The American Journal of Social Science and Education Innovations+ Karimov Husan Muminbekovich, Jour nal Website:2021
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Закирова Адина Гулямовна
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазмун моҳияти, ҳуқуқий асосларида белгиланган вазифаларнинг аҳамиятли томонлари ҳамда республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим жиҳатлари борасида фикр юритилган. Калит сўзлар: жамият, тартиб, ҳуқуқ, сиёсат, ҳуқуқбузарлик, қоида, жиноятчилик,фаолият, маҳалла, ижтимоий, маънавий. Ҳуқуқбузарликлар, унинг ижтимоий хавфли тури бўлган жиноятлар содир этилиши – барча мамлакатлар ва даврларга хос ижтимоий воқелик. Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бугунги миллий тизими мустақиллик йилларида ҳаётнинг барча, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида шаклланди. Мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилишини Ўзбекистонда мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларидаги ички ва ташқи омиллар таъсири остида вужудга келган мураккаб криминоген вазият тақозо этган эди. Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий- иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди. Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди. Бугунги кунда эса, ҳуқуқбузарликларнинг янги кўринишларининг пайдо бўлаётганлиги, уларнинг жамият ҳаётидаги ўзгаришларга мослашган ҳолда содир этилиши усуллари мураккаблашиб бораётганлиги, булар эса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг фаолиятида замонавий усул ва шаклларни қўлланилишини тақазо этиши кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилишини талаб этди. Шуни алоҳида такидлаб ўтиш жоизки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг 153 асосий субъекти ҳисобланган ички ишлар органлари профилактика хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник таъминотини бугунги кун талабига мос равишда яхшилаш, улар томонидан профилактиканинг янги усул ва шаклларини қўлланилишини амалда татбиқ этиш талаблари ислоҳотларнинг бугунги босқичини тақазо этди. Шу билан бирга охирги йилларда, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органлари тизимларида, бувосита профилактика хизматларидаги бир қанча муаммо ва камчиликларни аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилиши лозимлигини кўрсатди. Юқоридаги омиллар ҳамда бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ўз навбатида ички ишлар органлари профилактика хизматлари олдига янада маъсулиятли вазифалар қўйди. Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв ушбу масалаларга алоҳида тўхталиб, «Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун аввало, маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва маъсулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини кўришимиз даркор»1, - деб такидлаб, айнан ислоҳотлар жараёнида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишда ушбу масалалар муҳим аҳамият касб этишинги кўрсатиб ўтди. Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида фуқароларга, давлатга ва умуман жамиятимизга хавф солаётган, халқимизни фаровонлигини таъминлаш сиёсатини амалга оширишга салбий таъсир ўтказишга уринаётган трансмиллий уюшган жиноятчиликк қарши кураш эса ички ишлар оргнанлари олдида турган кечиктириб бўлмас вазифалардан биридир. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилади: 1) ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва имкон берувчи шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш самарадорлигини ошириш; 2) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга бошқа давлат органлари, жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ҳамкорлигини узвий таъминлаш; 3) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини манзилли йўналтириш; 1 Ша
Доказательный фрагмент
«Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазмун моҳияти, ҳуқуқий асосларида белгиланган вазифаларнинг аҳамиятли томонлари ҳамда республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим жиҳатлари…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазмун моҳияти, ҳуқуқий асосларида белгиланган вазифаларнинг аҳамиятли томонлари ҳамда республикамизда олиб борилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим жиҳатлари… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- жамият, тартиб, ҳуқуқ, сиёсат, ҳуқуқбузарлик, қоида, фаолият, маҳалла, жиноятчилик, ижтимоий, маънавий.
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025