К содержанию
РецензированоRU2025

МАРКЕТПЛЕЙС: КАК МОДЕЛЬ РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОННОЙ КОММЕРЦИИ

www.sci-p.uz II SON. · МОДЕЛИ СИФАТИДА · Махмудова Хилола

Передовая экономика и педагогические технологии · 21 · 41–51 · 2025

Аннотация

The article analyzes marketplaces – a modern form of electronic commerce, their role in the acquisition of goods, their positive and negative sides, their differences from online stores, as well as their unique features. Keywords: electronic commerce, online store, marketplace, online sales, digitalization, logistics, payment systems. 613 613-620 www.sci-p.uz II SON. 2025 Кириш. Замонавий иқтисодиётда интернет технологиялари ва онлайн савдо платформаларининг ривожи мавжуд савдо қилиш имкониятларини кенгайтириб юбормоқда. Бугунги кунда маркетплейслар (онлайн савдо платформалари) савдони амалга оширишнинг энг самарали ва кенг тарқалган усулларидан бирига айланиб бормоқда. Маркетплейслар – бу товарлар ва хизматларни бир неча турдаги ишлаб чиқарувчилар ва таъминловчилардан харид қилиш ва сотиш имкониятини яратувчи интернет платформаларидир. Улар истеъмолчиларга кўплаб маҳсулотлардан танлаш имкониятини бериши билан бирга ишлаб чиқарувчи бизнес эгаларига ўз маҳсулотларини жаҳон бозорларида сотиш имконияти, маркетингни самарали олиб бориш ва янги мижозлар билан алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб қўлайликларни яратиб келмоқда. Маркетплейсларнинг халқаро савдодаги ўрни жудда катта, сабаби улар нафақат умумий савдо соҳсаини, балки иқтисодиётнинг турли тармоқларини ҳам замонавийлаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, кичик ва ўрта бизнеслар учун янги имкониятлар тақдим этади, уларга жаҳон бозорида маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга кенг имкониятларга йўл очиб беришмоқда. Адабиётлар шарҳи. Электрон тижорат моделларининг тобора оммалашиб бориши бир вақтнинг ўзида бозор иштирокчилари учун ҳам имкониятлар ва қийинчиликларни тўғдириши мумкин. Бундай имкониятлардан бири бу электрон савдонинг маркетплейс моделидир, яъни сотувчилар ва харидорларни боғлайдиган, шунингдек, тўлов (ҳисоб-китоб), товарларни етказиб бериш ва бошқа тегишли хизматларни кўрсатиш имкониятларини тақдим этувчи савдо майдончаларидир (платформалар). Савдо платформалари телекоммуникацион технологиялар ва интернетдан фойдаланган ҳолда фаолият олиб борадилар. Маркетплейс борасида илк тадқиқотлари 1980 йиллар охирларига бориб тақалади (Alt, 2021). Уни тизимлаштириш борасидаги тадқиқотлар эса 1987 йилларга келиб амалга оширила бошланган (Malone, 1987). Ўша даврлардан бошлаб тадқиқот соҳаси ва маркетплейс фаолиятининг жиҳатларига таъсир қилувчи муаммолар доираси сезиларли даражада кенгайиб борди. Уларнинг моҳияти, мазмуни, хусусиятлари ва таснифлашнинг мумкин бўлган асослари ҳақидаги мунозаралар илм аҳли ва бизнес соҳаси доираларида кенг муҳокама қилиниб келинмоқда. Бунга сабаб бозорда бир нечта хусусиятларни акс эттирувчи маркентплейсларнинг мавжудлигидир. Уларнинг айримларини 1-жадвалда келтириб ўтамиз. Третьякова ва бошқлар (2023) фикрига кўра, иқтисодиётда рақамли технологиялардан интенсив фойдаланишнинг бугунги жадал ўзгариб бораётган шароитларида мамлакат савдо майдонларида товар ва хизматларни истеъмол қилиш, етказиш, тарғиб этиш ва сотиш хусусияти, механизмлари тубдан ўзгармоқда. Маркетплейслар замонавий савдони ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда. Маркетплейс – бу турли компанияларнинг товарлари, маҳсулотлари ёки хизматлари сотиладиган, бир платформада тўпланадиган замонавий шаклдаги бозордир. Тадқиқотчи Абдурахмонов (2020-2024) ўз тадқиотларида рақамли маконда юз бериши мумкин бўлган рискларни аниқлаш, уларни бартараф этишда суғурта механизмларини қўллаш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борган. 614 www.sci-p.uz II SON. 2025 1-жадвал Маркетплейс тушунчаси ва унга тегишли атамалар изоҳи (Кордина, 2021) Атамалар Изоҳ гуруҳи Марказий маълумотлар базаси орқали бир нечта харидор ва сотувчиларни электрон тарзда боғлайдиган алоқа воситалари механизми Бир ёки бир нечта бозор ҳаракатларини амалга ошириш учун бир нечта харидорлар ва сотувчилар ўзаро таъсир қиладиган ташкилотлараро ахборот Электрон тизими: шерик топиш, транзакцияни амалга ошириш учун аниқ шерик бозор/ танлаш ва битимни амалга ошириш Electronic Харидорлар ва сотувчилар ўртасидаги электрон алоқани таъминлайдиган market ташкилотлараро ахборот тизими Харидорлар ва сотувчилар учун маълумот алмашиш, транзакцияларни амалга ошириш ва транзакция олдидан, давомида ва ундан кейинги жараён билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш учун инфратузилма бўлиб хизмат қиладиган тармоқли ахборот тизими Харидорлар ва сотувчиларга товарлар нархлари ва таклифлари тўғрисида маълумот алмашиш имконини берувчи ташкилотлараро ахборот тизими Харидорлар ва сотувчилар маҳсулот таклифлари ва нархлари ҳақида маълумот алмашиш, музокаралар олиб бориш ва бизнес операцияларини амалга ошириш учун учрашадиган виртуал бозор Битта виртуал бозорда кўплаб сотувчилар ва харидорларни бирлаштирган ноёб виртуал платформа Муайян соҳадаги ташкилотлараро муносабатларни осонлаштириш учун ИТ имкониятлари ва бизнес қоидаларидан фойдаланадиган воситачи Бир нечта харидорлар ва сотувчилар ҳамда бошқа манфаатдор томонларга қўшимча хизматлар томонидан қўллаб-қувватланадиган динамик марказий бозор орқали мулоқот қилиш ва операцияларни амалг

Доказательный фрагмент

«The article analyzes marketplaces – a modern form of electronic commerce, their role in the acquisition of goods, their positive and negative sides, their differences from online stores, as well as their unique features.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes marketplaces – a modern form of electronic commerce, their role in the acquisition of goods, their positive and negative sides, their differences from online stores, as well as their unique features. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
electronic commerce, online store, marketplace, online sales, digitalization, электрон тижорат, рақамлаштириш, онлайн савдо, логистика, маркетплейс, интернет-магазин, logistics, онлайн продажа, payment systems, платежные системы, тўлов тизимлари, цифровизация, электронная коммерция, онлайн дўкон
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники