда ўтказилган йирик туристик ярмаркаларда иштирок этган ҳолда вилоятда янги очилган туристик йўналишлар ва инфратузилма объектлари бўйича тақдимот ишлари амалга оширилди. Бухорога янада кўпроқ сайёҳлар ва меҳмонларни жалб этиш, бой миллий маданият ҳамда туристик салоҳиятни халқаро майдонда кенғайтиришда Бухоро шаҳри билан Биродарлик алоқаларини ўрнатган Бонн, Руей Малмезон, Каннин, Варна, Орехово-Зуево, Малатия, Кардова, Санта–Фе шаҳарларининг ҳам ўзига хос ўрни бор[1.192.]. Масалан, Германиянинг Бонн шаҳри билан Бухоро шаҳри ўртасида дастлабки алоқаларга 1999 йилда ўрнатилди. Шунингдек, ҳамкорлик-биродарлик муносабатлари 2003 йил март ойида Бонн шаҳри обербургомистри Б.Дикманнинг Бухорога ташрифи давомида ўрнатилди[2.Б.150.] 2008 йилдан бошлаб эса Биродар шаҳарлар ўзаро манфаатли дўстона биродарлик муносабатлари доирасида ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бордилар. 1418 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Шулардан бири Бонн шаҳрида 2008-2013 йилларда амалга оширилган “Барқарор Бонн” лойиҳаси бўлиб, бу жараённи кузатиб борган Бухоро шаҳри ҳокимияти 2013 йилда Боннга ташриф буюриб самарали натижалар билан танишди. Бонн мери Нимчш Бухоро туризм шаҳри бўлганлиги туфайли лойиҳанинг кичик қисмини яъни шаҳардаги сайёҳлар ташриф буюрадиган меҳмонхоналар ва овқатланиш ресторанлари иқтисодини мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга оширш таклифини илгари сурди[3.Б.24-25]. Лойиҳада туристик раҳбар ходимларнинг меҳмонхоналарда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиши,молиявий барқарорлик ҳамда атроф муҳитни муҳофаза этиш масалаларини ривожлантиришдаги замонавий инновацион ечимлар Бухоро шаҳри иқтисодиётини ривожлантиришга жумладан туризм тармоғнинг улушини янада ортишига хизмат қилиши ҳисобга олиниб, ҳукумат томонидан 2015-2016 йиллардан бошлаб Бухоро шаҳри учун тадбиқ этишга қарор қилинди. Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган "ИТБ-2016 Берлин" халқаро туристик ярмаркасида "Мир Араб травел", “Аутҳентик Травел” туристик
Доказательный фрагмент
«The article analyzes several factors that influenced the establishment of diplomatic relations between Uzbekistan and the European Union countries, the implementation of cooperation projects in various fields, as well…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes several factors that influenced the establishment of diplomatic relations between Uzbekistan and the European Union countries, the implementation of cooperation projects in various fields, as well… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Bonn, Rueil-Malmaison, Cannin, Varna, "Stable Bonn", "ITB Berlin-2019", Варна, Бонн, Каннин, “Барқарор Бонн”, Руей Малмезон
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
МонографииK.J.Murodov2026