К содержанию
РецензированоRU2024

Стиль и поэтический язык в узбекской повести в период независимости

Феруза Раджапова (Ургенчский государственный университет)

Каталог авторефератов · 1-55 · 2024

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида бадиий асарни баҳолаш, ижодкор лабораториясини янгича тахдиллар ва кузатишлар билан ўрганиш, хусусан, прозанинг ўрта ҳажмли, бош қаҳрамон атрофида жамланган муайян сюжет ва композицияга эга қисса жанрига хос янгича ижодий изланишларни тадқиқ этиш ишлари изчиллик билан давом этмокда. Зеро, кўп аерлик миллий-адабий тажриба ва янгича тафаккур маҳсули бўлган адабиётнинг барча тур ва жанрларида одам ва оламни бадиий кашф этишдаги теранлик янада чукурлашаяпти, шаклий-услубий ранг-баранглик, ўзига хослик ёрқинрок намоён бўла бошлаяпти. Жахон адабиётида, жумладан, унинг таркибий бир кисми бўлган бугунги ўзбек насрида, хусусан, салмоғи тобора ошиб борастган қиссаларда хам янгича тамойиллар намоён бўлиб, бу тамойиллар мавжуд миллий-адабий анъаналар билан жахон адабиётидаги илғор тажрибаларнинг ўзаро табиий ва давр тақозоси билан изохданадиган синтези сифатида воке бўлаётир. Уларда инсон ва ҳаётни бутун мураккабликда кўриш, зоҳирий ва ботиний оламни, руҳиятни холис ва таъсирчан тасвирлаш, фалсафий-психологик талкин ва мажозий образлилик устуворлик килмокда. Адабий-эстетик тафаккурдаги ўзгаришлар қиссаларнинг ғоявий мазмуни ва мавзу қамровини кенгайтириш баробарида адибларнинг индивидуал услуби, тасвир ва ифодадаги бстакрорлиги ва талқин оханглари ранг-баранглигини юзага кслтирмокда. Бу эса инсон рухияти ва маънавий оламини турли ракурсларда таъсирчан ва ишонарли тахлил этишга имкон бсрувчи турфа услубий-шаклий йўналишларнинг кенгайишига имкон яратди. Шубхасиз, бу жараён, аввало, адиблар дунёқараши, бадиий истеъдоди билан бирга метод, жанр, услуб ва поэтик тилда намоён бўлаётган хилма-хил ёндашув ва шаклий структурал ўзгаришларга ижодий муносабатда кўринмокда. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ислоҳотлар жараёнида миллий маънавият жамиятда ҳар томонлама комилликка эришиш туйғуларини тарбиялашга хизмат қилиб, “адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор - бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор”1 бадиий адабиёт ва маънавиятнинг, айниқса, ёш авлод маънавий камолотидаги бсниҳоя улкан ўрин тутишини яна бир карра тасдиқлайди. Узбек адабиёти ривожланишида бугунги янги босқичдаги асосий сифат кўрсаткичлари киссачиликдаги услуб хилма-хиллиги, адиблар ижодий индивидуаллигининг турфалиги, янги қаҳрамон пайдо бўлгани, миллий ва умумбашарий адабий тафаккур алоқаси кучаяётганида намоён бўлмокда; бинобарин, ксйинги чорак асрда ўзбек миллий насрида анъанавий рсалистик тасвир имкониятлари янада кснгайиши ва янги модернистик ёндашувнинг шаклланиш жараёни кисса жанрини махсус ўрганишни тақозо этади; ҳозирги ўзбек адабиёти етакчи ижодкорларидан Эркин Аъзам, Назар Эшонқул, Э.Усмонов киссалари асосий тендснцияларини ажратиб кўрсатиш мавзу долзарблигини тақозо этувчи илмий эҳтиёж бўлиб, бугунги ўзбек қиссачилиги бадиий тасвиридаги янгиликларни ўрганиш оркали ижодкор индивидуаллиги ва поэтик тил омиллари ўрнини аниқлаш тадқиқотнинг долзарблиги ва заруратини белгилайди. Узбекистан Рсспубликаси Президептипипг 2016 йил 13 майдаги ПФ-47-97-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Узбек тили ва адабиёти университета ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 17 фсвралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонлари, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сснтябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазфаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг максади бугунги давр қиссаларига хос бадиий-эстетик таҳлиллар орқали ўзбск қиссачилигига хос услубий йўналишлар, ижодий индивидуаллик ва поэтик тил муаммосини ўрганиш ҳамда уларнинг жанр такомили ва ғоявий-бадиий мундарижасидаги аҳамиятини тадқиқ этиш асосида муайян илмий-назарий қарашларни умумлаштиришдан иборат. Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат: бугунги қиссалар рсалистик ижод типи намуналари бўлиб, мавзу, тузилиши ҳамда услуб жиҳатдан ссрқатлам ва турлича бўлса-да, ҳаққоний тасвир устуворлиги Э.Аъзам, Н.Эшонқул, Э.Усмонов қиссалари қиёси мисолида аниқланган; анъанавий реализм имкониятлари юзага чиқишида жанр такомилидаги эврилишлар, воқелик ва руҳият қамровининг кенгайиши, кисса ички типларининг кўпайиши, бошқа жанрлар унсурлари билан синтезлашувнинг таъсири муаллифлар ижодий индивидуаллигида намоён бўлиши асосланган; янгиланган бадиий тафаккур қирралари Э.Аъзам ва Н.Эшонқул қиссаларида руҳият тасвирида туш, ички нутк, рамзийлик ҳамда фалсафийликда намоён бўлиши кўрсатиб бсрилган; услублар муносабатидаги синкретизм ижодкор бадиий нияти, қисса мазмуни, структураси ва басн тарзига кўра воқсъ бўлиши Э.Усмоновнинг “Такдири азал” киссаси асосида сритилган; индивидуал услуб намоён бўлишида бугунги давр киссачилигининг поэтик тил масаласи, жумладан, полисемия, фразема, афористик ифода воситалари, тун ранглари ссмантикасининг ўзига хосликлари белгиланган. Хулоса 1. Ҳозирги ўзбек киссачилигидаги услубий ранг-баранглик ва поэтик тил муаммолари мустакиллик даври бадиий тафаккурида кечаётган янгиланишларнинг насрдаги кўриниши бўлиб, адабиётшуносликнинг долзарб вазифаларидан биридир. Зсро, услубда, бир жиҳатдан, давр адабий жараёнидаги изланишлар ва ижодкор индивидуаллигининг муайян қирралари акс этса, иккинчи томондан, ижодий метод ва жанрнинг ўзаро алокаси ҳамда такомилидаги стакчи жиҳатлар кўринади, реализмнинг хаққонийлик, романтизмнинг кўтаринкилик каби асосий тамойиллари бугунги қиссалардаги услублар талқинида хам асос вазифасини ўтайди, ифода хилма-хиллигига монслик қилмайди. 2. Бугунги қиссалар рсалистик ижод типи намуналаридир. Улар мавзу, тузилиши ва услуб жихатдан ссркатлам ва турлича бўлса хам хаққоний тасвир устувордир. Зеро, анъанавий реализм имкониятларининг юзага чикишида жанр такомилидаги эврилишлар, воқелик ва руҳият камровининг кснгайиши, қисса ички типларининг кўпайиши, бошка жанрлар унсурлари билан синтезлашув каби ҳодисаларнинг сезиларли таъсири мавжуд. 3. “Қисса” ва “повесть” атамалари бир жанрнинг икки тилдаги номланиши бўлиб, қиссада эпик баси хам, психологик таҳлил ҳам, ҳикоялаш, яъни тасвирлашга асосланади ва жанрнинг мухим белгисини ифодалайди. Ижтимоий-эстетик карашлар тадрижи туфайли кисса такомилида шаклланган ўзгаришлар бадиий услубда хам акс этади. Буни айрим киссаларнинг мазмун ва шакл жиҳатдан романга яқинлиги, баённинг муаллиф, персонаж ёки ҳикоячи нутқига мансублигини бир қаҳрамон хаётидаги зиддиятли ёхуд лирик тасвирга мойил воқсалар талқини каби ҳолатларда кўриш мумкин. 4. Қиссачиликда янгиланаётган услубий, шаклий йўналишлар ўтган аернинг иккинчи ярмида юзага кела бошлаган янгича идрок ва карашлар билан богликдир. Миллий истиқлолгача услубий йўналишлар асосан изчил рсалистик тасвир ва лиро-романтик тенденция шаклида бўлиб, улар тобора шартли рамзийлик билан бойиб, такомиллашди. Бадиий ижоднинг зарурий белгиси - шартлилик ва рамзий ифода кейинги даврда тасвирдаги ранг-баранглик ва таъсирчанлик воситасидан мустакил услубий йўналишга айлана борди. 5. Истиқлол даври насридаги инсон бадиий тадқиқига янгича ёндашувларининг бир кирраси услубий йўналишлар, ранг-барангликда мужассам. Бу йўналишлар куйидагилар: 1) изчил тахлилий (аналитик); 2) лиро-романтик; 3) шартли рамзий; 4) модсрнистик. Шуни алохида таъкидлаш ксракки, модерн йўналишда бадиий тасвир ва ифодада рухият олами ва қалб жумбоғини чуқур тахдил килиш, ўз-ўзини тафтиш этиш, фожиавий оҳангни бўртдиришга урғу бсрилар экан, бу хусусиятларнинг муайян жиҳатларини XX аср ўзбек адабиётида кўриш мумкин. 20-60-йиллардаги асарларда бадиий унсур кўринишида (Чўлпон, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор киссалари ва ҳикоялари); 70-80-йилларда тенденция шаклида кенгайиши ва жахон адабиёти таъсири (Аскад Мухтор, Х.Тўхтабосв, У.Ҳошимов ва бошқалар асарлари); 90-йиллардан бошлаб мустақил йўналиш сифатида қарор топиши (Омон Мухтор, Хуршид Дўстмуҳаммад, Мурод Мухаммад Дўст, Назар Эшонқул ва бошқалар киссалари). 6. Ҳозирги қиссалар мазмун-моҳияти ва тараккиётини янгича тасвир тамойиллари белгиламокда. Бу тамойиллар санъаткор истеъдодини тўла намоён килиш, ижод эркинлиги неъматларидан кенг фойдаланиш, бадиийлик сирларини тсран англаш ва ифодалашга каратилган. Бу хусусиятлар Эркин Аъзам, Н.Норкобилов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Ш.Бўтаев қиссаларининг ўзак-негизидир. Давр ва каҳрамон талқинига янгича ёндашув намунаси бўлган қиссаларда ҳаёт ҳақиқати ва ижтимоий-эстетик қиммати асосий мезон килиб олинмокда. Эркин Аъзамнинг “Сув ёкалаб”, “Забаржад”, “Жаннат ўзи кайдадир”, “Шоирнинг тўйи” киссаларида бугунги кун одамларининг хатти-ҳаракати, руҳиятидаги ўзгаришлар янгича ракурсда тадқиқ этилган: Болта Мардон, Забаржад, Жўрақул, Оташкалб, Аскар каби кахрамонларнинг читал хаётий саргузаштлари, мураккаб калб олами талқини орқали давр рухи ва шахе маънавияти тасвирланади. 7. “Забаржад” бугунги қиссачиликнинг жиддий ютугидир. Асар марказида хозирги давр ўзгаришларининг инсон ахлоқи, руҳияти, дунёқараши, умуман, маънавиятига таъсири бир аёл ҳаёти мисолида талқин этилган. Ёши ўтиб, оила қура олмаган Забаржад шахсий омадсизликларни енгиб, кўнгил амри ва руҳ эркинлиги билан яшашга интилаётган аёл тимсолидир. Суйган қалбнинг табиий истак ва туйгуларга бсфарк бўлмаслиги, такдир ва умр мазмунига онгли, тсран муносабат образ моҳиятини белгилайди. 8. Услублар муносабатидаги хусусиятлардан бири синкрстизмдир. У ижодкор бадиий нияти, қисса мазмуни, структураси ва баён тарзига кўра воке бўлади. Бу жиҳатдан Э.Усмоновнинг “Такдири азал” қиссаси характсрлидир. Фалсафий асоси такдир концспцияси бўлган бу асарда илохий, рсалистик, фантастик ва детектив тасвир унсурлари қоришиқ ҳолда учрайди. Фантастиканинг башорат қилиш, қиёфадошлик, руҳнинг абадийлиги, туш кўриш ҳамда жиноятни фош этувчи детектив мотивлар асосидаги шахе фожиаси талқинида романтик ва шартли рамзий йўналишлар компонентлари синтези акс этади. 9. Назар Эшонқулнинг “Қора китоб”, “Тун панжаралари”, “Хаёл тузоғи” киссалари шахе ботиний олами ва руҳият қатламларини танқидий тафтиш қилишга асосланган монолог қиссалар бўлиб, уларда эпик баёндан рухият тадкики, анъанавий тасвирдан мажозий-фалсафий образлилик устунлик қилади. Рамзлар, тимсоллар ва мстафоралар орқали фикрлаш бадиий мазмунни образли ва таъсирчан ифодалашга каратилади хамда асарнинг барча компонентларида муайян ссмантик-услубий функция ташийди. Уларда асосан маънавий инқирозлар тасвирланса, мохиятан инсонга шафкат, мсхр ва мурувват кўрсатиш, тубанликдан огохлантириш гояси янги шакл ва ифодаларда акс эттиришга қаратилган. 10. Қиссалар тилида сўзнинг семантик базаси кўламдор бўлиб, у бадиий-эстетик ва услубий вазифа бажаради, унда афоризм, халқона ибора, тасвирий воситалар, хусусан, ранг рамзларига кўпрок мурожаат этилган. Доно фикрни ихчам, таъсирли акс эттирувчи ва тсранликни кучайтирувчи индивидуал адабий афоризмлар Э.Аъзам талқинида оптимистик руҳни, Н.Эшонқул қиссаларида чорасизлик, абсурд оламдаги тушкун кайфиятни ифодалашга йўналтирилган. Поэтик тил унсурларидан бири - ранг рамзлари тасвирнинг фавкулодда эмоционал-экспрсссив бўлишига имкон бсради.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Эпоха независимости, The era of independence, Mustaqillik davri, лексика узбекского языка, vocabulary of the Uzbek language, oʻzbek tili lugʻati, семантическое развитие, semantic development, semantik taraqqiyoti, сужение значения слова, narrowing of the meaning of the word, soʻz maʼnosining torayishi, переносное значение, figurative meaning, koʻchma maʼno, активные слова, active words, faol soʻzlar, экстралингвистические факторы, extralinguistic factors, tildan tashqari omillar, семема, sememe, semema, терминологическое значение, terminological meaning, terminologik maʼno, метафорическое значение, metaphorical meaning, metaforik maʼno.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники