К содержанию
РецензированоRU2026

СУТ БЕЗИ САРАТОНИ КАСАЛЛИГИНИ ТАЖРИБА ҲАЙВОНЛАРИДА ИНДУКЦИЯЛАШ

ҲАЙВОНЛАРИДА ИНДУКЦИЯЛАШ · Халикова Феруза Шарофовна · Бахронов Журъат Джуракулович

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Тиббиёт ривожланиши йўлида олиб бориладиган тадқиқотларда касалликларни биологик моделлаштириш илмий изланишнинг энг муҳим усулига айланиб бормоқда, бу эса лаборатория ҳайвонларида инсон касалликларининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва даволаниш механизмларини энг муносиб тарзда акс эттирадиган экспериментал моделларни яратишни талаб қилади. Сут бези саратонининг молекуляр тузилиши ва унинг иммуногистокимёвий белгиларини ўрганиш натижаларига кўра, сут бези саратонининг молекуляр таснифи таклиф қилинган. Бундай тадқиқотларни ўтказиш лаборатория ҳайвонларининг тузилиши ҳақида батафсил маълумотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Моделлаштириш тажрибасининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳозирги кунга қадар кам ўрганилган. Лаборатория ҳайвонларида ўз-ўзидан пайдо бўладиган ўсмаларнинг структуравий хусусиятлари тўғрисида зарур маълумотларнинг йўқлиги мақсадли моделлаштириш имкониятини камайтиради ва экспериментал натижаларни талқин қилишда хатолар эҳтимолини оширади. Шунинг учун лаборатория ҳайвонларидаги сут бези саратонини экспериментал объектлар сифатида ўрганиш муҳим вазифадир. Калит сўзлар: Диметилбензантрацен, канцерроген, полициклик ароматик углеводород, онкоген, папиллома, саркома, эпителий, иммуногистокимёвий, бензопирен. Долзарблиги. Сут бези саратони 50 ёшдан ошган аёлларда барча онкологик касалликлар орасида биринчи ўринда туради. Сут бези саратони билан касалланиш даражаси барқарор ўсиб бормоқда. Ҳар йили дунё бўйлаб тахминан 1 миллион 300 минг кўкрак бези саратони ҳолати қайд этилади. 68 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Диметилбензантрацен бензопирендан тахминан 10 баравар паст дозаларда ва қисқа вақт ичида ёмон сифатли ўсмаларни келтириб чиқаради. Диметилбензантраценнинг 0,1 мг тери остига бир марта юборилиши саркома пайдо бўлишини рағбатлантиради, шунингдек терига қўллаш сичқон ва каламушларда папилломалар ва тери саратони пайдо бўлишига олиб келади. Диметилбензантрацендан фойдаланиш ушбу гуруҳдаги бошқа моддаларга қараганда тез маҳаллий хавфли ўсмаларни келтириб чиқаради. Ҳайвонларда диметилбензантрацен ҳужайранинг макромолекуляр компонентлари билан ковалент боғланиш ҳосил қилади. Глюкурон ва сулфат кислоталар билан биргаликда гидроксил ҳосилалари кўринишида танадан чиқарилади. Кучли гепатокарциноген таъсиридан ташқари, ДМБA тез фурсатларда сут бези саратонига, меланома ва лейкемияга олиб келади, шунинг учун у кўплаб саратон тадқиқот лабораторияларида кенг қўлланилади. ДМБA ўсма қўзғатувчиси бўлиб, тадқиқот учун зарур бўлган геномик мутацияларни яратади. Диметилбензантрацен қабул қилган тажриба ҳайвонларда туғилишда нобуд бўлишлар, таянч тизимида патологиялар ва нимжон туғилишлар сони сезиларли даражада кўпаяди ва наслсизликка сабаб бўлиши мумкин. Максад: Сут бези саратони касаллигини тажриба ҳайвонларида индукциялаш ва қонда СА-15-3 (Cancer Antigen 15-3) онкомаркерини аниқлаш ёрдамида текшириш. Материал ва усуллар. Тажриба ҳайвонлари 2 гуруҳга бўлинди (n = 201): I назорат гуруҳидаги (n = 40); 2 - гуруҳ (n = 161) тажриба ҳайвонлари 4 ойликдан бошлаб сут бези саратон касаллигини чақириш учун тажриба гурухларда 7,12-диметилбензантрацен канцероген воситаси орқали калламушлар сут бези саратон касаллиги чақирилди. Бунда 68,9% натижага эришилди, яъни 161 та урғочи каламушлар сут безида 7,12- диметилбензантрацен канцерогени сут бези сохаси тери остига 0,1 мг дозада юбориш орқали 111 та каламуш сут бези саратон касаллиги чақирилди. Сут бези саратони чақириш учун 20 мг 7,12-диметилбенз (а) антрацен (ДМБA) ни кунгабоқар ёғида (1 мл) эритиб, бир марталик дозаси сифатида каламушлар кўкрак бези сохаси тери остига юборилди ва қонда СА-15-3 (Cancer Antigen 15-3) онкомаркерини аниқлаш ёрдамида текширилди. Тадқиқот натижалари. 69 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Бизнинг тадқиқотимизда соғлом тўқима ҳужайраларини саратон ўзак ҳужайрасига айланиши, уларнинг ўз-ўзини янгилаши ва бир бирини фарқлай олиш механизмларни ўзлаштирилиши асосий ўрин тутади. Тажрибамизда сут бези саратони ўзак ҳужайралари асос ҳужайраларга дифференциаллашиши кузатилади ва кейинчалик доимий бир- бирини янгиланишига ёрдам беради. Бошқа саратон касаллигидаги ўсма ҳужайраларининг генетик структурсини сут бези саратони ҳужайралари ўзак ҳужайралари билан солиштирганимизда, ўсма ҳужайралари сут безининг ҳар хил ҳужайраларидан сут бези саратони ривожланишини кузатдик. Аммо ўсма кечиши ва тузилиши ҳужайра турини билдирмайди ва ушбу йўналишда кўп тадқиқотларни олиб боришни кўрсатади. Замонавой тиббиётда саратоннинг ўзак ҳужайраси деб ҳужайраларнинг хусусиятига таянган ҳолда айтилади. Қонда СА-15-3 (Cancer Antigen 15-3) онкомаркерини аниқлаш ёрдамида текширилди. Бу тажриба ҳайвонларида ўртача СА 15-3 маркери аниқланганда 37,6-45,2 ХБ/млни кўрсатди. Бундай кўрсатгич тажриба ҳайвонларида онкоҳужайралар маълум миқдорда борлигидан далолат беради. Яна аниқроқ тўхтамга келиш учун 21 – суткасида яна таҳлил қилинди. Ёмон сифатли ўсма касалликларида ўсма ҳужайраларини баҳола

Доказательный фрагмент

«Тиббиёт ривожланиши йўлида олиб бориладиган тадқиқотларда касалликларни биологик моделлаштириш илмий изланишнинг энг муҳим усулига айланиб бормоқда, бу эса лаборатория ҳайвонларида инсон касалликларининг пайдо бўлиши,…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тиббиёт ривожланиши йўлида олиб бориладиган тадқиқотларда касалликларни биологик моделлаштириш илмий изланишнинг энг муҳим усулига айланиб бормоқда, бу эса лаборатория ҳайвонларида инсон касалликларининг пайдо бўлиши,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Диметилбензантрацен, канцерроген, полициклик, онкоген, иммуногистокимёвий, полициклик ароматик углеводород, бензопирен., эпителий, папиллома, саркома
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники