Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
“БОБУРНОМА” АСАРИДА АБЖАД ҲИСОБИ
Amanulla Muratkulov · Mamaraximov Sirojiddin Murtazayevich · Latipov Murotali Mannopovich
Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования · 2 · 48-50 · 2026
Аннотация
Она ер ўз ўқи атрофида айланаверади. Қуёш чиқади, ботади, чиқади, ботади. Бу қонуният. Инсон туғилади, яшайди, оламдан кўз юмади... Eр ўз ўқи атрофида бир маромда айланар экан, хаёт хам бир текисда кечаверади... Қуёш остидаги хеч бир нарса абадий эмас. Туғилиш бор экан, ўлим хам муқаррардир. Бу ёруғ дунёни Парвардигор шундай қонуният ила яратган. Ривоят қилишларича, Жаброил алайхиссалом Хазрати Нуҳдан сўрабдилар: «дунё хақида қандай хулосага келдинг» Нуҳ алайхиссалом дебдилар: «Икки эшикли уйга ўхшайди: биридан кирдим иккинчисидан чиқдим». Мана шу икки эшик орасидаги ёруғ олам аталмиш инсон яшаш билан баробар ўзидан аввал ўтганларнинг хаёти, қилган ишларидан ибрат олади, уларнинг яхши томонларини ўзидан кейинги авлодларга сабок килиб колдиради. Одамзот фахрланиш, маънавий меросхўрлик туйғуси билангина эмас, ўзидан нималарнидир қолдириш иштиёқи билан яшайди. Тимсоли маънолар билан айтганда, хар бир инсон хаёт занжирларига бир бўлиб қўшилгиси келади. Бусиз хаётнинг маъноси хеч. Дархакиқат, Бобур Мирзога Оллох таоло мана шундай эзгу амалларни ато этган, мустажоб қилган эди. Орадaн неча-неча асрлар ўтса-да, чархнинг кажрафтори айланаверса-да, унинг умримни мангуликка дахлдор, меросини келажакка мушарраф этди. Унинг фаолияти ва ижодиёти халқ ва ватанга, инсоният ва маърифатга хизмат қилишнинг ажойиб бир намунасидир. Бобур ўзаро юруш ва урушларни бартараф этиш учун, мамлакатнинг обод бўлиши ва халқнинг осойишталиги учун фидокорлик билан курашди, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳлларига ҳомийлик ва раҳбарлик қилди. Ўзбек тили ва адабиётини янги тараққиёт поғонасига олиб чиқди, илм-фаннинг турли сохаларига оид нодир асарлар яратди. Бобур нафақат ўзбек адабиётининг балки жахон адабиётининг улуғ намояндаларидан биридир. У ўлмас асарлари билан жуда кўп халқларга манзур бўлиб, уларнинг мумтоз санъаткорлари қаторидан ўрин олди ва бадиий адабиёт тараққиётига самарали таъсир этди. Бобур Мирзо ўрта асрнинг зиддиятли хаёт тўлкинига дуч келди, мураккаб муҳит унинг дунёқарашида айрим жиддий зиддиятларни вужудга келтирди. Бироқ, у халқ ва ватан учун инсон ва унинг бахти саодати учун кураш йўлидан чекинмади,инсонпарвар ва маърифатпавварликнинг оташин жарчиси сифатида ижод қилди, қачон бўлмасин инсониятни зулм-зўрликларидан,жанггу жадаллар ситамларидан халос бўлишига, адолат ва маърифат барибир тантана қилишига комил ишонч билан қаради. 97 Бобур меросининг жахон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаши, асарларининг бу қадар муваффақият қозониши ,аввало асарларининг ахамиятли ва афзалликларига эга, мукаммал ва қулай, содда «тил» да яратилганлиги бўлса,яна бир жихати Бобурнинг характер хусусиятларида инсоний фазилатларнинг мужассамлиги, унинг севишга, хурмат қилишга муносиб бетакрор сифатларидир. Бобур характерига хос хусусиятлардан бири унинг билимдонлигидир. У араб ҳисобларидан Абжад ҳисобини мукаммал билган. Бобур характерига хос хусусиятларни тарихчи олим Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи Мирзо Мухаммад Хайдар Бобурни: «сон-саноксиз яхши фазилатларга эга эди, довюраклик ва валоматликда хамманинг орасида ажралиб турарди», -деб тасвирлаган. Дархақиқат, Бобур ижодини мутолаа қилган киши Бобурнинг мардлиги, ишонувчанлиги, кенг қалбли, беғубор табиатли, самимий хислатларга бой, Нэру таъбири билан айтганда, «дилбар шахс...» лигининг гувохи бўлади. АБЖАД ҲИСОБИ Сон тушунчасини ҳарфлар билан ифода етишга абжад ҳисоби дейилади. Одатда, жамият ҳаётида содир бўлган буюк воқеалар – уруш, исён, қўзғолонлар рўй берган вақт, иншоатлар, тарихий обидаларнинг қурилган вақти, машҳур шахсларнинг туғилган йиллари, шунингдек, асарларнинг ёзилган ва кўчирилган вақтлари абжад ҳисоби билан берилган. Абжад ҳисобининг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир ҳарф муайян бир рақамни ифода етади. ﺪﺠﺑﺍ ﺰﻭﻫ ﻰﻂﺤ ﻦﻤﻟﻜ ﺺﻔﻌﺴ ﺖﺸﺮﻘ ﺫﺧﺜ ﻎﻇﻀ абжад ҳавваз Ҳутти каламан Саъфас қарашат саххоз зазог` Абжад ҳисобидаги ҳарфларнинг сон қиймати А ﺍ 1 К ﻚ 20 Р ﺭ 200 Б ﺏ 2 Л ﻞ 30 Ш ﺵ 300 Ж ﺝ 3 М ﻡ 40 т ﺕ 400 Д ﺪ 4 Н ﻦ 50 С ﺚ 500 ҳ ﻩ 5 C ﺱ 60 х ﺥ 600 В ﻭ 6 Аъ ﻉ 70 З ﺫ 700 З ﺰ 7 Ф ﻑ 80 ДЗ ﺽ 800 Ҳ ﺡ 8 С ﺹ 90 Зо ﻅ 900 Т ﻁ 9 Қ ﻖ 100 Ғ ﻍ 1000 И ﻯ 10 98 Бобур “Бобурнома”сида кўп ўриндаги воқэаларнинг абжад ҳисобини келтиради.Масалан фавтининг тарихи “фавт шуд Нуён” ﻦﺎﻴﻮﻨ ﺪﺸ ﺕﻮﻔ топилди. “Бобурнома”дан 89 бет. 50+1+10+6+50+4+300+400+6+80 = 907 ҳижрий. Бу ариқнинг тарихи “Жўйи хуш” ﺶﻮﺧ ﻯﺎﺠ топилди ﺶﻮﺧ ﻯﺎﺠ 300+6+600 10+6+3 = 925 ҳижрий. ... Қобулнинг аркида Ҳумоюн мутаваллид бўлди. Тарихи вилоятини Мавлоно Сайидий шоир “Султон Ҳумоюнхон” топиб эди, Қобул шоирчаларидан биров, “шоҳи Феруз қадр” топиб еди, уч-то`рт кундин сўнг Ҳумоюн исми била мавсум бўлди. ﺮﺪﻗ ﺯﻮﺮﻔ ﻩﺎﺸ 200+4+100+7+6+200+80+10+5+1+300 = 913 ҳижрий ... Темурбек Самарқанднинг ҳукуматини Жаҳонгир Мирзоға бериб эди, Жаҳонгир Мирзонинг фавтидин сўнг, улуғ ўғли Муҳаммад Султонни Жаҳонгирга берди. Шоҳруҳ Мирзо жам сув Мовароуннаҳр вилоятини улуғ ўғли Улуғбек Мирзодин ўғли Абдулатиф Мирзо олди. Бу беш кунлик ўтар дунё учун андоқ донишманд ва қари отасини шаҳид қилди: Улуғбек Мирзонинг фавтининг тарихи мавре бақо бўлубтур. Назм: Улуғбек
Доказательный фрагмент
«Она ер ўз ўқи атрофида айланаверади. Қуёш чиқади, ботади, чиқади, ботади. Бу қонуният. Инсон туғилади, яшайди, оламдан кўз юмади... Eр ўз ўқи атрофида бир маромда айланар экан, хаёт хам бир текисда кечаверади... Қуёш…»
Образец извлечения
Демо-превьюОна ер ўз ўқи атрофида айланаверади. Қуёш чиқади, ботади, чиқади, ботади. Бу қонуният. Инсон туғилади, яшайди, оламдан кўз юмади... Eр ўз ўқи атрофида бир маромда айланар экан, хаёт хам бир текисда кечаверади... Қуёш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- абжад ҳисоби, ўқи атрофида, чиқади ботади, билан айтганда, бобур характерига, характерига хос, абжад ҳисобини
Смежные источники
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025