Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ · МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ · Закирова Адина Гулямовна
Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва иштирок этувчи субъектларига кимлар киришлиги, улар фаолиятининг муҳим жиҳатлари, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини ўрганишдаги ўзаро алоқалари ҳамда мавжуд муаммоларни ечишда олиб бориладиган ҳамкорликларининг аҳамиятли томонлари борасида фикр юритилган. Калит сўзлар: субъект, мусъулият, жамият, тартиб, ҳуқуқ, сиёсат, ҳуқуқбузарлик, қоида, жиноятчилик,фаолият, маҳалла, ижтимоий, маънавий. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар қонун билан белгилаб берилган ваколатлари доирасида фаолиятини амалга оширишлари ушбу йўналишда муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар турли соҳалардаги муаммо ва камчиликлар натижаси ўлароқ келиб чиқади1. Ҳар қандай соҳадаги ҳуқуқбузарлик иккинчи бир ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боисдан, субъектлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, олдини олиш билан чекланмасдан, балки уларни келтириб чиқарувчи оқибатларни бартараф этиши, бошқа ҳуқуқбузарликларга олиб келувчи ҳолатлар аниқланганда эса уларни олдини олишга маъсул субъектларга хабар беришлари талаб этилади. Демак, булар субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъект сифатида ички ишлар органлари муҳим роль ўйнайди ва уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилаектикаси бўйича ваколатлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, ҳуқуқий мақоми, фаолият йўналишлари, ҳуқуқлари, вазифалари ва мажбуриятлари эса “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун билан белгилаб берилган. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъектлари борасида илмий адабиётлар, хусусан, криминолог олимлар томонидан турлича таъриф бериб келинган. Масалан, бир қатор олимлар “умумий” ва “махсус” субъекларга ажратган2. Бунда, қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича алоҳида вазифалар ва мажбуриятлар белгилаб берилмаган, лекин бу жараёнда иштирок этадиган давлат органлари, жамоат тузилмалари умумий субъект, аксинча алоҳида нормалар билан 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196 сон Фармони. 52 ваколатлар, вазифа ва мажбуриятлари белгиланган давлат органлари ва мансабдор шахслар махсус субъектлар деб таърифланган3. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари тушунчасига таъриф берилиши таъминлаб берди. Хусусан, мазкур қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини субъектлари турларини тахминий учта гуруҳга ажратиб олишимиз лозим. Биринчи гуруҳга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини умумий назоратини олиб борувчи, мувофиқлаштирувчи орган ва муассасалар (7, 8, 20-модда): - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси; - Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар. Иккинчи гуруҳга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар (9-19 модда): - ички ишлар органлари; - прокуратура органлари; - Давлат хавфсизлиги хизмати органлари; - Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари; - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари; - адлия органлари; - давлат божхона хизмати органлари; - давлат солиқ хизмати органлари; - меҳнат органлари; - таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари; - соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари; - Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари. Учинчи гуруҳга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи органлар ва муассасалар (21-модда): - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; - нодавлат нотижорат ташкилотлари; - фуқаролар. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъектларига қонун билан турлича ваколатлар белгиланган, шу боисдан уларни гуруҳларга ажратиб ўрганиш ва таърифлаш мақсадга мувофиқлиги келиб чиқади. Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг мақоми бошқа қонун нормалари билан белгилаб берилган бўлса, уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ваколатлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунда кўрсатиб ўтилган. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўл
Доказательный фрагмент
«Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва иштирок этувчи субъектларига кимлар киришлиги, улар фаолиятининг муҳим жиҳатлари, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва иштирок этувчи субъектларига кимлар киришлиги, улар фаолиятининг муҳим жиҳатлари, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- субъект, мусъулият, жамият, тартиб, ҳуқуқ, сиёсат, ҳуқуқбузарлик, қоида, фаолият, маҳалла, жиноятчилик, ижтимоий, маънавий.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025