К содержанию
РецензированоRU2025

Возникновение и этапы развития Соединенных Штатов Америки

The Formation · Developmental Stages of the United · States of America · Yulduz RAKHMATOVA · Confederation, -/© in Science LLC. (Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 6 · 197-204 · 2025

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Aмерика Қўшма Штатларининг вужудга Инқилобий уруш, келиш тарихи, унинг тараққиёт босқичлари, давлат конгресс, қурилиши ва маъмурий бўлиниши ҳамда сиёсий суверенитет, қатламларнинг ҳаракати илмий жиҳатдан ўрганилган. Шу Конфедерация, Демократик- билан бирга, АҚШ Конституциясининг қабул қилиниши, Республикачилар. унинг таркибий тузилиши ва такомиллаштиришга оид AҚШ давлат асосчиларининг ҳуқуқий қарашлари кўриб чиқилган. Бундан ташқари, мамлакатда федералистлар ва анти-федералистларнинг сиёсий фаолияти, сиёсий партияларнинг вужудга келиш тарихи турли манбалар асосида таҳлил қилинган. 1 PhD student, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2025) / ISSN 2181-1415 Возникновение и этапы развития Соединенных Штатов Америки АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается история формирования Революционная война, Соединённых Штатов Америки, этапы их развития, Конгресс, государственное строительство, административное деление, а суверенитет, также деятельность политических слоёв с научной точки Конфедерация, демократические зрения. Особое внимание уделено принятию Конституции республиканцы. США, её структуре и правовым взглядам основателей страны на пути её совершенствования. Также проанализирована политическая деятельность федералистов и антифедералистов, а также история становления политических партий в США на основе различных источников. Мустақил Америка Қўшма Штатларининг шаклланиши ва ривожланиши илғор ғоялар, шиддатли курашлар ва баҳсларга бойдир. Инқилобий урушдан сўнг ер юзида янги мамлакат – Америка Қўшма Штатлари пайдо бўлди. Лекин унинг олдида ҳали бир талай вазифалар бор эди. Мамлакат ҳали мустақиллик учун уруш давридаёқ қуролли курашга раҳбарлик қилиш учун турли комитетлар тузилган. Улар корреспондент комитетлари, назорат комитетлари, хавфсизлик комитетлари деб номланган. Ушбу комитетлар биринчи Қитъа конгрессининг қарори билан инглиз товарларига нисбатан бойкотнинг бажарилишини кузатиб боришган. 1774 йилда Нью-Йорк, Пенсильвания ва Жоржиядан ташқари барча мустамлакаларда вилоят конгресслари ташкил қилинди. Бу конгресс қонун чиқарувчи инқилобий орган бўлиб қолди. Шундай қилиб, мустамлакаларда мустақиллик эълон қилингунгача ҳам қонунлаштирилмаган, маҳаллий, вилоят ва қитъа органлар тизими вужудга келган эди. 1776 йилда Америка Қўшма Штаталари ўз мустақиллигини эълон қилингандан кейин ҳар бир мустамлака мустақил давлат (штат) мақомини олди. 1776–1780 йиллар давомида уларнинг кўпчилиги ўз конституцияларини ҳам қабул қилди. Жумладан, Нью-Гэмпширнинг 1776 йил 6 январда биринчи конституцияси қабул қилинди. Виргиниянинг 1776 йил 29 июнда қабул қилган конституцияси эса кўпгина штатлар конституцияси учун асосий намуна бўлиб хизмат қилди [1]. Конституцияларда ўша вақтда инглизлар эга бўлмаган ҳуқуқ ва эркинликлар хусусан, матбуот ва сайлов эркинлиги, кўпчиликнинг ҳукуматни алмаштириш ва ўзгартириш ҳуқуқи мустаҳкамланди. Баъзи штатларнинг конституцияларида сўз, йиғилишлар ўтказиш, петициялар бериш, турар-жой дахлсизлиги, орқага қайтиш кучига эга бўлган қонунлар тақиқланиши каби демократик принциплар ҳам белгиланди. 1775 йилда бошланиб, 1783 йилгача давом этган Инқилобий уруш даврида Конфедерация штатларни умумий душманга қарши бирлаштириш ва курашиш мақсадида бир қанча қонунлар ишлаб чиқади. Конфедирациянинг 1777 йилда қабул қилинган ва 1781 йилда ратификация қилинган моддалари Қўшма Штатларнинг биринчи конституцияси бўлиб хизмат қилди. Бу Конфедирация 198 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2025) / ISSN 2181-1415 моддалари Мустақиллик Декларациясини ёзган комиссия томонидан ишлаб чиқилди ва “бирлашган мустамлакалар” конституцияси деб номланди. Конгресс уни 1777 йилда тасдиқлайди. Бу конституция лойиҳаси 1781 йилдан кейин кучга киради. 1781 йилги Конституцияга, яъни “конфедерация моддалари”га биноан Қўшма Штатлар иттифоқдош давлат эмас, давлатлар (штатлар) иттифоқи (конфедерация) деб аталди [2]. Конституция моддаларида кенг имкониятларни штатларнинг ўзида қолдирилганини кўриш мумкин. Масалан, конституциянинг иккинчи моддасида бундай дейилган: “Ҳар бир штат ўз суверенитети, эркинлиги ва мустақиллигини ҳамда Конфедерация томонидан АҚШга тўғридан-тўғри топширилмаган барча ваколатлар, юрисдикция ва ҳуқуқларни Конгрессда сақлаб қолади.” [2] Бу моддада штатлар ўз суверенитетни сақлаб қолиши, марказий ҳукуматнинг ваколатлари чекланиши ва иттифоқнинг конфедерация характерига эга эканлиги таъкидланган. VI моддага кўра, ҳар бир штат: 1) ўз армиясига эга бўлади; 2) ташқи ҳужум бўлган тақдирда уруш бошлаши мумкин; 3) умумконфедерация олий органи розилиги билан элчилар юбориш ва қабул қилиш, ўзаро шартнома ва иттифоқлар тузиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган [2]. ЭКонфедерация моддалариЭда конфедерация конгрессининг ҳуқуқлари жиддий чекланган эди. Масалан, уруш масаласини ҳал қилишда, халқаро шартномалар тузи

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Aмерика Қўшма Штатларининг вужудга Инқилобий уруш, келиш тарихи, унинг тараққиёт босқичлари, давлат конгресс, қурилиши ва маъмурий бўлиниши ҳамда сиёсий суверенитет, қатламларнинг ҳаракати…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Aмерика Қўшма Штатларининг вужудга Инқилобий уруш, келиш тарихи, унинг тараққиёт босқичлари, давлат конгресс, қурилиши ва маъмурий бўлиниши ҳамда сиёсий суверенитет, қатламларнинг ҳаракати… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Revolutionary War, political parties in the country, are analyzed based on various, sovereignty, Конфедерация, Конгресс, Congress, Демократик-Республикачилар, Confederation, Democratic-Republicans, суверенитет, демократические республиканцы, Революционная война, Инқилобий уруш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники