Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ОЛИНАДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА СТОМАТОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШДА МУАММОЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМИ
ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМИ · Тухтаева Махсуда Махсудовна
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Тишларнинг қисман ёки тўлиқ йўқолиши ва оғиз шиллиқ қаватининг сурункали касалликлари бўлган беморлар кўпинча ортопедик стоматологларга келишади. Тишларини қисман ёки тўлиқ йўқотган (адентия) билан касалланган беморларнинг реабилитациясининг мураккаблиги ортопедик стоматологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Буни бир қатор объектив ва субъектив сабабларидан бири – беморларнинг тикловчи ортопедик даволашнинг муайан мураккаблигидадир. Калит сўзлар. Геронтология масалалари, адентия, объектив- субъектив сабаблар, атрофия метафилактикаси, остеопороз. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва кексалар борасида кенг қамровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада амалга оширилган чора- тадбирлар натижасида жумладан кекса ёшдаги беморларга тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун, стоматологик ёрдам кўрсатишда сезиларли, юқори натижаларга эришилди[1,6]. Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 65-75 ёшли ва ундан катта бўлган одамларда тиш йўқотиш ҳавфи 30% дан 70% гача ташкил қилади. Яшаш шароити ва сифати яхшиланиши билан бутун дунёда аҳоли ёшининг ортиб бориши кузатилмоқда, геронтология масалалари тиббий тоифадан миллий аҳамиятга эга бўлган муаммога ўтди. Шу билан бирга, кекса ёшдаги кишилар орасида нафақат соматик патология, балки турли кўринишдаги тишлар адентияси хам купайиши кузатилмоқда. Шу ўринда тишларини тўлиқ йўқотган (адентия) билан касалланган беморларнинг реабилитациясининг мураккаблиги ортопедик стоматологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Буни бир қатор объектив ва субъектив сабабларидан бири – беморларнинг тикловчи ортопедик даволашнинг муайан мураккаблигидадир[3,6]. Жахонда олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, адентия билан мурожаат қилган беморларда комплекс олинадиган протезларини қўллаш натижаларини яхшилаш бўйича қатор илмий натижалар қўлга киритилди: кекса ёшдаги беморларда суяк тўқимаси нуқсони натижасида келиб чиққан пастки ва юқори жағдаги альвеолар ўсимта атрофиясини коррекция қилиш бўйича амалий стоматология ютуқлари етарли даражада эмас тўлиқ адентияда профилактиканинг патогенетик асосий ва ривожланаётган атрофиянинг метафилактикаси, жағларнинг остеопорози ва юз-жағ сохасининг анатомо-топографик пропорцияларининг ўзгариши суяк тўқимасига тушаётган функционал зўриқиш хисобига юзага келиши исботланган. Тишларни тўлиқ йўқотганда ёндош тўқималарга босимнинг бўлмаслиги натижасида функционал 132 бузилишлар, юз скелети ва уни қопловчи юмшоқ тўқималарнинг атрофияси зўриқади[4,7]. Ҳозирги вақтда дунёда олинадиган тиш протезлаш натижаларини яхшилаш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда: тўлиқ адентияда олинадиган протезларнинг қўллашда клиник-лаборатор муолажаларни такомиллаштириш; касалликни даволашни альтернатив, юқори самарали ортопедик даволаш усулларини ишлаб чиқиш; жағ атрофиясини олдини олиш мақсадида суяк тўқимаси нуқсонини бартараф этишда турли остеопластик материаллардан фойдаланган холда, янги услубларини ишлаб чиқиш; олинадиган тиш протезлашнинг қўллаш натижаларини яхшилаш мақсадида даволаш-профилактика тадбирларини такомиллаштириш[2,4]. Узоқ даврдан сўнг қайта протезлаш сабаблари бўлиб, протезларни салбий фиксация сабабли фойдалана олмаслик, пластмасса тишларини емирилиши туфайли чайнов самарадорлигини ёмонлашуви, оғиз бўшлиғи ҳажмини камайишига олиб келувчи, юзнинг учдан бир пастки қисмини пасайиши, нутқ давомида тилнинг ноқулайлиги ва толиқиши, нутқни аниқлигини бузилиши, чакка пастки жағ бўғими соҳасида оғриқ, эстетикани бузилишлари ҳисобланади. Атрофия даражаси ва ёши бўйича солиштиришма таҳлил шуни кўрсатдики, 60 ёшгача бўлган ва 60 ёшдан катта бўлган беморлар гуруҳида χ2 мезони – 14,321; df=4; P=0,006 ташкил этган бўлиб, катта ёшдаги гуруҳда жағни атрофиясини ошиши, катта номутаносиблик билан альвеоляр ўсиқ ва альвеоляр дўнгликнинг атрофияси, қаттиқ танглай гумбазининг қалинлашиши ва альвеоляр ўсиқ чўққиси транспозицияси билан кузатилади. Шунинг билан, адентияли беморларда тўлиқ протезлашни режалаштириш жараёнида пастки жағ атрофия даражаси асосий омил бўлиб ҳисобланади. Ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, бемор ёшига қараб атрофия даражаси ортиб бориши натижасида, 60 ёшдан катта беморлар гуруҳида протезлаш натижалари салбий кўрсаткичларга олиб келди. Сўнгра, анъанавий тўлиқ олинувчи протезлаш натижаларининг ретроспектив баҳоланиши бўйича текширувлар ўтказилди. Протезлаш натижаларини таҳлили жағ атрофияси турларига боғлиқ ҳолда яхши, қониқарли ва қониқарсизларга ажратилди. Шунда атрофиянинг биринчи даражасида протезлашнинг яхши натижаси 83,3%, қониқарли 16,7% ҳолатда кузатилиб, протезлашнинг қониқарсиз натижаси учрамади. Атрофиянинг тўртинчи даражасида қониқарсиз натижалар частотаси 28,6%ни ташкил этиб, коррекцияни талаб этмаган яхши натижаларнинг частотаси 40,5%ни ташкил этди. Умуман олганда, текширув гуруҳидаги анъанавий тўлиқ олинадиган протезлашнинг яхши натижалари 46,1%ни, қ
Доказательный фрагмент
«Тишларнинг қисман ёки тўлиқ йўқолиши ва оғиз шиллиқ қаватининг сурункали касалликлари бўлган беморлар кўпинча ортопедик стоматологларга келишади.»
Образец извлечения
Демо-превьюТишларнинг қисман ёки тўлиқ йўқолиши ва оғиз шиллиқ қаватининг сурункали касалликлари бўлган беморлар кўпинча ортопедик стоматологларга келишади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Геронтология масалалари, адентия, объектив- субъектив, остеопороз., объектив- субъектив сабаблар, атрофия метафилактикаси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024