Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
АТМОСФЕРА ҲАВОСИДАГИ ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК НОҚУЛАЙ САНОАТ ҲУДУДИДА ЯШОВЧИ КАТТА ЁШДАГИ АҲОЛИ ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ
ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ · Ҳакимов Тўймурод Бахтиёрович
Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Ҳудудларда атроф-муҳит ҳолатига ҳақиқий баҳо аҳоли саломатлиги ҳолатини таҳлил қилиш орқали берилиши мумкин. Иммунитет тизими мураккаб кўп компетентли тизимдир. Шунинг учун у салбий экологик омиллар таъсирига жуда сезгир. Инсон танасига деярли ҳар қандай, ҳатто энг аҳамиятсиз ташқи таъсир, иммунитет тизимининг ҳолатини ўзгаришига олиб келади. Калит сўзлар. Гипотермия, кимёвий моддалар, радиация, чанг, иқлим, эдафик, орографик, гидрографик, кимёвий, лимфоид ҳужайралар. Инсоният цивилизациясининг ҳозирги тарихий ривожланиш босқичида бир қатор ижтимоий, иқтисодий, маънавий муаммолар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жумладан, экология билан боғлиқ масалалар, табиат экотизими емирилишининг кенгайиб бориши, биологик хилма- хилликнинг қисқариши, табиий муҳит глобал ўзгаришининг таҳдиди, саноат объектларидаги ҳалокатлар, хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсири дунё ҳамжамиятини хавотирга солмоқда. Атроф-муҳитдаги экологик зарарли омилларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсири натижасида уларнинг иммун тизимидаги ўзгаришлар ҳамда ўрганилаётган ҳудуднинг эпидемиологик, ижтимоий-демографик, минтақавий хусусиятлари очиб берилиши, иммун тизимидаги салбий ўзгаришлар натижасида турли хил касалланишларнинг минтақавий хусусиятларини белгиловчи омиллар аниқланиши, рисоладагидек тиббий-профилактик хизмат тақдим этилишига тўсқинлик қилувчи омиллар ойдинлаштирилиши муҳим саналади. Экологик зарарли факторларнинг аҳоли саломатлигига таъсири натижасида ривожланган касалликларни эрта ташхислаш-даволаш ва аҳоли саломатлигини яхшилашнинг оптимал тартиблари борасида тавсиялар ишлаб чиқилиши, мажмуавий тиббий-профилактик хизматнинг интегратив ва мувофиқлаштирилган тарзда йўлга қўйилиши ҳисобига ташкилий жиҳатлари такомиллаштирилиши ҳамда атроф-муҳитга зарарли газларни чиқарувчи ишлаб чиқариш заводларида заҳарли газларни минималлаштириш борасида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқариш мақсадида назорат қилувчи ва юқори турувчи ташкилотларга тавсиялар берилиши натижасида шу ҳудудда яшовчи шахсларга кўрсатилаётган тиббий-профилактик хизмат сифати ва самарадорлигининг оширилиши билан изоҳланади. Глобаллашув жараёнининг юқори суратларда жадаллашуви кўплаб локал, регионал ва глобал экологик тизимлар инқирозига сабаб бўлмоқда. Кундан-кунга ўсимлик ва ҳайвонларнинг кўплаб турлари камайиб ёки бутунлай йўқ бўлиб кетмоқда. Иқлим ўзгариши, музликларнинг эриши, тупроқ емирилиши, ўрмонларнинг йўқолиб бориши, ер юзида ҳароратнинг кўтарилиши, ичимлик суви танқислиги, озиқ-овқат етишмовчилиги, турли юқумли касалликларнинг тарқалиши каби офатлар бугунги 65 кунда инсониятни жиддий ташвишга солмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, шу пайтгача инсон цивилизацияси туфайли ер юзида ўрмонларнинг 66 фоизи йуқотилган, 2 млрд гектар унумли тупроқ қишлоқ хўжалик ҳисобидан чиқариб борилган. 200 дан ортиқ ҳайвонот ва ўсимлик турлари йўқолиб кетган, атмосфера ҳавосидаги кислород миқдори 10 млрд тоннага камайган [1]. XXI аср бошига келиб сайёрамизда йилига 5-7 млн гектар ер қишлоқ хўжалиги тасарруфидан чиқиб кетди. Кунига 44 гек- тар майдон саҳрога айланмоқда. Атмосферада миллионлаб тонна миқдордаги зарарли моддалар пайдо бўлаётганлиги ачинарли ҳолдир. Ҳаво ҳарорати кейинги 200 йил ичида ўрта минтақаларда 2-3 даражага, шимолий ва жанубий қутбларда 10 даражагача кўтарилган[2]. Сайёрамизда инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ҳаётий фаолияти натижасида пайдо бўладиган чиқиндилар миқдори миллиардлаб тоннани ташкил этаётган бир шароитда уларни қайта ишлаш қобилиятига эга бўлган тирик организмлар бу даражадаги ишни бажара олмасдан қолмоқда. Сабаби, кишилар томонидан атроф муҳитга қайта ишлашга яроқсиз минглаб тонна сунъий моддалар чиқариб ташланмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, 30-50- йиллардан сўнг тиклаб бўлмайдиган жараёнлар бошланади ва улар ХХI-ХХII асрлар оралиғида глобал экологик фалкатга олиб келиши мумкин. Айниқса, саноати ривожланган Европа мамлакатлари бу вазиятга бошқалардан кўра эртароқ дуч келиши мумкин. Чунки бу минтақада табиий ресурслар деярли тугаб бормоқда, улар бу эҳтиёжни четдан келтириладиган маҳсулотлар эвазига қондиришга ўтганлар. БМТ маълумотлари бўйича ҳар йили дунё океанига 30 млрд тонна нефт маҳсулотлари, 50 минг тонн, пестицидлар ва 5 минг тонна, симоб ташланади[3]. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сувларни тозалаш муаммолари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Саноатда жуда кўп миқдорда сув ишлатилади. Масалан, 1 тонна пўлатни эритиш учун 200 м3 , 1 тонна қоғоз ишлаб чиқариш учун 100 м3 , 1 тонна синтетик ипак тайёрлаш учун эса 2500 дан 5000 м3 гача сув сарф қилинади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда 1,3 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан мунтазам фойдалана олмайди[4]. Қанчадан-қанча давлатларда эса ичимлик сувини 478 фақат пул эвазига сотиб олиш мумкин. Айни пайтда дунёдаги минерал захираларга бой минтақаларни эгаллаш учун қудратли давлатлар уртасида тинимсиз “манфаатлар” жанги бормоқда. Ёқилғининг ёниши натижасида ҳар йили атмосферага 20 млрд тонна атрофида ка
Доказательный фрагмент
«Ҳудудларда атроф-муҳит ҳолатига ҳақиқий баҳо аҳоли саломатлиги ҳолатини таҳлил қилиш орқали берилиши мумкин.»
Образец извлечения
Демо-превьюҲудудларда атроф-муҳит ҳолатига ҳақиқий баҳо аҳоли саломатлиги ҳолатини таҳлил қилиш орқали берилиши мумкин. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Гипотермия, кимёвий моддалар, радиация, чанг, иқлим, эдафик, лимфоид ҳужайралар., кимёвий, гидрографик, орографик
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026