Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ (in-academy.uz/index.php/si) · Насиров Пурханатдин Бауенович (in-academy.uz/index.php/si) · Арзиева Рано Аманбаевна (in-academy.uz/index.php/si)
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Янгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар. Инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалиётга киритиш жараёни. Калит сўзлар: Инновацион жараён, Инновацион фаолият, Инновацион мухит, Инновация, Инновацион педагогик ғоя. Инновация - бу ғоя, концепция, жараён ва восита бўлиб, унинг натижалари педагогик тизимни янгиланувида такомиллашуви ҳисобига таълим сифатини кафолатлайди. Ҳозирги кунда таълим-тарбиявий ишларни узвийлик, узлуксизлик, ўкув фанларида такрорланиш, интеграция жараёнларини олиб бориш асосида кутилган натижаларни олиш мумкин. Баркамол авлодни тарбиялашда, унинг ривожланишида. интеллектуал салоҳиятини оширишда, унинг фаоллигини ошириш, ўкув-билимга бўлган масъулиятининг илдизлари каерда деган савол туғилади. Бунинг учун ўзимизнинг ўтмишимизга, миллий педагогикамизга мурожаат этишимиз зарур. Буюк алломаларимиз янги ғоялар, янгича ёндашувларни таълимга жорий қилиш бўйича тинмай кураш олиб борганларини кўриш мумкин. Шарқнинг буюк алломалари Хоразмий, Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоийлар ўз давридаги янги илғор педагогик ғоялар фикрлар намояндаларидир. Мустағил таьлим - ўша даврдаги энг самарали усуллар ҳисобланган. Юқорида номлари зикр этилган алломалар дунёдаги энг машҳур даҳолар ҳисобланиб, асосан, мустакил мутолаа қилиш натижасида оламшумул янгилик. кашфиётларни ихтиро килишга муяссар бўлганлар. Мустақил таьлим ўзликни англашдан бошланади. Ўз-ўзини ривожлантириш, тарбиялаш, ўқиш, ўрганиш, меҳнат қилиш, тинимсиз изланувчанлик, кузатувчанлик, бунёдкорлик, ташаббускорликлар асосида юксак маьнавиятли баркамол авлоднинг тарбияланишига олиб келади. Педагогик инновацияларнинг яна бир йўналиши - педагогик тизим га инсонпарварлик асосида ёндашув муносабатларини ўрнатишдан иборат. Ўкувчи, талабалар шахсига юқори даражадаги талаблар асосида уларга самимий, дўстона, мехрибонликни намойиш килиш асосий мақсадга айланмоғи керак. Ўқувчи, талабанинг мустақил ўқиши, ишлаши, ривожланишини йўлга қўйишда унга зарурий муҳит яратиб беришдан иборат. Инсонпарварлик - бу ўқувчи, талабага ёрдам қўлини чўзиш, ғамхўрлик кўрсатиш, меҳрибонлик, яхши натижаларга эришишга кўмаклашишдир. Жаҳон амалиётида педагогик тизимни такомиллаштиришнинг иккита асосий йўли мавжуд: 1) интенсив; 2) экстенсив. 128 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Педагогик тизимни такомиллаштиришнинг интенсив усули таьлим муассасасининг ички имкониятларига суянади яьни ўзининг педагогик ходимлари маҳоратига, ўз ўкувчиларининг фаолликларини оширишга, ўзида мавжуд бўлган моддий базасига, янги илғор технологияларни кўллаш, ички бошқарув механизмларини такомиллаштириш, ижодий фаолият юритувчи педагогик жамоани шакллантириш, ўқитувчи ва ўкувчи, талаба муносабатларини йўлга қўйишга ҳаракат қилади. Экстенсив йўл билан педагогик тизимни такомиллаштириш эса таьлим муассасаси кўшимча куч, инвестиция киритиш, моддий базасини мустаҳкамлаш, қўшимча даромадлар топиш, янги лаборатория жиҳоз ва воситалар, технологиялар, компьютерлаштириш, интернет тармоғига улаш, ахборот ресурс марказлари ташкил қилиш ҳисобига амалга оширилади. Умуман таьлим сифати ва самарадорлигини таьминлашнинг ўзига хос йўли интеграцияланган инновациядир. Бу синергетик холат бўлиб, интенсив ва экстенсив йўлларни бирлаштириш орқали педагогик тизимга таьсир этиш орқали такомиллаштириш йўлидир. Унда куйидаги педагогик муаммоларнинг ечимини топишга ҳаракат қилинади: - Қандай килиб ўқув тарбия фаолиятининг мотивациясини ошириш; -Қандай қилиб дарсда, машғулотларда ўқув материалларининг ҳажмини ошириш; - Қандай килиб ўкув жараёнининг сифат-самарадорлигини ошириш; - Ўқув жараёнида вақтдан унумли фойдаланиш. Қуйида инновацияларни педагогик жараёнга киритиш босқичларини келтирамиз: -Янги педагогик ғояларни шакллантириш;- Концепцияларни ишлаб чиқиш;- Дастур яратиш;- Тажриба - синов ўтказиш;- Амалиётга жорий этиш. Инноватиканинг айрим тушунча ва калитли сўзларига тўхталамиз. Инновация - (инглиз тилидан олинган “Innovation” янгилик киритиш) - тизим ички тузилишини ўзгартириш амалиёт ва назариянинг яхши қисми. Инновацион жараённинг мазмуний томонини ўз ичига олади (илмий ғоялар ва уларнинг технологияларини амалиётга киритиш). Инноватика - янгиликни яратиш қонуниятларини ўзлаштириш ва тарғиботини ўрганадиган фан. Инновацион жараён - янгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар. Инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалиётга киритиш жараёни. Инновацион фаолият - янги ижтимоий талаблар билан аънанавий меъёрларннинг мос келмаслиги. Амалиётнинг янгиланаётган меъёрларнинг мавжуд меъёрлар билан тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муаммоларни ечишига қаратилган фаолият. Инновацион муҳит - бу педагогик жамоада, умуман таълим муассасасида ўзини эркин ҳис қилиш. Жамоада ички интилиш моддий маънавий қизиқиш юқори даражада бўлади. Бу муҳитда ўқитувчи ижодий фикр юритишга, и
Доказательный фрагмент
«Янгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар.»
Образец извлечения
Демо-превьюЯнгиликнинг киритилиши ва шарт-шароитлари, тизимини янги шароитларга кўрсаткичларга муваффақиятли ўтишни таъминловчи ўзгаришлар. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Инновацион жараён, Инновацион фаолият, Инновацион мухит, Инновацион педагогик ғоя., Инновация
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014