Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЦИФРОВИЗАЦИЯ СТРАХОВОГО РЫНКА КАК ФАКТОР ПОВЫШЕНИЯ ЕГО КОНКУРЕНТОСПОСОБНОСТИ
www.e-itt.uz I SON. · ОШИРИШНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА · Турғунмирзаев Азмиддин Шамситдин ўғли
Передовая экономика и педагогические технологии · 2020 · 12-15 · 2025
Аннотация
The article provides a comprehensive analysis of the changes occurring as a result of the digital transformation of the insurance industry, as well as an analysis of the factors of competitiveness of companies in the context of digitalization of the industry. Keywords: insurance, insurance companies, competition, competitiveness factors, digital transformation. 289 289-297 www.e-itt.uz I SON. 2025 Кириш. Ҳозирги кунда молия бозори унинг иштирокчилари ўртасидаги рақобат кучайиши билан тавсифланади. Бундай шароитларда уларнинг фаолиятига рақобат омиллари тўғридан-тўғри ижобий таъсир кўрсатади. Ривожланиб бораётган рақамли интеграция жараёнлари бу тенденцияларини яна кўчайтириб юборади. Суғурта хизматлар бозори ҳар қандай ривожланган мамлакатнинг молия бозорининг ажралмас қисми ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва нобарқарорлиги шароитида миллий суғурта бозорининг рақобатбардошлиги ҳар бир мамлакатнинг барқарор (ижтимоий, иқтисодий) ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади. Замонавий иқтисодий қарашларда рақобатбардошликни таъминлашда рақобатбардош устунликлар ҳал қилувчи муҳим роль ўйнайди. Мокроносов (2014) фикрига кўра ҳозирги вақтда иқтисодий адабиётларда паст даражали рақобат устунликлари (арзон манбалардан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ: ишчи кучи, материаллар (хом ашё), энергия) ва юқори даражадаги рақобат афзалликлари (замонавий маҳсулотлар ва технологиялар, оптимал маркетинг тузилмаси, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш сифати, компания обрўси) ажралиб туради. Айнан юқори даражадаги рақобатбардош устунликлар узоқ муддатли истиқболда соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Агар яқин- яқингача бизнесни рақамлаштириш рақобатбардошлик манбаларидан бири сифатида қаралган бўлса, иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси туфайли юзага келган замонавий воқеликлар шуни кўрсатмоқдаки, бу рақамли технологиялар, тизимларнинг яхдиллигини таъминлаш, молиявий бозорларда булутли инфратузилмани яратиш иқтисодий ўсиш ва суғурта бизнесини муваффақиятли бошқаришнинг асосий манбаига айланиб бормоқда. Рақамли иқтисодиёт соҳа бозорларининг анъанавий моделларини бузиб, улар иштирокчиларининг рақобатбардошлигини оширмоқда. Шундай қилиб, рақамлаштириш компаниялар, соҳалар ва умуман олганда миллий иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларини белгилаб бермоқда. Адабиётлар шарҳи. Козловнинг (2010) фикрига кўра, суғурта бозорида янги интернет технологияларининг ривожланиб бориши натижасида суғурта компаниялари ва мижозлар бир хилдек фойда кўришади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, суғурта хизматларини онлайн тақдим қилиниши натижасида суғурта компаниялари ўз харажатларини 9-12 фоизга камайтиришлари мумкин. Бунга суғурталаш бўйича трансакцион харажатларнинг пасайиши орқали, яъни суғурта агентлари, брокерлар ва бошқа сотувчи воситачиларнинг воситачилик ҳақлари иқтисоди натижасида суғурта маҳсулоти нархининг арзонлашувига эришилади, бу ўз навбатида суғурта компанияларининг юқори фойда олиши ва рақобатбардошлигини оширишга олиб келади. Дмитриеванинг (2015) таъкидлашича, глобаллашув ва интеграция шароитида рақобатда ғолиб бўлиш учун бизнес-жараёнларни такомиллаштириш керак бўлади. Ахборотлаштириш технологиялари имкониятидан фойдаланиш орқали катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш имкони пайдо бўлади, бу эса бизнес юритиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва таҳлил асосида бизнес эгаларига фойда келтирадиган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун замин яратади. Трофимова (2018) ўз тадқиқотларида қуйидагиларни таъкидлайди, жаҳон суғурта бозорига янги технологияларнинг жорий этилиши билан тубдан ўзгариб бормоқда. Суғурта соҳасида ахборот ресурсларидан фойдаланиш суғурта компаниялари учун 290 www.e-itt.uz I SON. 2025 зарарларни камайтириш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган объектив эҳтиёжга айланиб бормоқда. Суғурта соҳасида рақобат суғурта компаниясининг суғурталанувчилари ва салоҳиятли мижозлари учун суғурта маҳсулоти ёки хизматлари танлаш учун устунлик берадиган фаолият омиллари ва мижозларнинг танловини белгилаб берадиган рақобат сифатида қабул қилинади. Суғурта маҳсулотлари ва хизматлари нуқтаи назаридан анаънавий рақобат суғурта хизматлари маҳсулотларининг нархи (тариф ставкаси) ва нарх бўлмаган омилларга қараб амалга оширилади. Суғурта тарифи ёки бир хил шартларга эга суғурта маҳсулотининг нархи унинг рақобатбардошлиги учун нарх омили бўлиб хизмат қилади (Данисов, 2014; Василенко, 2011). Платонованинг (2023) фикрига кўра, рақобат - бу истеъмолчи учун суғурта хизматларини етказиб берувчилар ўртасидаги бир қатор параметрлар бўйича, хизмат кўрсатиш тезлиги, нархи, хизмат кўрсатиш сифати ўртасидаги бўладиган жараёндир. Бу жараён бозорнинг ўрнатилган қоидаларига қараб бозор фойдасига ҳам, унинг зарарига ҳам ишлаши мумкин. Баъзи ҳолларда рақобат “нарх урушлари”га, обрў-эътибор хавфининг ошишига ёки мижозлар базасини ва даромадлилигини сақлаб қолиш учун иштирокчилар томонидан таваккалчилик стратегияларини қабул қилишга олиб келиши мумкин. Тадқиқотчи Цыганов ва Бризга
Доказательный фрагмент
«The article provides a comprehensive analysis of the changes occurring as a result of the digital transformation of the insurance industry, as well as an analysis of the factors of competitiveness of companies in the…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article provides a comprehensive analysis of the changes occurring as a result of the digital transformation of the insurance industry, as well as an analysis of the factors of competitiveness of companies in the… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- insurance, insurance companies, competition, competitiveness factors, digital, страхование, digital transformation, рақамли трансформация, рақобат омиллари, суғурта, цифровая трансформация, суғурта компаниялари, страховые компании, конкуренция, факторы конкурентоспособности, рақобат
Смежные источники
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025