К содержанию
РецензированоRU2025

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕХАНИЗМОВ УПРАВЛЕНИЯ КОНКУРЕНТОСПОСОБНОСТЬЮ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ТУРИСТИЧЕСКИХ КОМПЛЕКСОВ УЗБЕКИСТАНА

www.sci-p.uz II SON. · БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · PhD Хомидов Қаххорали Қурбонали ўғли

Передовая экономика и педагогические технологии · 2025

Аннотация

This article develops a conceptual centralized model of the mechanism for ensuring the competitiveness of tourist complexes, and as a result of the systemic changes carried out, competition for financing from the state budget is growing even among business entities in the budget sector, since the volume of financing depends on the implementation of regulatory criteria by organizations, the achievement of which requires the need. Keywords: tourist complex, competition of tourist complexes, competitiveness of tourist services and products, criteria for competitiveness, tourist enterprises. Кириш. Хизматлар соҳасида, хусусан, туризм хизматлари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини меъёрий жиҳатдан мувофиқлаштириш талаблари кучайиб бораётган, улар учун белгиланган солиқ юки ортиб бораётган ҳамда хизматлар бозорида йирик корхоналар улуши ортиб бораётган бугунги шароитда туристик мажмуалар рақобатбардошлик даражасини таъминлаш долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда. Амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар натижасида бюджет секторидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам давлат бюджетидан молиялаштириш учун рақобат ортиб бормоқда, чунки молиялаштириш ҳажми ташкилотларнинг меъёрий мезонларни бажаришига боғлиқ бўлиб, унга эришиш умумий самарадорликни ошириш учун ички жараёнларни сезиларли даражада тартибга солиш зарурлигини талаб қилади (Гришков, 2015). Сифат-нарх стратегияларидан фойдаланишдан иборат рақобатни таъминлашнинг анъанавий усуллари ҳозирги кунда хизматлар бозоридаги рақобатчилар томонидан кенг фойдаланилаётганлиги ҳамда глобаллашув таъсирида тадбиркорлик фаолиятини юритиш шартларининг ресурс харажатлари бўйича унификациялашуви таъсирида ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда (Евменов, Булочников, 2016). Адабиётлар шарҳи. Ўзбекистонда туристик мажмуалар фаолиятини бошқаришнинг назарий жиҳатлари кўплаб иқтисодчилар томонидан ўрганилган бўлиб, булардан иқтисодчи олима Алимова (2017) ўзининг “Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари” номли докторлик диссертациясида туризм бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, бошқарув концепцияси орқали туристик маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳаси ривожланишининг ташкилий- иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ҳамда ҳудудий туристик кластерни шакллантириш бўйича илмий мулоҳазаларни келтиради. Шунингдек, МДҲ олимлари Сурков ва Криворучколарнинг (2009) “Международний туризм в России: проблеми развития и управления” номли асарида Россияда халқаро туризм бозори ривожланишининг асосий йўналишлари ва интеграцион жараёнлар, туризм индустрияси субъектлари фаолияти, халқаро туризмни тартибга солиш механизмлари, халқаро туристик сиёсатнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор бошқарув йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб борганлар. Муаллифлар ўз асарида халқаро туризм ривожланишининг омиллари, глобаллашув жараёнларининг туристик мажмуалар бошқарув фаолиятга таъсири, туризм дестинацияси ривожланиш хусусиятларига алоҳида эътибор қаратганлар. 57 www.sci-p.uz II SON. 2025 Рамадонова ва Макарченколарнинг (2016) “Государственное регулирование туристической деятелности” номли асарида туристик фаолиятни тартибга солиш усуллари, воситалари ва шакллари ёритиб берилган. Бунда туризм соҳасини бошқаришда давлатнинг ролига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ асарда туристик фаолиятни бошқарув усуллари ва воситалари таснифи ишлаб чиқилмаган. Тадқиқот методологияси. Мақолада туристик мажмуалар фаолиятида рақобатбардошликни бошқариш таҳлили амалга оширилиб, мазкур йўналиш бўйича иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрларига таянган ҳолда диалектик ва тизимли ёндашув, қиёслаш, эмперик тадқиқот ҳамда қиёсий таҳлил каби усуллари орқали туристик мажмуалар фаолиятини бошқаришнинг ўстувор йўналишларини белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Бугунги кунда рақобатбардошлик даражасини белгиловчи омиллар сифатида ҳал қилувчи қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ва хизматларнинг юқори даражадаги ижтимоий даражасига асосланган истеъмолчи танлови шаклланишининг мураккаб маркетинг усуллари олдинги ўринларга чиқмоқда. Тегишли бошқарув даражасидаги мутахассислар қарорлар қабул қилишга таянувчи бошқарувнинг анъанавий усулларида ички ва ташқи муҳитдаги туристик мажмуалар рақобатбардошлигига таъсир этувчи хилма-хил ва ўзгарувчан омилларнинг кўплиги шароитида зарурий қарорларни ўз вақтида қабул қила олмайдилар. Бу шароитда мажмуа ҳудудида шаклланган турли даражадаги ташкилий тизимларни бошқариш самарадорлигини таъминлашда ҳисоблаш жараёнининг устунлиги парадигмаси, яъни мажмуалар ҳудудида дастурий таъминот ва рақамли бошқарув тизимлари ҳамда тармоқ инфратузилмасидан фойдаланишга асосланган ташкилий- бошқарув механизмини шакллантириш вазифаси тобора долзарб бўлиб бормоқда (Исаев, 2009). Атроф-муҳит шароитларига мослашувчан бўлган тезкор (оператив) қарорлар қабул қилишда самарадорлик омили, туристик мажмуа доирасида фаолият олиб борувчи корхоналарнинг нисбий қиймат сифатида рақобатбардошлигини таъминлаш нуқтаи назаридан, асосий натижавий

Доказательный фрагмент

«This article develops a conceptual centralized model of the mechanism for ensuring the competitiveness of tourist complexes, and as a result of the systemic changes carried out, competition for financing from the stat…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article develops a conceptual centralized model of the mechanism for ensuring the competitiveness of tourist complexes, and as a result of the systemic changes carried out, competition for financing from the stat… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
tourist complex, competition of tourist complexes, competitiveness of tourist, туристический комплекс, туристик хизматлар ва маҳсулотлар рақобатбардошлиги, туристик мажмуалар рақобатбардошлиги, критерии конкурентоспособности, конкурентоспособность туристических услуг и продуктов, конкуренция туристических комплексов, criteria for competitiveness, туристик мажмуа, competitiveness of tourist services and products, рақобатбардошлик мезонлари, tourist enterprises, туристические предприятия
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники