Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИСТОЧНИКИ ФИНАНСИРОВАНИЯ СОЦИАЛЬНО-ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ МИКРОРАЙОНА
www.sci-p.uz II SON. · МАҲАЛЛАНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ · МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ · и.ф.д., проф. Гафуров Убайдулло Вахабович · Алиқулов Равшан Шодиёр ўғли (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)
Передовая экономика и педагогические технологии · 2025
Аннотация
This article examines the procedure for using the funds of the fund for solving the socio-economic problems of the mahalla, the specific features of the sources of funds of this fund, and the system of important economic and financial indicators used to assess the effective formation of the fund. Based on the developed methodological approaches, the estimated income of the fund for solving the socio-economic problems of the “Bekat” mahalla of the Boyovut district of the Syrdarya region for 2025 is analyzed. Keywords: mahalla, fund, financing, sources, mahalla budget, land and property tax. Кириш. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларни молиялаштириш манбаларининг тўғри танланиши ва оқилона фойдаланилишига боғлиқ. Ушбу ёндашув фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан, маҳалла ижтимоий-иқтисодий фаолиятини самарали ташкил этишга ҳам бевосита тааллуқлидир. “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 декабрь кунидаги ««Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан маҳаллалар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини аҳолининг солиқ тўлаш саводхонлигини ошириш орқали ундиришга кўмаклашиш ва ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун 2023 йил 1 январдан бошлаб Республикадаги солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган 14 та туманида «Маҳалла бюджети» тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилди. Унга кўра 2023 йил 1 январдан бошлаб, мазкур 14 та туманда мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилиши ва бу шакллантирилган маблағлар «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилиши белгиланди. Бу эса фуқаролар йиғинлари фаолиятида маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда ва ўзларининг фаолиятини молиявий жиҳатдан таъминлашда муҳим ваколатларни берди ҳамда маҳалланинг молиявий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш учун қулай шароит яратиб берди” (Қиличев, 2025). Шунга кўра, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини молиялаштириш манбаларини тўғри шакллантириш ҳамда уларнинг маблағларидан самарали фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Маҳалла ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг мазмуни, уни ташкил этиш асослари ҳамда молиялаштириш манбаларига бевосита тааллуқли адабиётлар у қадар кўп бўлмасада, мазкур масалани тадқиқ этишга у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган қатор илмий ишларни таъкидлаб ўтиш мумкин. Жумладан, Умарова (2024) ўзининг мақоласида Ўзбекистондаги маҳаллалар инфратузилмаларини янада яхшилаш масалалари чуқур таҳлил этиб, бу борада қатор илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиққан. 299 www.sci-p.uz II SON. 2025 Юнусова (2013) томонидан ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишнинг Ўзбекистон ва Япония тажрибалари қиёсий ўрганилган. Япония маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимининг афзалликлари, Ўзбекистонда маҳалла тизимининг кучли трансформация жараёнларида ундан унумли фойдаланиш истиқболлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. Файзиев (2024) томонидан маҳаллаларнинг даромад манбааларини ошириш, солиқ органларининг маҳаллада фаолиятини ташкил этилиши, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Қундузов (2025) томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан секторларда “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар ўрганилган. Секторларда маҳаллабай, оилабай, фуқаробай ишлаш тизимининг зарурати, шунингдек уни амалга оширишни ташкил этилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Юқорида келтириб ўтилган адабиётларда маҳалла ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг мазмуни, уни ташкил этиш асослари ҳамда молиялаштириш манбалари тадқиқи учун назарий-услубий замин тайёрланган. Тадқиқот методологияси. Ушбу тадқиқотда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини молиялаштириш манбаларини таҳлил қилиш учун тизимли ёндашув қўлланилади. Методология доирасида қиёсий таҳлил, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш, эмпирик тадқиқот усуллари ҳамда маҳаллий ва халқаро тажрибаларни солиштириш асосида маҳалла даромад манбалари, молиялаштириш механизмлари ва самарадорлик кўрсаткичлари ўрганилади. Шу билан бирга, жамоатчилик иштирокини таъминлаш ва хусусий сектор ҳамкорлигининг роли баҳоланади. Тадқиқот натижалари маҳалла институтининг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга йўналтирилади. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Маҳалла фаолиятини самарали ташкил этиш, ундаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни амалга ошириш, жумладан, вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган маблағларини шакллантириш, у
Доказательный фрагмент
«This article examines the procedure for using the funds of the fund for solving the socio-economic problems of the mahalla, the specific features of the sources of funds of this fund, and the system of important econo…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article examines the procedure for using the funds of the fund for solving the socio-economic problems of the mahalla, the specific features of the sources of funds of this fund, and the system of important econo… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- mahalla, fund, financing, sources, mahalla budget, land and property tax, фонд, маҳалла, финансирование, ер ва мол-мулк солиғи, ресурсы, бюджет микрорайона, жамғарма, манбалар, маҳалла бюджети, налог на землю и имущество, микрорайон, молиялаштириш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025