Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ВОПРОСЫ БУХГАЛТЕРСКОГО УЧЕТА ОБЪЕКТОВ НЕДВИЖИМОСТИ
www.e-itt.uz I SON. · Нарзуллаев Шерзод Фозилович
Передовая экономика и педагогические технологии · 2025
Аннотация
The article discusses the issues of accounting for real estate objects. The use of international financial reporting standards in organizing accounting for real estate objects is shown. Keywords: real estate, property valuation, fair value, accounting, depreciation, IFRS. Кириш. Ўзбекистонда кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқий асослари Ў збекистон Республикаси Солиқ Кодекси ва Ў збекистон Республикасининг 2022 и ил 1 мартдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ў РҚ-803 сон қонуни билан мустаҳкамланди. Ку чмас мулк объектлари бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида тан олинади. Кўчмас мулкни баҳолаш, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва амалиётга МҲХСларини қўллаш, кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришни муҳимлигини белгилайди. 468 468-472 www.e-itt.uz I SON. 2025 Кўчмас мулк объектларини баҳолашда бозор қийматига яқин бўлган кадастр қийматини ҳисоблашнинг аниқ методикаси ишлаб чиқилмаганлиги, солиққа тортиладиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлиқ шаклланмаганлиги, уларнинг молиявий ҳисобини ташкил этишда МҲХСларини амалиётда тўлиқ қўлланилмаётганлиги долзарб бўлиб қолмоқда. Адабиётлар шарҳи: Кўчмас мулкни бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида қараш мақсадида, унинг таркибини аниқлаб олишимиз лозим.Ўшбу муаммони ўрганишда таҳлил қилинган меъёрий ҳужжатлар ва илмий адабиётларда кўчмас мулк, унинг таркиби, бухгалтерия ҳисобининг объекти масаларида турли хил фикрлар мавжудлигига гувоҳ бўлдик. Ўларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 133-сон буйруғи билан қайта тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар”да (2024) асосий воситалар — ташкилотнинг узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган, шунингдек ижарага бериш мумкин бўлган моддий активлар деб эътироф этилган. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (16-сон IAS) “Асосий воситалар”да (2018) асосий воситалар қуйидагича акс эттирилган: асосий воситалар-компания томонидан товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, бошқа компанияларга ижарага бериш ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланадиган ва бир муддатдан кўпроқ фойдаланилиши кутилаётган моддий бойликлар. Асосий воситалар объектининг таннархи фақатгина қуйидаги шартлар бажарилганда актив сифатида тан олинади: a) тадбиркорлик субъекти томонидан асосий восита билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса; б) активнинг таннархи ишончли баҳолана олса (16-IAS, 2018). Ў збекистон Республикасининг 2022 и ил 1 мартдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ў РҚ-803 сон қонунининг (2022) 1 моддасида ку чмас мулкнинг қуи идаги турлари келтирилган: ер участкалар; биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар; кўп йиллик дов-дарахтлар; мулкий мажмуа сифатидаги корхона (Қонун, 2022). Ў збекистон Республикаси Солиқ Кодексининг (2025) 411-моддасига асосан кўчмас мулк объектларига қуйидагилар кириши кўзда тутилган: 1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли органлар томонидан рўйхатга олинадиган бинолар ва иншоотлар; 2) қурилиши тугалланмаган объектлар. Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради; 3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар; 469 www.e-itt.uz I SON. 2025 4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач (Кодекс, 2025) Назаровнинг (2022) фикрича: “Кўчмас мулк-хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд мол-мулки ер билан узвий боғланган ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган, ўзининг мақсадли фойдаланиш вазифасига ва аҳамиятига шикаст етказмасдан туриб бошқа жойга кўчиришнинг имкони бўлмаган товарлар, иш ва хизматларни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва уларни етказиб беришда, лизинг, ижара ва маъмурий мақсадларда узоқ муддат давомида фойдаланиладиган объектлар ҳисобланади” мазмундаги такомиллаштирилган таърифи “кўчмас мулк” тушунчасининг иқтисодий моҳиятини тўлиқ ифодалайди. Дружиловская (2014) қуйидаги фикрларни билдирган: Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (IFRS) 13-“Ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш”да келтирилган “ҳаққоний қиймат” ва “бозор қиймати” тушунчалар синонимлар эмас. Лихоманов, Куканова, Кукановаларнинг (2017) фикрича: “Жаҳон амалиётида кўчмас мулк қийматини қайта кўриб чиқиш, ёки қайта баҳолаш му
Доказательный фрагмент
«The article discusses the issues of accounting for real estate objects.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article discusses the issues of accounting for real estate objects. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- real estate, property valuation, fair value, accounting, depreciation, IFRS, мулкни баҳолаш, амортизация, МҲХС, кўчмас мулк, ҳаққоний қиймат, оценка имущества, бухгалтерия ҳисоби, МСФО, бухгалтерский учет, справедливая стоимость, недвижимость
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026