К содержанию
РецензированоRU2025

ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЕ ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ

www.e-itt.uz I SON. · DSc, проф. Абдуллаев Зафаржон Алижонович

Передовая экономика и педагогические технологии · 38 · 175-208 · 2025

Аннотация

This article discusses important aspects of taxation of personal income. The article examines scientific approaches to the personal income tax system. The analysis of the population's income structure and the impact of taxation is conducted. Based on the analysis, appropriate conclusions are drawn on the taxation of personal income. Keywords: population income, wages, property income, transfer, taxation, personal income tax, tax base, tax rate, effective rate. 433 433-439 www.e-itt.uz I SON. 2025 Кириш. Аҳоли даромадларининг тенгсизлиги даражасини камайтиришда ҳар қандай иқтисодий тизимда прогрессив даромад солиғи муҳим солиқ инструменти бўлиши мумкин деб тахмин қилинади. Ҳатто, юқори ижтимоий иқтисодиётда ҳам агарда ишловчиларнинг барчаси давлат томонидан ёлланган бўлсада, юқори малакали меҳнатнинг яширин нархи, албатта, ишчи кучига тўланадиган даромаддан анча юқори бўлиши лозим. Америка ва ғарбий Европа мамлакатларида юқори ва паст даромадларга солиқ ставкаларини қўлланиши кенг доирада ва узоқ вақт давомида муҳокама қилинган бўлсада, бироқ, даромадни тақсимлашда қандай солиқ ставкаси муҳим инструмент бўлишига қарамасдан иқтисодий назария деярли мавжуд эмас. Умуман олганда, қайта тақсимловчи прогрессив солиққа тортиш одатда жисмоний шахснинг даромади (аниқроғи, унинг тахминий даромади миқдорига) билан боғлиқ. Унинг аниқ интеллект коэффициенти (I.Q.), илмий даражаси, яшаш жойи, ёши ёки ижтимоий мавқеи орқали жисмоний шахснинг даромад олиш потенциали тўғрисидаги ахборотга эга бўлиш мумкин, аммо табиий равишда тахмин қилиш мумкин, энг ишончли кўрсаткич бўлиб унинг даромади ҳисобланади. Инсонларнинг иқтисодий кўрсаткичларини иқтисодий имкониятларининг далили сифатида ишлатиш натижасида даромаднинг ижтимоий маржинал нафлигининг тўлиқ тенглиги маъқул бўлмай қолади, чунки бундай натижага олиб келадиган солиқ тизими барча юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни бартараф этади (Mirrlees, 1971). Имамова (2008) фикрича, аҳоли даромадларини тартибга солиш механизмининг объекти бўлиб, даромадларни бирламчи тақсимлаш, фискал ва трансферт тизими орқали қайта тақсимлаш, истеъмол орқали якуний тақсимлаш бўйича субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳисобланади. Жамият ривожланишининг дастлабки босқичларида солиқлар асосан фискал функцияси кўрсатиб келинган бўлса, замонавий шароитларда солиқларнинг функцияларини хилма-хилдир ва хусусан аҳоли даромадлари тенгсизлиги даражасини камайтиришдаги муҳим инструмент сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Адабиётлар шарҳи. Барчага маълумки, жамиятдаги тақсимот муносабатлари аҳоли даромадларини шакллантиришнинг асоси бўлиб, иқтисодий қонунлар билан белгиланади. Даромадларни тақсимоти ишлаб чиқариш жараёнининг босқичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Аҳолининг даромадларини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган тақсимот муносабатлари бу-муносабатлар субъектлари ўртасида мулкий муносабатларга, иқтисодий манфаатларга асосланган ва аҳоли даромадлари функцияларини амалга оширишга қаратилган объектив мавжуд ва етарлича барқарор муносабатлардир (Имамова, 2008). Аҳолининг даромадлари иқтисодий категория сифатида жамиятда уй хўжаликлари ёки шахслар ўртасида яратилган маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол қилиш жараёнидаги реал иқтисодий муносабатларини акс эттиради. Айрим иқтисодчи олимлар, аҳоли даромадларини назарий жиҳатдан одатда тўлов қобилияти таҳлил қилинади, эмпирик тадқиқотларда пул даромадларининг миқдори ҳисобга олинган (Atkinson, Stiglitz, 1995; Ehrenberg, Smithлар, 1996). Аксарият, иқтисодчи олимлар аҳоли даромадлари концепциясига асосланган бўлиб, унга кўра, даромад нафақат пул тушумларини, балки пул бўлмаган таркибий қисмини, яъни ўз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари, оила томонидан тўпланган мулкнинг (уй-жой, узоқ муддатли истеъмолга мўжалланган предметлар, нотурар жой ва бошқа мол-мулкар) жорий истеъмолини ҳам ўз ичига олади(Федченко, 2022; Ильин, 2005; Бутова, 2006). Аҳолининг даромадларини шакллантириш механизми кўп жиҳатдан мамлакатдаги мавжуд иқтисодий тизим билан белгиланади ва тақсимлаш қонунлари ва 434 www.e-itt.uz I SON. 2025 тамойиллари бутун иқтисодий муносабатлар тизимига мос келади. Аҳолининг даромадларини шакллантириш механизми кўп жиҳатдан мамлакатдаги мавжуд иқтисодий тизим билан белгиланади ва тақсимлаш қонунлари ва тамойиллари бутун иқтисодий муносабатлар тизимига мос келади. Аҳолининг даромадларини тартибга солиш механизми аҳоли даромадларини шакллантириш механизмининг бир қисми бўлиб, бир вақтнинг ўзида бутун иқтисодиётни тартибга солиш механизмининг таркибий қисми ҳисобланади, шунинг учун у давлат олдида турган иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар билан белгиланади. Шундай қилиб, аҳоли даромадларини тартибга солиш жараёни уни амалга оширишнинг муайян механизмини талаб қилиши изоҳланади (Такмакова, 2003). Бугунги кунда ҳам жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тартибини белгилашдаги ёндашувлар муҳокамаси олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, солиқ қонунчилиги ва солиққа тортиш механизмлар

Доказательный фрагмент

«This article discusses important aspects of taxation of personal income.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses important aspects of taxation of personal income. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
population income, wages, property income, transfer, taxation, personal income, даромад солиғи, солиқ ставкаси, effective rate, налоговая база, мулкий даромад, доход от собственности, заработная плата, солиққа тортиш, трансферт, tax base, подоходный налог, personal income tax, эффективная ставка, аҳоли даромади, самарали ставка, доход населения, солиқ базаси, налогообложение, иш ҳақи, налоговая ставка, tax rate
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники