Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ФИЗИКАДАН ДАРС ВА ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИДА ЯНГИ ПЕДАОГОГИК ТЕХНОЛОГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШ.
ПЕДАОГОГИК ТЕХНОЛОГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШ.
ACUMEN: Международный журнал междисциплинарных исследований · 2 · 2024
Аннотация
Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларидан бири таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллаш, тайёргарликнинг модуль тизимидан фойдаланган ҳолда таълим олувчиларни ўқитишни жадаллаштириш саналади.Республикамизда таълим жараёнида педагогик технологияларни қўллашга доир кенг кўламда иш олиб борилмоқда. Ушбу муаммонинг илмий-назарий асослари, ҳар бир педагогик технологияни ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилиб, етарли даражада тажрибалар тўпланди. Шу ўринда савол туғилади; педагогик технология атамасининг моҳияти нимада? «Технология» юнонча сўз бўлиб, «techne»-маҳорат, санъат, logos-тушунча ўрганиш демакдир. Педагогик технология атамасига ҳар бир дидакт олим ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда таъриф беради. Ҳали бу тушунчага ягона таъриф қабул қилинмаган. Ушбу таърифлар ичида энг мақсадга мувофиқ ЮНЕСКО томонидан берилган таъриф саналади. Педагогик технология-таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнининг инсон салоҳияти ва техник ресурсларини қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимли методлар мажмуасидир. Г.К.Селевко томонидан таълим жараёнида қўлланиладиган технологияларни жамлаган бўлиб, уларнинг илмий-назарий методик асослари, таснифи ва амалиётга қўллаш механизми ёритилган. Педагогик технология таълим амалиётида учта даражада қўлланилади. • Умумий педагогик даража. Умумий педагогик технология таълим-тарбия жараёнининг яхлит тизимлилиги, маълум бир регион, ўқув юрти томонидан узлуксиз таълим тизимининг муайян бир босқичдаги технологиянинг умумий қонуниятлари, илмий-назарий асослари, тамойиллари, амалиётда қўллашнинг умумий хусусиятлари шарт-шароитларини ифодалайди. 373 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 1 • Хусусий методик даража. Педагогик технологиянинг муайян бир предмет, курсни ўқитиш жараёнининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган таълим мазмуни, ўқитиш воситалари, методлари, шаклларининг мажмуаси тушунилади. • Локаль (модуль ) даража. Таълим-тарбия жараёнининг маълум бир қисмининг хусусий дидакт ва тарбиявий мақсадини ҳал этишга қаратилган технология тушунилади. Педагогик технологиянинг юқорида қайд этилган 3 та даражаси бир- бирини тўлдиради ва тақозо этади. Педагогик технологиялар мазмуни, моҳиятига кўра қуйидагича тавсифланади: -шахс малакаси структурасига мўлжалланганлигига кўра; -мазмуни ва тузилишига кўра; -таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга кўра; -таълим-тарбия жараёнида ўқувчи шахсининг тутган ўрнига кўра; -ҳозирги замон таълим тизимида амал қилаётган анъанавий таълимни мазмунан янгилаш ва таълим жараёнини ташкил этишни тубдан ўзгартирилган технологиялар. Ўқувчилар ва ўқитувчилар муносабатининг ўзига хос жиҳати ўқувчилар мустақиллиги ва ўқув фаолиятини тақиқлаш эмас, балки йўналтириш, ўқув фаолиятини бошқариш эмас, балки ҳамкорликда ташкил этиш, таълим олишда мажбурлаш эмас, балки ўқувчиларни ишонтириш, бирон-бир фаолиятни амалга ошириш буйруқ орқали эмас, балки шу фаолиятни самарали ташкил этиш, шахснинг эҳтиёжи, қизиқиши, имкониятларни чегаралаш эмас, балки эркин тинглаш ҳуқуқини бериш саналади. Машғулотларни ташкил этишда янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланилган ҳолда ўқувчиларни мустақил фаолиятга йўналтириш натижасида зарур самарадорликка эришилди. Дарс ва тўгарак машғулотларида билим олиш жараёни ўйин, мусобақа фаолияти билан уйғунлашди. Бундай машғулотларни дидактик ўйинли машғулотлар деб номланди. Машғулотлар жараёнида: - ўзаро ишончга асосланган талабчанлик; 374 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 1 - таълим жараёнини самарали ташкил этиб, ўқувчиларда қизиқиш уйғотиш ва интилувчанлигини ошириш; - ўқувчиларни билим олишга йÿлловчи ҳамкорликка чақириш; - мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ янги технологиялардан фойдаланишга эришилди. Шунингдек, ушбу технологиялар жумласига дидактик ўйин, муаммоли таълим, ҳамкорликда ўқитиш технологиялари ҳам киритилди. Таълим жараёнида дидактик ўйинли технологиялар дидактик ўйинли дарс шаклида қÿлланилди. Ўқувчилар машғулот давомида ўйин фаолияти орқали қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 1. Ўйин орқали ўқувчиларнинг маълум бир фаолиятга бўлган қизиқиши ортади. 2. Ўқувчини ўз иқтидори қизиқиши, билими ва ўзлигини намоён этишга имкон яратади. 3. Ўқувчини қийин жараёнда турли қийинчиликларни енгишга тайёрлайди. 4. Ўйин иштирокчиларида жамоа билан мулоқат маданияти шаклланади. Ўйин билан боғлиқ фаолият ўзининг 4 та хусусияти билан ажралиб туради. • Эркин ривожлантирувчи фаолиятни вужудга келиши; • Ижодий муҳитни таркиб топтириш (ўйин иштирокчилари тегишли ижодий ва мустақил фаолиятга эга бўлади); • Ҳис-ҳаяжон вазиятининг пайдо бўлиши (ўйин давомида рақобат, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вуж
Доказательный фрагмент
«Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларидан бири таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллаш, тайёргарликнинг модуль тизимидан фойдаланган ҳолда таълим олувчиларни ўқитишни жадалл…»
Образец извлечения
Демо-превьюЎзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларидан бири таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллаш, тайёргарликнинг модуль тизимидан фойдаланган ҳолда таълим олувчиларни ўқитишни жадалл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- тайёргарликнинг модуль тизимидан фойдаланган ҳолда таълим олувчиларни ўқитишни жадаллаштириш саналади.Республикамизда таълим жараёнида педагогик технологияларни қўллашга доир кенг кўламда иш олиб борилмоқда. Ушбу муаммонинг илмий-назарий асослари, етарли даражада тажрибалар тўпланди., Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талабларидан бири таълим жараёнида янги педагогик технологияларни қўллаш, ҳар бир педагогик технологияни ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилиб
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Лучшие интеллектуальные исследованияAhadova Farida Muхiddin qizi2025
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026