Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Адвокатский запрос в законодательстве и правоприменительной практике
Mavluda JURAEVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Tashkent State University of Law)
Общество и инновации · 6 · 205-215 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада адвокатлик сўровининг ҳуқуқий адвокатлик сўрови, табиати, унинг амалий татбиқи ва сўров юбориш- ҳуқуқий мақом, кабулининг тартиблари таҳлил қилинади. Қозоғистон, ахборотга кириш, Украина, Франция, АҚШ ва бошқа давлатлар тажрибаси хорижий тажриба, жавобгарлик, асосида қиёсий таҳлил ўтказилиб, Ўзбекистон ислоҳ. қонунчилигидаги бўшлиқлар кўрсатиб ўтилади ҳамда ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар баён этилади. 1 PhD Student, Tashkent State University of Law. E-mail: mavludabonujurayeva@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2025) / ISSN 2181-1415 Адвокатский запрос в законодательстве и правоприменительной практике АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследуется правовая природа адвокатского адвокатский запрос, запроса, порядок его направления, получения и ответа. На правовой статус, основе сравнительного анализа опыта Казахстана, доступ к информации, Украины, Франции, США и других стран выявлены пробелы зарубежный опыт, ответственность, в национальном законодательстве Узбекистана и правовая помощь. предложены меры по институциональному укреплению данного механизма. КИРИШ Адвокатура ҳар қандай ҳуқуқий давлатнинг асосий институтларидан бири ҳисобланиб, унинг фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Адвокатлик фаолиятининг самарадорлиги, биринчи навбатда, адвокатнинг ўзига ишонч билдирувчи шахс ёки ҳимояси остидаги шахс манфаатларини ҳимоя қилишда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва ахборотга ўз вақтида эга бўлиши билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан, адвокатлик сўрови – ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнида ахборот олишнинг институционал кафолати сифатида аҳамият касб этади. Адвокатлик сўрови адвокатнинг касбий ваколатлари доирасида давлат ва нодавлат ташкилотларига, мансабдор шахсларга ва бошқа субъектларга мурожаат этиб, маълумот ёки ҳужжат сўрашини назарда тутадиган ҳуқуқий механизмдир. Ушбу сўров расмий шаклда амалга оширилади ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг муҳим воситаси сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган. Бироқ, амалиётда адвокатлик сўровларига етарли даражада жавоб олинмаслиги, маълумот тақдим этишда бюрократик тўсиқлар ва ҳуқуқий муаммолар мавжудлиги ушбу институтнинг тўлиқ амалга ошишини чеклаб қўяётганини кўрсатмоқда. Ушбу тадқиқотнинг мақсади адвокатлик сўровининг назарий-ҳуқуқий асосларини ўрганиш, Ўзбекистондаги мавжуд амалиётни таҳлил қилиш, қонунчиликдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Шу билан бирга, Озарбайжон, Франция, Қозоғистон, Украина, Грузия ва АҚШ каби қатор давлатларда адвокатлик сўрови қандай тартибда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганини қиёсий таҳлил қилиш ҳам тадқиқот доирасига киради. Мазкур масаланинг долзарблиги шундаки, адвокатлик сўрови орқали ахборотга эга бўлиш имконияти инсоннинг малакали юридик ёрдам олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ Ишда мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий, илмий манбаларни аниқ тадқиқ этиш, қонун ҳужжатларини шарҳлаш, қонунни қўллаш амалиётини ўрганиш каби усуллардан фойдаланилган. 206 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2025) / ISSN 2181-1415 НАТИЖА Ўзбекистонда адвокатлик сўрови институти ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда муҳим восита сифатида шаклланган ва миллий қонунчиликда мустаҳкамланган. Ушбу институт адвокатнинг ахборотга эгалик қилишини таъминлаш орқали малакали юридик ёрдамни амалга ошириш учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилган. Конституциянинг 141-моддасида белгиланишича, ҳар бир шахсга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади ва бу ҳуқуқни амалий таъминлашда адвокатлик сўрови муҳим аҳамиятга эга [11]. Адвокатлик сўровининг ҳуқуқий асослари, аввало, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда белгиланган. Мазкур Қонуннинг 7-моддасида адвокатларга маълумот ва ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган [15]. Сўров юбориш ҳуқуқи давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахсларга нисбатан амал қилади. Ушбу субъектлар, агар қонунчиликда сир сақланиши белгиланмаган бўлса, сўралган маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этишлари шарт деб белгиланган. Бироқ, мана шу норма малакали юридик ёрдам кўрсатишнинг сифати ва вақтига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги инобатга олинмаган. Бу қоида барча субъектлар маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этишини сўраб берадиган ариза ёки сўровдан хуқуқий аҳамияти ва долзарблиги билан ажралиб туриши керак. Адвокатлик сўровининг таркиби яъни сўров мазмунидан қатъий назар бундан адвокат ўзи ҳал этиши лозим бўлган юридик маслаҳатлар мустасно жавоб олиши керак. Бизнинг фикримизча адвокат ўзи малакали юридик ёрдам кўрсатиши туфайли билиш зарур бўлган маълумотлар билан тўсиқларсиз танишиши шарт. Боз устига, ариза ва бошқа умумий мурожаатлар сингари адвокатлик сўровига жавоб 15 кун ичида тақдим этилиши белгил
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада адвокатлик сўровининг ҳуқуқий адвокатлик сўрови, табиати, унинг амалий татбиқи ва сўров юбориш- ҳуқуқий мақом, кабулининг тартиблари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада адвокатлик сўровининг ҳуқуқий адвокатлик сўрови, табиати, унинг амалий татбиқи ва сўров юбориш- ҳуқуқий мақом, кабулининг тартиблари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2025 in Science LLC, правовой статус, зарубежный опыт, foreign experience, reform, legal status, accountability, ответственность, attorney's inquiry, адвокатский запрос, ахборотга кириш, жавобгарлик, хорижий тажриба, access to information, правовая помощь, доступ к информации, ислоҳ, ҳуқуқий мақом, адвокатлик сўрови
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026