К содержанию
РецензированоRU2025

РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ МЕЖДУНАРОДНОГО ОПЫТА В ОЦЕНКЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ УПРАВЛЕНЧЕСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ РУКОВОДЯЩИХ КАДРОВ

www.sci-p.uz II SON. · Абдуллаев Сардоржон

Передовая экономика и педагогические технологии · 15 · 112–118 · 2025

Аннотация

This article examines international best practices for enhancing the effectiveness of managerial personnel in organizational management, along with the evaluation mechanisms employed in this context. It further investigates approaches to improving these mechanisms. In today’s environment, achieving high performance through greater organizational efficiency is a critical priority for both the private and public sectors. Keywords: efficiency, assesment, management practices, public service, international experience, KPI. 475 475-484 www.sci-p.uz II SON. 2025 Кириш. Давлат хизматчиларининг бошқарув самарадорлигини баҳолаш ҳар бир мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга жараён ҳисобланади. Давлат бошқарувининг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар ходимларнинг касбий малакаси, бошқарув қобилияти ва ташкилот мақсадларига эришиш даражаси билан бевосита боғлиқдир. Шу боис, давлат хизматчилари фаолиятини аниқ баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади (Руднева, Соловьёва, 2019). Самарали баҳолаш тизими нафақат раҳбарларнинг шахсий ривожланишига, балки ташкилотнинг умумий иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Раҳбар ходимларнинг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш халқаро миқёсда ҳам долзарб масала сифатида қаралади. Ривожланган мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея ва Японияда мазкур жараён давлат хизматчиларининг малакаси ва иш натижадорлигини ошириш мақсадида кенг қўлланилади (Фёдоров, 2015). Ушбу мамлакатларда раҳбарларни баҳолаш тизимлари узлуксиз такомиллаштирилиб, самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда замонавий баҳолаш моделларидан фойдаланиш орқали бошқарув тизимининг шаффофлиги ва натижавийлиги таъминланади. Адабиётлар шарҳи. Менежмент соҳасининг классик намоёндаси Друкер (2012) самарадорлик натижага боғлиқ эканлигини ҳамда раҳбарнинг ташкилот мақсадларини аниқлаш ва самарали қарорлар қабул қилиши унинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлаган. Каплан ва Нортон (1992) томонидан бошқарув фаолиятида замонавий назарияларнинг шаклланишига туртки бўлиб, уларнинг фикрларига кўра раҳбарлик самарадорлиги фақат молиявий натижалар эмас балки хизматлардан қониқиш даражаси, ички жараёнлар самараси ходимлар ривожи ва инновация каби кўрсаткичлар билан баҳолаш орқали ташкилотнинг самарадорлигини стратегик мақсадларга боғлаш мумкин деб ҳисоблашади. Натали, Бландин (2014) томонидан давлат ташкилотларида раҳбарлар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш модели бўйича тадқиқот олиб боришган. Мазкур моделда раҳбар ходимлар самарадорлигини ташкилот мақсадлари ва мижозлар эҳтиёжлари билан боғлашга қаратилган. Пивоварова (2020) давлат бошқарувида самарадорликни баҳолашнинг халқаро усулларини, Юнусов ва Есиркеповалар (2019) баҳолаш методологияси ва турли баҳолаш усулларида объективликни таъминлаш бўйича тадқиқотлар олиб боришган. Тадқиқотчи Эргашев (2023) томонидан давлат ташкилотларидаги раҳбар ходимлар фаолият самарадорлигини баҳолаш механизми бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаси тадқиқ қилинган. Соҳадаги илмий тадқиқот натижаларига кўра ташкилотларда ходимлар иш самарадорлиги раҳбар ходимларнинг самарали бошқарувига боғлиқ эканлигини кузатишимиз мумкин. Тадқиқот методологияси. Мақолада қиёсий ва сифат таҳлили усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили ва маълумотлар таҳлили методлари асосида ўрганилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш тизимларининг такомиллаштирилиши бугунги кунда инновацион технологияларнинг жорий этилиши, 476 www.sci-p.uz II SON. 2025 рақамли бошқарув воситаларининг кенгайиши ва меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган янги ёндашувларнинг ривожланиши билан белгиланади. Масалан, Жанубий Кореяда давлат хизматчиларининг самарадорлигини баҳолаш учун рақамли платформалар ва автоматлаштирилган мониторинг тизимлари кенг қўлланилмоқда. АҚШ ва Европа мамлакатларида эса 360о баҳолаш, KPI (асосий самарадорлик кўрсаткичлари) ва бошқа стратегик воситалар асосида раҳбар ходимларнинг натижадорлиги баҳоланади (Топоров, 2023). Шу сабабли, баҳолаш тизимларининг узлуксиз такомиллашиб бориши нафақат давлат хизматчиларининг шахсий салоҳиятини ошириш, балки давлат бошқаруви тизимининг юқори даражада самарали фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади. Давомий баҳолаш(Ongoing Йиллик баҳолаш (Annual Performance Evaluation) Performance Evaluation) oраҳбар ходимларнинг иш oраҳбар ходимларнинг самарадорлигини узлуксиз самарадорлигини йил мониторинг қилиш ва реал якунида белгилаб қўйилган вақтда баҳолаш тизими. KPI ва стратегик мақсадлар Жанубий Корея ва Германияда асосида баҳолаш тизими. кенгқўлланилади. Буюк Британия ва АҚШда кенгтарқалган. Менежмент баҳолаши Ўз-ўзини баҳолаш (Management Evaluations) (Self-Evaluations) oраҳбарларнинг бошқарув oраҳбар ходимларнинг ўз қарорлари, ресурсларни самарадорлигини мустақил тақсимлаш қобилияти ва таҳлил қилиш ва ривожланиш стратегикфикрлашсалоҳияти режаси тузиш тизими. Канада асосида баҳолаш. Германия, СингапурваЖа

Доказательный фрагмент

«This article examines international best practices for enhancing the effectiveness of managerial personnel in organizational management, along with the evaluation mechanisms employed in this context.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines international best practices for enhancing the effectiveness of managerial personnel in organizational management, along with the evaluation mechanisms employed in this context. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
efficiency, assesment, management practices, public service, international, баҳолаш, оценка, бошқарув фаолияти, государственная служба, KPI, международный опыт, управленческая деятельность, ҳалқаро тажриба, самарадорлик, эффективность, давлат хизмати
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники