Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ФРИДРИХ НИЦШЕ ВА МАДАНИЯТНИНГ ИРОДА АСОСИДАГИ ТАЛҚИНИ
У.Н. Мавлянов (Гулистон давлат университети) · И.Х. Райимжонов (Гулистон давлат университети) · З.М. Абдуалимова (Гулистон давлат университети)
Современные подходы и новые исследования в современной науке · 1900
Аннотация
Ушбу мақолада немис файласуфи Фридрих Ницшенинг маданиятга нисбатан ёндашуви ва унинг “ҳаёт фалсафаси” асосида шаклланган маданий-фалсафий концепцияси таҳлил қилинади. Ницше маданиятни инсоннинг заифлигини яшириш ва ҳаёт оқимидан паноҳ излаш воситаси сифатида баҳолайди. У “ҳокимиятга ирода”, “юксак инсон”, “лабиринтли одам”, “ақидавий қоидаларнинг инкор этилиши”, “дионисий ва аполлоний ибтидолар” каби тушунчалар орқали Европа маданиятининг инқирозга учраганини, христиан ахлоқининг аҳамияти сўнганини ва янги маданий юксалиш фақат элита, яъни юксак инсонлар фаолияти орқали амалга ошиши мумкинлигини асослайди. Мақолада Ницшенинг санъат, ахлоқ, ирода, жинс ва инсоният келажаги ҳақидаги таҳлиллари ҳам ёритилади. Калит сўзлар: Фридрих Ницше, ҳаёт фалсафаси, маданият концепцияси, юксак инсон, ҳокимиятга ирода, маданий инқироз, христиан ахлоқи, санъат, дионисий ва аполлоний ибтидолар, лабиринтли одам. Немис мутафаккири Фридрих Ницше (1844-1900) «Ҳаёт фалсафаси» асосларига асос солди ва унинг маданий-фалсафий концепциясини белгилаб берди. Фридрих Ницшенинг маданият концепцияси ва фалсафасида марказий тушунча – «ҳаёт» дир. Фақат ҳаёт ягона ҳақиқий реалликдир. Инсон фаолиятидаги барча бошқа ҳодисалар, нарсалар, феноменлар бош мақсад – ҳаётни сақлаб қолиш билан боғлангани тьуфайли қизиқарлидир. Инсон, Ницҳе фикрича, аввалбошдан аксилмаданий, у – табиий мавжудот, маданият эса инсонни бўйсундириш учун яратилган. Жамият томонидан яратилган маданий чеклашлар, ахлоқий ҳуқуқий меъёрлар ва санъат тамойиллари туфайли ижтимоий асотирлар (мифлар) шаклланади ва инсонпарварлик, эркинлик ва адолат ҳақидаги орзулар туғилади. Ушбу асотирлар ва орзулар заифлар, касаллар, ҳеч нарсага ярамайдиган кишилар учун ўйлаб чиқарилган деб, Ницше ўзининг юксак инсон ҳақидаги янги фалсафасини илгари суради. Юксак инсон учун ахлоқ сарқит, пасайиш ҳисобланиб, у табиий қилмишлар ва истакларни ман 91 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference қилади, ахлоқий қоидалар ва меъёрлар эса ақлнинг аралашуви ҳисобланиб, улар стихияли инстинктларни чегаралаб қўяди, натижада эса инсон ўзини ўзи истисно қилувчи касал мавжудотга айланади, деб таъкидлайди Ницше. Ницше учун маданият – бу касал мавжудот бўлиб мавжудлик оқимида мустақил равишда яшаб қолишга қодир бўлмаган инсоннинг ўзига хос мослашув (адаптация) усулидир. Шунинг учун ҳам инсон уни ҳаёт оқимидан ҳимоя қиладиган турли-туман мосламаларни ўйлаб чиқад ива ихтиро қилади. Шундай қилиб, Ницше учун маданият – бу ўзига хос девор бўлиб, инсонни ҳақиқий реаллик - ҳаётдан тўсиб қўяди, ёки, Ницшенинг айтишича, - «ҳаётнинг жазирама хаоси устидаги юпқагина олма пўстлоғи»1. Ницшенинг ҳисоблашича, маданият асосида тил ва рамзий белги ётади. Дунёни ўзлаштиришни файласуф мантиқий тузилмалар қуриш ва рамзийлаштириш жараёни билан боғлайди. Бироқ ушбу жараённинг орқа томони тил томонидан бунёд этилган девор бўлиб, у инсонни бевосита хавотирланишдан, реалликдан бегоналаштиради, бу эса ҳайвон- инсоннинг заифлигини оширади. Шу тариқа, маданият асосида бегоналаштириш ётиб, у айниқса XIX асрда намоён бўлди ва маданий инқироз билан тугади. Айтиш мумкинки, Ницше учун тил – борлиқни вайрон қилувчи диверсия воситаси. У туфайли маданият реалликни тузиб, унга меъёрлар ва қадриятлар схема-сеткасини ётқизади ва дунёнинг қаттиқ чегараланган тасвирини белгилаб беради. Бунда маданиятнинг репрессив роли намоён бўлади. Ницше фалсафасидаги иккинчи асосий тушунча – ирода бўлиб, у куч- қудратнинг органик маркази ҳисобланади. Ницше атеист бўлган, шунинг учун барча тирик нарса учун хос бўлган «ҳокимиятга ирода» билан биологик ҳаётни олий қадрият деб билган. «Ҳокимиятга ирода» тарихнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилади, христиан одоб-ахлоқи эса тенгликни, заифликка сиғинишни, вайронкорликдан воз кечишни, СМИРЕНИЕ ва АСКЕТИЗМни тарғиб қилиб, уни камситади. Ницшенинг ҳисоблашича, инсоният сохта христиан қадриятлардан ҳоли бўлиши даркор ва ҳақиқий қадриятларни мустаҳкамлаши ва ўрнатиши зарур. булар – кучга сиғиниш, индивидуализм, элиталик, зодагонлик. Шунинг учун Ницше фақат ҳокимиятга иродани тан олади, чунки у инсон 1 Ницше Ф. Сочинения. М., 1990. С.767. 92 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference томонидан ўзининг алоҳидалигини, ўзига хослигини англаб олиши, ўз ҳаётини ўзи бошқаришга интилишини билдиради. Ницше концепциясида муҳим ўринни маданият билан боғлиқ бўлган шахсларнинг турли типларини таҳлил қилиш тутади. Бу таҳлил асосида инсонларда у ёки бу ироданинг мавжудлиги ётади. Инсониятнинг асосий қисмини ижодий бўлмаган кўпчилик ташкил этиб, улар фақат нарсалар ёки рамзий белгиларга бўлган иродага эга ҳисобланадилар. Бу – кулранг омма бўлиб, бошқалар яратаётган нарсаларни истеъмол қилади. Шахснинг бундай типини Ницше лабиринтли одам деб атайди. УЦлар учун маданият - қадриятларнинг ағдар-тўнтар мажмуи. Улар бирон нарсани нотўғри қилиб қўйишдан доимо қўрқиб юрадилар, ва бу қўрқувни бартараф қилиш мақсадида моддий таъминлан
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада немис файласуфи Фридрих Ницшенинг маданиятга нисбатан ёндашуви ва унинг “ҳаёт фалсафаси” асосида шаклланган маданий-фалсафий концепцияси таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада немис файласуфи Фридрих Ницшенинг маданиятга нисбатан ёндашуви ва унинг “ҳаёт фалсафаси” асосида шаклланган маданий-фалсафий концепцияси таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Фридрих Ницше, ҳаёт фалсафаси, маданият, ҳокимиятга ирода, дионисий ва аполлоний ибтидолар, лабиринтли одам., санъат, христиан ахлоқи, маданий инқироз, юксак инсон, маданият концепцияси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025