К содержанию
РецензированоRU2026

ҲИСОР ВА ЖАЙДАРИ ҚЎЙЛАРИНИ ЧАТИШТИРИШДАН ОЛИНГАН ДУРАГАЙЛАРИДА ГЕТЕРОЗИСЛИК ҲОДИСАСИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ

Турдиқулов Тоирқул

Interpretation and researches · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада ҳисор зотли қўйларининг Марказий Осиё ва ҳамдўстлик давлатларида янги қўй зотларини яратишдаги иштироки, гўшт-ёғ йўналишидаги барча қўй зотларининг маҳсулдорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек, ҳисор қўйларининг қимматли ирсий имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда жайдари қўйларининг гўшт ва ёғ маҳсулдорлигини кўпайтиришда “яхшиловчи” зот сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Калит сўзлар: генотип, гетерозис, дурагай авлод, думбали қўй, ирсий белги, яхшиловчи, жайдари, ҳисор зотли қўйлар. Марказий Осиё давлатларининг табиий иқлими географик жойлашувига кўра ўсимлик ва ҳайвонот оламининг яшаши, ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит ҳисобланади. Шу боисдан мазкур ҳудудда инсон омилининг бевосита таъсирида асрлар давомида табиий ва мақсадга йўналтирилган сунъий танлашнинг ўзаро уйғунлашуви натижасида кўплаб маданийлаштирилган сермаҳсул ҳайвон зотлари яратилган. Шулар жумласига Ҳисор воҳаси ҳудудида маҳаллий чорвадорлар томонидан яратилган ҳисор зотли қўйларни мисол келтириш мумкин. Мазкур зот ўзининг йириклиги, вазни ва тез етилувчанлиги жиҳатидан дунёдаги мавжуд барча қўй зотлари орасида тенгсиз ҳисобланади. Ҳисор қўйлари йил давомида табиий яйлов ўтларидан унумли фойдалана олишлиги, бақувват ва мустаҳкам оёқлари ёрдамида чўл ва дашт ~ 100 ~ Конференсияи илмии байналмилалй “Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ” “Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya минтақаларидаги қишки яйловдан 350-400 км узоқликда жойлашган, серҳосил, ботаник таркиби хилма-хил ва тўйимлилиги юқори бўлган баланд тоғли ёзги яйловларга етиб боришлиги ҳамда у ерда қисқа вақт (2,5 – 3 ой) ичида тез семириб, тана ва думбаларига кўп миқдорда ёғ захираларини тўплаш қобилиятига эга. Ҳисор қўйларининг бундай имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларнинг хўжалик ва биологик аҳамиятга эга бўлган қимматли ирсий белгиларини бошқа зотларга сингдириш мақсадида Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон Республикаларида ва бошқа ҳамдўстлик давлатларида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шулар жумласига академик Ғ.Алиев томонидан ҳисор қўйлари негизида Туркманистоннинг саража, Англиянинг линкольн қўчқорларидан фойдаланиб, мураккаб чатиштириш ишлари натижасида гўшт-ёғ-жун йўналишидаги “Тожик зоти” яратилган. Мазкур зотда ҳисор қўйларидек йирик ва тез етилувчанлик, саража зотига хос бўлган гиламбоп типидаги яримдағал жун ва линкольн зоти сингари жунининг ялтироқлик ирсий белгилари мужассамлашган [1, 318-320 б.]. И.А.Тапильский Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида гўшт-жун йўналишидаги Оҳангарон типига мансуб майин жунли қўйларни яратишда ҳисорлаштирилган жайдари совлиқлардан фойдаланган [3, 164-167 б.]. Ҳ.Олимжонов ўз тажрибаларида ҳисор совлиқларини Қозоғистонда яратилган яриммайин жунли Дегрес қўчқорлари билан чатиштириб ижобий натижаларга эришди, яъни биринчи бўғин дурагайларида жун маҳсулдорлиги икки бараварга кўпайиб, ҳисор қўйларига хос бўлган юқори сифатли гўшт-ёғ маҳсулоти сақлаб қолинди [2, 21-22 б.]. Қирғизистон Руспубликасида ҳисор ва дағал жунли маҳаллий қирғиз қўйларини ўзаро чатиштирилиши, олинган дурагай авлодлар билан 1977-2021 йиллар давомида мақсадли танлаш ва саралаш ишлари олиб борилиши натижасида гўшт-ёғ йўналишидаги Арашан янги қўй зоти яратилди. Эътиборли жиҳати шундаки, яратилган янги қўй зоти гўшт ва жун маҳсулдорлиги жиҳатидан ота ва она зот вакилларига нисбатан ҳам устунлик қилади [ 5 ]. Бу ~ 101 ~ Конференсияи илмии байналмилалй “Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ” “Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya чатиштириш учун танлаб олинган зотларнинг селекция белгилари бўйича ўзаро мувофиқлашуви натижасида намоён бўладиган биологик ҳолат – гетерозислик ҳодисасидан далолат беради. Юқорида қайд этилган адабиётлар таҳлилидан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги “Навбаҳор” СИУ га қарашли “Абдужаббор” фермер хўжалигида Қашқадарё вилоятидан келтирилган ҳисор зотли қўчқорлар билан маҳаллий жайдари совлиқлари урчитилиб, олинган F ҳисор × жайдари дурагай 1 қўзиларининг ўсиши ва ривожланиши ўрганилди. Ҳисор қўчқорлари билан жайдари совлиқларини урчитиш натижасида олинган I бўғин (F ) дурагайларининг ўсиши ва ривожланишини 5, 12 ва 18 1 ойлик ёшидаги тирик вазни, шу даврлардаги абсолют, ўртача суткалик ва нисбий ўсиши бўйича кузатув олиб борилди. Ҳайвонларнинг тирик вазни, уларнинг ўсиши ва ривожланишини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади. Хусусан, гўшт йўналишидаги думбали қўй зотлари ёшлик даврида қанчалик тез ўсиб, қисқа вақтда хўжалик учун фойдаланишга яроқли бўлса, шунчалик аҳамиятли ва иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Тажриба учун олиб келинган ҳисор қўчқорлари билан жайдари совлиқларини урчитиш натижасида олинган I авлод дурагай қўзиларининг тирик вазни тўғрисидаги маълумотлар 1–жадвалда келтирилган. 1-жадвал. Соф зотли жайдари ва F ҳисор × жайдари дурагай қўзиларинининг 1 ўсиш динамикаси,

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада ҳисор зотли қўйларининг Марказий Осиё ва ҳамдўстлик давлатларида янги қўй зотларини яратишдаги иштироки, гўшт-ёғ йўналишидаги барча қўй зотларининг маҳсулдорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида фикр юр…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада ҳисор зотли қўйларининг Марказий Осиё ва ҳамдўстлик давлатларида янги қўй зотларини яратишдаги иштироки, гўшт-ёғ йўналишидаги барча қўй зотларининг маҳсулдорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида фикр юр… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
генотип, гетерозис, дурагай авлод, думбали қўй, ирсий, ирсий белги, яхшиловчи, ҳисор зотли қўйлар., жайдари
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники