Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЭКОЛОГИК НОҚУЛАЙ САНОАТ ҲУДУДИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ШАХСЛАР ИММУН ТИЗИМИ ИММУН-ЭКОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ
АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ · Ҳакимов Тўймурод Бахтиёрович
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Организмда бирламчи ва иккиламчи иммун жавобни таъминлаш иммунтизим омилларининг асосий вазифаларидан бирига киради. Улар бажарадиган функцияларига қараб, махсус ва махсус бўлмаган резистентлик омилларига бўлинади. Махсус резистентлик омиллари махсус бўлмаган резистентлик омилларидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланиши кўрсатиб берилган: биринчидан, ҳимоя фақат иммун тизим иммунокомпетент ҳужайралари томонидан таъминланади; иккинчидан, улар организмда антиген стимуляцияси бўлганда миқдорий ҳамда сифатий жиҳатдан ўзгариш хусусиятига эга. Калит сўзлар. Гипотермия, кимёвий моддалар, радиация, чанг, иқлим, эдафик, орографик, гидрографик, кимёвий, лимфоид ҳужайралар. Экологик омилларнинг аҳоли саломатлигига таъсири натижасида сурункали касалликларнинг кўпайиши, аллергик касалликлар ва иммун тизимида ўзгаришлар кузатилмоқда. ЖССТ экспертлари маълумотларига кўра, атроф-муҳит ҳолатининг аҳоли саломатлигига таъсирининг улуши 17-20%ни ташкил қилади. Асосий касалликларнинг патогенезида атроф-муҳит компоненти, турли муаллифларнинг фикрига кўра 30%дан 60%гача учраяпти. Турли худудларда экологик вазиятнинг емонлашиши инсон организмига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Инсон организмининг атроф-муҳит салбий таъсирига энг сезгир тизими иммун тизимдир. Ҳудудларда атроф-муҳит ҳолатига ҳақиқий баҳо аҳоли саломатлиги ҳолатини таҳлил қилиш орқали берилиши мумкин. Иммунитет тизими мураккаб кўп компетентли тизимдир. Шунинг учун у салбий экологик омиллар таъсирига жуда сезгир. Инсон танасига деярли ҳар қандай, ҳатто энг аҳамиятсиз ташқи таъсир, иммунитет тизимининг ҳолатини ўзгаришига олиб келади. Экология бузилар экан, инсон саломатлиги ёмонлашади, носоглом инсоннинг рухи паст булади, мехнатга иштиёки сусаяди. Бу эса, у3 навбатида, жамият ривожига, унинг иктисодиётига ва умуман, тараккиётига салбий таъсир курсатади. Аҳолининг зарарли экологик ва саноат омилларига адаптацияси (мослашиши) ва соғлиғини сақлашда иммун тизим асосий ўрин эгаллайди. Иммун системаси организмни касалликлардан ҳимоя қилувчи биологик жараёнлар тармоғидир. У вируслардан тортиб паразит чувалчангларга қадар турли хил патогенлар, шунингдек, саратон ҳужайралари, ҳатто ёғоч қириндиларигача танийди, уларга иммунологик жавоб қайтаради ва уларни организм соғлом тўқималаридан ажратиб туради. Кўпгина биологик турларда иммун системаси иккита асосий кичик гуруҳдан иборат. Туғма иммун системаси хилма-хил ҳолатлар ва таъсирларга олдиндан шакллантириб қоʻйилган иммун жавоблар орқали ҳимояни таъминлайди. Адаптив иммун системаси олдин ўзи дуч келган молекулаларни осонлик билан таниб олиш орқали кейинги ҳар бир стимулга мослаштирилган жавоб 142 қайтаради. Икка системалар ҳам ўз функцияларини бажариш учун молекулалар ва ҳужайралардан фойдаланадилар. Деярли барча организмлар қайсидир бир турдаги иммунитетга эга. Бактериялар вирусли инфекциялардан ҳимоя қилувчи ферментлар кўринишидаги рудиментар иммунитетга эга. Бошқа содда иммун механизмлари қадимги ўсимликлар ва ҳайвонларда ривожланган ва уларнинг замонавий авлодларигача сақланиб келмоқда. Ушбу механизмлар фагоцитоз, дефенсин деб аталадиган антимикроб пептидлар ва комплемент тизимини ўз ичига олади. Жағли умуртқалилар, шу жумладан одамлар, янада мураккаб мудофаа механизмларига, патогенларни янада самаралироқ аниқлашга адаптация қилиш қобилиятига эга. Адаптив (ёки орттирилган) иммунитет иммунологик хотирани ҳосил қилади, бу эса худди шу патоген билан кейинги тўқнашувларга кучлироқ жавоб бериш имконини беради. Шу каби орттирилган иммунитет жараёни эмлашнинг асосини ташкил этади. Иммун системасининг дисфунксияси аутоиммун касалликлар, яллиғланиш касалликлари ва саратонга олиб келиши мумкин. Иммунитет танқислиги иммун системаси одатдагидан кучсиз боʻлганида юзага келади, натижада такрорий ва ҳаёт учун хавфли инфексиялар юқиши мумкин. Одамларда иммунитет танқислиги оғир комбинатсияланган иммунитет танқислиги каби ирсий касаллик, ОИВ / ОИТС каби орттирилган касалликлар ёки иммуносупрессив дориларни қўллаш натижасида кузатилиши мумкин. Аутоиммунитет гиперактив иммунитет тизимининг нормал тўқималарга худди бегона организмларга ҳужум қилиши каби жавоби натижасида юзага келади. Кенг тарқалган аутоиммун касалликларга Ҳашимото тироидити, ревматоид артрит, 1-тур қандли диабет ва тизимли қизил югурук киради. Иммунология иммун системасининг барча жиҳатларини ўрганади. Иммунитетнинг асосий мақсади ва унинг пайдо бўлишининг эволюцион асосланиши танани иккита асосий шаклда – ташқи ва ички шаклда амалга ошириладиган биологик тажовуздан ҳимоя қилишдир. Иммунитет ҳолати атроф-муҳит билан ўзаро таъсирлашганда нормал реакциялардан патологик реакцияларга айланиши мумкин бўлган индивидуал реакцияларнинг умумий сонини кўрсатади. Инсон танасини атроф-муҳитни баҳолашнинг биоиндикатори деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бирор киши ҳар қандай ўткир касаллик билан касалланиши мумкин, аммо бу инсон муҳитида барча турдаги патоген бактериялар мавжудлигини англатмайди. Агар шундай бўлса, унда ҳамма одамлар бутун йил давомида касал бўлишади. Баъзи одамлар у учун патологик
Доказательный фрагмент
«Организмда бирламчи ва иккиламчи иммун жавобни таъминлаш иммунтизим омилларининг асосий вазифаларидан бирига киради.»
Образец извлечения
Демо-превьюОрганизмда бирламчи ва иккиламчи иммун жавобни таъминлаш иммунтизим омилларининг асосий вазифаларидан бирига киради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Гипотермия, кимёвий моддалар, радиация, чанг, иқлим, эдафик, лимфоид ҳужайралар., кимёвий, гидрографик, орографик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025