РефератыXoliyorova K. (Ilmiy rah. Baxriyeva D)2015
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ, СОТИШ ЁКИ УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖИНОЯТИНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МУАММОЛАРИ
Садуллаев Жахонгир Джамшедович
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мазкур тадқиқот ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини квалификация қилишнинг долзарб назарий ва амалий муаммоларини таҳлил қилади. Тадқиқотда жиноят таркибининг элементлари чуқур ўрганилган, электрон ҳужжатлар билан боғлиқ янги жиноий қилмишлар таҳлил қилинган ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Криминологик тадқиқотлар асосида ушбу турдаги жиноятларнинг замонавий тенденциялари аниқланган. Калит сўзлар: ҳужжатларни қалбакилаштириш, электрон ҳужжатлар, жиноят таркиби, квалификация, криминализация. Замонавий жамиятда ҳужжатларни қалбакилаштириш муаммоси тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Глобаллашув ва рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши натижасида ҳужжатларни қалбакилаштириш усуллари мураккаблашиб, уларни аниқлаш ва квалификация қилиш жараёни янги илмий-назарий ёндашувларни талаб этмоқда. Бу эса мазкур соҳада чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш заруратини келтириб чиқармоқда. Ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятининг объекти мураккаб тузилишга эга бўлиб, асосий бевосита объект – давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Қўшимча бевосита объект сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари, мулкий муносабатлар намоён бўлади. Жиноят предмети масаласи алоҳида эътиборни талаб қилади. Анъанавий ёндашувга кўра, расмий ҳужжатлар, муҳрлар ва штамплар жиноят предмети ҳисобланади. Бироқ, замонавий шароитда электрон ҳужжатлар, электрон рақамли имзолар ва бошқа рақамли маълумотлар ҳам жиноят предмети бўлиши мумкин. Объектив томондан жиноят қуйидаги ҳаракатларда ифодаланади: қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш, ҳақиқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш ва қалбаки ҳужжатларни сотиш. Ҳар бир ҳаракат ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларни квалификация қилишда алоҳида ёндашувни талаб қилади. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади, яъни шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфли характерини англайди ва уларни содир этишни истайди. Бугунги кунда, қонунчиликда "расмий ҳужжат" тушунчасининг аниқ таърифи мавжуд эмаслиги амалиётда бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, электрон ҳужжатларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш, хусусий ҳужжатларнинг расмий ҳужжат сифатида эътироф этилиши мезонларини белгилаш ва ҳужжат нусхаларининг ҳуқуқий табиатини аниқлаш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу нутаи назарда олиб қараганда жиноятнинг тугалланган пайтини аниқлаш масаласи жиноят ҳуқуқи назарияси ва амалиётида муҳим аҳамият касб этади. Ҳужжатларни 29 қалбакилаштириш жиноятида бу масала алоҳида мураккабликка эга, чунки жиноят бир неча босқичда амалга оширилиши мумкин. Қалбаки ҳужжат тайёрлаш жараёни бир неча босқичдан иборат бўлиб, дастлабки тайёргарлик ҳаракатларидан тортиб то якуний расмийлаштиришгача бўлган ҳаракатларни ўз ичига олади. Ҳар бир босқичда шахснинг ҳаракатлари жиноий қасднинг мавжудлигини кўрсатиши мумкин, бироқ жиноятнинг тугалланган пайтини аниқ белгилаш учун қалбаки ҳужжатнинг тўлиқ тайёр бўлганлиги ва ундан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлигини аниқлаш зарур. Фойдаланиш тушунчасининг мазмунини белгилаш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки қалбаки ҳужжатдан фойдаланиш турли шаклларда амалга оширилиши мумкин – ҳужжатни тақдим этиш, ундан ҳуқуқ ва мажбуриятлар олиш учун фойдаланиш, бошқа шахсларга бериш ва ҳоказо. Жиноятга суиқасд ва тугалланган жиноятни фарқлаш мезонларини ишлаб чиқиш масаласи ҳам долзарб бўлиб, бунда шахснинг жиноий ҳаракатлари қай даражада амалга оширилганлиги, қалбаки ҳужжатнинг тайёрлик даражаси ва ундан фойдаланиш имконияти мавжудлиги каби омилларни ҳисобга олиш зарур. Бу масалаларни тўғри ҳал қилиш учун суд-тергов амалиётини чуқур таҳлил қилиш ва аниқ мезонлар ишлаб чиқиш талаб этилади. Жиноятнинг тугалланган пайтини аниқлашда яна бир муҳим жиҳат - бу қалбаки ҳужжат тайёрлаш жараёнининг техник томонларини баҳолашдир. Замонавий шароитда қалбаки ҳужжатлар тайёрлашнинг турли техник воситалари ва усуллари мавжуд бўлиб, улар ҳужжатнинг сифати ва ишончлилик даражасига таъсир кўрсатади. Айрим ҳолларда қалбаки ҳужжат тайёрлаш жараёни узоқ вақт давом этиши ва бир неча босқичларни ўз ичига олиши мумкин – масалан, махсус қоғоз, бўёқ ва бошқа материалларни тайёрлаш, махсус техник воситалардан фойдаланиш, ҳужжатнинг ташқи кўринишини асл нусхага максимал даражада ўхшатиш ва бошқалар. Бундай ҳолларда жиноятнинг тугалланган пайтини аниқлаш учун барча босқичларни комплекс баҳолаш ва ҳужжатнинг тўлиқ тайёр бўлганлигини аниқлаш зарур. Шунингдек, электрон ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларида жиноятнинг тугалланган пайтини аниқлаш янада мураккаброқ бўлиши мумкин, чунки бунда рақамли технологиялар ва махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш, электрон рақамли имзоларни қалбакилаштириш каби мураккаб жараёнлар амалга оширилади. Бу эса суд-тергов органларидан махсус билим ва кўникмаларни, шунингдек замонавий экспертиза усулларини қўллашни талаб этади. Бундан ташқариб бугунги рақамлаштириш жараёнлари жадал ривожланиб бораётган даврда исботлаш жараёни билан боғлиқ қатор муаммолар ҳам кузатилмоқда. Айбдорнинг қас
Доказательный фрагмент
«Мазкур тадқиқот ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини квалификация қилишнинг долзарб назарий ва амалий муаммоларини таҳлил қилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур тадқиқот ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини квалификация қилишнинг долзарб назарий ва амалий муаммоларини таҳлил қилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ҳужжатларни қалбакилаштириш, электрон ҳужжатлар, жиноят, жиноят таркиби, криминализация., квалификация
Смежные источники
The American Journal of Social Science and Education InnovationsPragmatic Aspect, + Yugay Nadejda Yurevna +12021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsScientific Project For Humanities Students, Rakhimov Adham Barat Oglu +12021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsTorayeva Sayyora Sattorovna2020