Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТУРИЗМДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР
Шарапова Гулчехра Рустамовна
Академические исследования в современной науке · 2022
Аннотация
Мазкур мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасининг барқарор ривожланиши ва экологик омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик иқтисодий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинган. Сўнгги йилларда туризм секторидаги ўсиш билан бирга, атроф-муҳитга бўлган таъсир ҳам ортгани қайд этилган. Мақолада 2022–2024 йиллар давомидаги реал статистик маълумотлар, туристлар оқими, ЯИМдаги улуш, солиқ тушумлари ҳамда экологик муаммолар таҳлил қилиниб, 2025 йилгача бўлган прогнозлар келтирилган. Шунингдек, туризмнинг барқарорлиги учун экологик сиёсат, экотуризм ва ресурсларни тежаш каби таклифлар берилган. Калит сўзлар: туризм, барқарор ривожланиш, экология, экотуризм, иқтисодий таҳлил, ЯИМ, туристлар оқими, ресурслар, чиқиндилар, прогноз. Сўнгги ўн йилликларда туризм жаҳон миқёсида энг тез ўсиб бораётган соҳалардан бирига айланди. БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, 2023 йилда глобал туристлар сони 1,3 миллиард нафарга етди ва туризм дунё ЯИМининг 10%ини ташкил этди. Бу ўсиш, ўз навбатида, табиий ресурслардан ортиқча фойдаланиш, чиқиндилар миқдорининг ошиши ва биологик хилма- хилликнинг йўқолишига олиб келмоқда. Шу сабабли, туризмда барқарор ривожланиш тушунчаси долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон ҳам туризмни иқтисодий ўсиш драйверларидан бири сифатида белгилаган. 2022 йилда мамлакатга 4,5 миллион турист ташриф буюрган бўлиб, бу 2021 йилга нисбатан 3 баравар кўпдир. Туризм соҳасининг ЯИМдаги улуши 2,5%га етгани, меҳмонхона ва логистика инфратузилмасининг кенгайиши туризм салоҳиятини янада оширмоқда. Бироқ, бу ўсиш экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, сайёҳлар оқими кўпайиши натижасида Чотқол биосфера ҳудуди, Бойсун тоғлари ва Зарафшон водийсида чиқиндилар миқдори ва сув сарфи ортаётгани кузатилмоқда. 41 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Шу боис, туризм соҳасини экологик барқарор йўналишда ривожлантириш, яъни экотуризм, ресурсларни оқилона бошқариш ва экологик сиёсатни кучайтириш муҳим вазифа сифатида қўйилмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистонда туризмнинг иқтисодий ва экологик ҳолати, амалга оширилаётган сиёсатлар, шунингдек, 2025 йилгача бўлган прогнозлар таҳлил этилади. Туризм соҳасидаги ўсиш, табиий ва маданий мерос объектларига бўлган талабнинг ортиши билан биргаликда, экологик мувозанатга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, юқори туристик фаоллик кузатилаётган ҳудудларда табиий ресурсларнинг ортиқча истеъмоли, чиқиндиларнинг назоратсиз ташланиши, сув ва энергия манбаларининг самарасиз сарфи кузатилмоқда. Чотқол биосфера ҳудуди, Бойсун тоғлари, Зарафшон водийси, Арқоқ сойи ва Самарқанд – Бухоро йўналишларида аҳолининг шикоятлари асосида чиқиндилар миқдори кескин кўпайгани қайд этилмоқда. Шаҳарлараро туристик ҳаракатларнинг ортиши ҳаво ифлосланишига ҳам олиб келмоқда. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш жараёнида кўплаб табиий ерлар ўзгаришга учраяпти, бу эса биологик хилма- хилликка таҳдид солмоқда. Ўзбекистонда экологик барқарор туризмни ривожлантириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2022–2023 йилларда "Экотуризмни ривожлантириш дастури" ишлаб чиқилиб, ҳукумат томонидан тасдиқланди. Унга кўра, 10 та ҳудудда махсус экотуризм зоналари яратилди, уларда туризм ва экология ўртасидаги мувозанатни сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ”Яшил меҳмонхона” концепциясига асосланган объектлар сони ортаяпти. Туризм корхоналарига экологик стандартлар талаблари жорий қилинмоқда. Қорақалпоғистондаги Устюрт platosi ва Сурхондарёдаги экосайёҳлик масканларида чиқиндиларни қайта ишлаш ва биотуалетлар жорий этилган. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги туризм соҳаси учун алоҳида экологик назорат тизимини йўлга қўймоқда. Прогнозларга кўра, 2025 йилга келиб Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристлар сони 6 миллион нафардан ошиши кутилмоқда. Туризм соҳасининг ЯИМдаги улуши 3%дан ошиб, валюта тушумлари 2 миллиард долларга етиши мумкин. Бироқ, ушбу ўсиш экологик хавфлар билан ҳам 42 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference бирга кечиши мумкин. Шу сабабли, қуйидаги таклифлар долзарб ҳисобланади: Экотуризм лойиҳаларини кенгайтириш: Табиий ҳудудларда кам тажовузкор инфратузилмани яратиш. Ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш: Сув, энергия ва чиқиндиларни бошқаришда замонавий технологиялар жорий этиш. Туристлар учун экологик маърифатни ошириш: Эко-аҳлоқ қоидаларини жорий этиш ва оммавий ахборот воситаларида экологик тарғибот. Экологик аудит ва назоратни кучайтириш: Туризм объектларини мунтазам мониторинг қилиш ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш. Адабиётлар таҳлили Барқарор туризм тушунчаси биринчи марта 1987 йилда БМТнинг "Ҳаммамиз учун келажак" (Our Common Future) ҳисоботида атроф-муҳит ва иқтисодий ривожланишни уйғунлаштириш ғояси билан тилга олинган. Туризмда бу концепция табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, маданий меросни муҳофаза қилиш ва маҳаллий жамият манфаатларини ҳисобга олиш асосида шаклланади (Butler, 1999) [1]. Hunter (2002
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасининг барқарор ривожланиши ва экологик омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик иқтисодий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасининг барқарор ривожланиши ва экологик омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик иқтисодий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- туризм, барқарор ривожланиш, экология, экотуризм, ЯИМ, ресурслар, чиқиндилар, иқтисодий таҳлил, туристлар оқими, прогноз.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025