Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ФАКТОРЫ УПРАВЛЕНИЯ И РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИЧЕСКОЙ, НЕФТЕГАЗОВОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
www.sci-p.uz II SON. · проф. Кучаров Аброр Собиржонович · PhD Акбаров Нодир Гофурович (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · PhD Ишманова Динора Нурмамад қизи (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) · Селиханова Сабина Бауржан кизи (Тошкент давлат иқтисодиёт университети)
Передовая экономика и педагогические технологии · 2025
Аннотация
The article examines the development of renewable energy sources, improving the management of enterprises in the oil and gas complex of our country, and therefore increasing the economic efficiency of enterprises in the industry. Keywords: oil and gas enterprises, competition, investment, monopolistic industries. Кириш. Ўзбекистон Республикасида нефть-газ, ёқилғи-энергетика соҳаларини ривожлантириш ва энергия манбаларини муқобил энергия билан диверсификация қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришда муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 2030 йилга келиб 1.5 баробар ўсиши мумкин Аҳоли сонининг кўпайиши ва иқтисодий ўсиш ҳисобига Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 1,5 йилга келиб 2030 баравар ўсиши мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини оширишга бағишланган 2025 йил 26 март куни йиғилиш ўтказди. Ҳозирги вақтда мамлакат энергия истеъмолининг 40% дан ортиғи корхоналарда эскирган ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда электр ва газ таъминотининг узилиши ҳали ҳам кузатилмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун саноат соҳасини кенг кўламли модернизация қилиш режалаштирилган. Хусусан, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 35000 дона эскирган ускунани алмаштириш йилига 385 миллион квт / соат электр энергияси ва 50 миллион м3 газни тежаш имконини беради. Қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда умумий қуввати 300 Мвт бўлган 100 та кичик қуёш электр стансиясини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу 45 миллион м3 газни тежаш имконини беради. Суғориш каналларида 1000 микро- гидроелектростанцияларни ишга тушириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда, бу еса қўшимча 175 миллион квт / соат электр энергияси билан таъминлайди. Коммунал хизматлар соҳасида қуёш чироқларига ўтиш орқали кўча ёритилишини оптималлаштириш режалаштирилган. Ушбу чора энергия сарфини йилига жорий 200 миллион квт/соатдан ярмига камайтиради. Республикамиз Инвестиция дастурига мазкур соҳа бўйича умумий қиймати 27,8 миллиард долларлик 26 та лойиҳа киритилган. Энергетика ва Молия вазирликларига «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича 2,3 миллиард долларлик хорижий кредитларнинг молиялаштириш шартларини белгилаш, «Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» лойиҳаси бўйича «Газпромбанк»нинг 300 миллион долларлик кредитини жалб қилиш вазифаси юклатилди. Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртаннефтгаз ва Газлинефтгаз 209 www.sci-p.uz II SON. 2025 корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб чиқариш, геологик қидирув ускуналарини сотиб олиш каби лойиҳаларга талаб этиладиган маблағларни мамлакатимизнинг еврооблигациялари ҳисобидан молиялаштириш лозимлиги таъкидланди. Геологик қидирув ишлари мураккаб бўлган ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак. Суюлтирилган газ бозорида хусусий сектор иштроки кенгайтирилиб, унинг импортига божлар бекор қилинади (Мирзиёев, 2020). Адабиётлар шарҳи. Нефть-газ корхоналарида иқтисодий бошқарув ҳамда инновацион стратегик бошқарув механизмини такомиллаштириш масалалари бўйича қатор хорижий ва маҳаллий олимлар тадқиқотлар олиб боришган. Нефть-газ ва энергетика корхоналарида бошқаришни такомиллаштириш, унинг мазмуни ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганган бир қатор олимлар бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича турли хил фикрларни билдирганлар. Ансоффа И., А. Чандлер и Г. Минцберг каби олимларнинг режалаштириш назариясига кўра стратегия структурани таъқиб этар экан, натижа самарасиз бўлаверади. А Чандлер фикрига кўра, стратегия корхонанинг асосий узоқ муддатли мақсад ва вазифаларини белгилаш, шунингдек, тадбирлар ва ресурсларни тақсимлаш дастурини ишлаб чиқиш, ушбу мақсадларга эришиш учун керак (Ансофф, 1989). Генри Минцберг (2013) “биз ўз ҳаракатларимизга қатъий ишонганимизда одатда юқори натижаларга эришамиз. Корхона учун стратегиянинг муҳимлиги: уну қабул қилиш асосий муаммоларни бартараф этади ва энг асосийси менеджер энг яхши бозорни танлашни муҳокама қилиш ўрнига, батафсил маълумотларга эътибор бериши ва муайян мақсадларни танлаши ёки мижозларга хизмат кўрсатишни танлаши керакдир. Квинт (2012) фикрича стратегик бошқарув – бу стратегиялаш объекти фундаментал қимматининг шаклланиши е ки ку паи ишига е рдам берувчи стратегик бошқарув тизимининг шаклланиши ва ишлаши жарае ни бу либ, у стратегия, унинг доктринасини унда белгиланган миссиялар, устуворликлар, мақсад ва вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва узоқ муддатли реализациясини амалга оширишни у з ичига олади. Румельт (2001) фикрича нефть-газ корхоналарида иқтисодий бошқарув ҳамда инновацион стратегик бошқарув м
Доказательный фрагмент
«The article examines the development of renewable energy sources, improving the management of enterprises in the oil and gas complex of our country, and therefore increasing the economic efficiency of enterprises in t…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the development of renewable energy sources, improving the management of enterprises in the oil and gas complex of our country, and therefore increasing the economic efficiency of enterprises in t… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- oil and gas enterprises, competition, investment, monopolistic industries, монопольные отрасли, нефтегазовые предприятия, инвестиция, монопол тармоқлар, инвестиции, конкуренция, рақобат, нефть-газ корхоналари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025