Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЗАИНТЕРЕСОВАННЫЕ СТОРОНЫ И ИХ СТРАТЕГИИ РАЗВИТИЯ СТРАХОВОГО СЕКТОРА
www.e-itt.uz I SON. · ВА УЛАРНИНГ СТРАТЕГИЯСИ
Передовая экономика и педагогические технологии · 2020 · 12-15 · 2025
Аннотация
The article analyzes the means of influencing stakeholders in the development of the insurance industry, their interests, the impact of internal and external factors on the companyʼs sustainability, as well as its ability to respond to changes, the general system of stakeholders and their areas of interest, as well as problems associated with them. Keywords: insurance company, financial sustainability, stakeholders, shareholders, employees, society, state. 440 440-447 www.e-itt.uz I SON. 2025 Кириш. Манфаатдор томонлар ёндашувининг моҳияти шундан иборатки, бизнес фаолияти билан шуғулланувчи субъект фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган манфаатдор томонларнинг манфаатлари ва талаблари кузатилган тақдирдагина барқарор бизнес ривожланишига эришиш мумкин. Бу назария шуни кўрсатадики, компаниялар манфаатдор томонлар билан ўзаро муносабатлар натижасида қурилган барқарор муносабатлар, улар билан мулоқот қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда уларнинг талабларини ҳиобгаолиш орқали узоқ муддатда янада даромадли ва муваффақиятли бўлиши мумкин. Шу муносабат билан замонавий муваффақиятли компаниялар нафақат даромад олишлари, балки ходимларнинг фаровонлик даражасини таъминлаши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бюджет ва ижтимоий соҳада солиқ тушумларини таъминлаш, бозорларда талаб қиладиган товар ёки хизматлар билан адолатли нархлар асосида тўлдириш билан ҳам боғлиқликда изоҳланади. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, бизнес-таҳлил коцепцияси тез ўзгарувчан муҳит шароитларига қаратилган бўлиб, унда манфаатдор томонлар доирасида кенгайиши ва уларнинг манфаатлари ва талаблари турлича бўлиши мумкин. Айнан атроф-муҳитдаги ўзгаришлар барча манфаатдор томонларнинг манфаатлари мувозанатига эришиш учун хўжалик юритувчи субъект фаолиятини янги талабларга мослаштирадиган қарорлар қабул қилишда манфаатдор томонларнинг манфаатларини доимий равишда таҳлил қилишни талаб қилади. Шундай қилиб манфаатдор томонларнинг манфаатлари мос келиши ёки қарама-қарши бўлиши мумкинлиги, бу эса ушбу талаблар ва таъсир кучлари тизимида бизнеснинг маълум бир мувозанат ҳолатини таъминлаш – ўзгарувчан муҳитда манфаатлар мувозанатига эришиш ва сақлашни доимий мониторинг қилиш зарурлиги тақозо этиб туради. Адабиётлар шарҳи. Стратегик ривожланишни амалга оширишда суғурта бизнесининг барча иштирокчиларининг мақсад ва манфаатларини мувозонатлаш керак бўлади. Алексеева ва Павлова (2016) тадқиқотларида қўйидагиларни таъкидлашади, жумладан, барча манфаатдор томонлар ўз мақсад профилига эгадир, бу керакли фаолият параметрлари мажмуасидан иборат тўпламдир. Алоҳида иштирокчилар нафақат сезиларли даражада фарқ қиладиган, балки кўпинча бошидан қарама-қарши мақсадларга эга эканлиги билан ажралиб туради. Масалан, мулкдорлар молиявий менежмент ва ходимлар фойдани тақсимлашда тубдан фарқ қилади, андерайтинг ва сотиш хизматлари эса тариф сиёсати бўйича мутлақо қарама-қарши позицияларга эга бўлишади ва ҳоказо. Шу билан бирга, суғурта бизнесининг барча иштирокчилари одатда фақат иккита позицияда бир хил манфаатларга эга: компаниянинг молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлилиги учун асос сифатидаги стратегик бошқарувнинг мавжудлиги. Рамазанованинг (2015) фикрига кўра суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилияти суғурталанувчилар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди, сабаби улар суғурта компаниясининг ишончлилигини ва потенциал мижозлар ишончининг кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади. Миллионлаб одамларнинг молиявий фаравонлиги суғурта компаниясининг ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажаришига боғлиқ бўлади. Аносов ва Саркисов (2015) илмий тадқиқотларида суғурта компанияларининг барқарорлиги ва фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган омиллар билан бир қаторда билвосита омиллар ҳам сезиларли даражада таъсир қўрсатади, масалан коорпоратив бошқарувнинг умумий стратегияси ва даражаси, молиявий менежментнинг сифати, бошқарув қарорларининг устувор йўналишлари, шу жумладан инновацион ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича: мижозлар базаси, қайта суғурталаш 441 www.e-itt.uz I SON. 2025 сиёсати, минтақавий тармоқларнинг ҳолати, ходимларнинг малакаси, бозордаги фаолият давомийлиги, имижи ва бошқаларни келтириб ўтишади. Кумиков фикрига кўра, тегишли қарорлар қабул қилиш учун компания фаолияти натижалари ўз вақтида ва адекват баҳолаш зарурияти компаниянинг молиявий барқарорлигини баҳолашни талаб қилади. Кўпгина олимлар ўз ишларида компания барқарорлиги унинг ички ва ташқи омилларининг ўзгаришига жавоб бериш қобилиятига боғлиқлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, тадқиқотчи Абдурахмонов (2018-2022) томонидан олиб борилган таҳлилларда суғурта бозори ва соҳаларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари, соҳани давлат томонидан тартибга солиш амалиёти, бозорга рақамли технологияларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ўрганилган. Кўпгина манфаатдор томонлардан энг муҳим таъсирлари инвесторлар, кредиторлар, рақобатчилар, акциядорлар, ходимлар ва жамият томонидан амалга оширилади. Ушбу манфаатдор томонлар гуруҳларининг ҳ
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the means of influencing stakeholders in the development of the insurance industry, their interests, the impact of internal and external factors on the companyʼs sustainability, as well as its abi…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the means of influencing stakeholders in the development of the insurance industry, their interests, the impact of internal and external factors on the companyʼs sustainability, as well as its abi… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- insurance company, financial sustainability, stakeholders, shareholders, жамият, state, государство, общество, акционеры, суғурта компанияси, страховая компания, стейкхолдеры, заинтересованные стороны, молиявий барқарорлик, ходимлар, employees, давлат, манфаатдорлар томонлар, акциядорлар, стейкхолдерлар, финансовая устойчивость, сотрудники, society
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026