К содержанию
РецензированоRU2025

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.

Юсупова З.Э. · Катта ўқитувчи. · Казоқов Р.Т. · ЎзДЖТСУ., Ўқитувчи. · Хабибжонова Х.М. · ЎзДЖТСУ., Ўқитувчи. · Хайитов Б.Н. · Ўқитувчи. ЎзДЖТСУ.

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

To familiarize students with distance learning technologies, distance learning models and the use of distance learning in Uzbekistan. Keywords: Distance education, distance learning model, advantages and disadvantages of distance learning. ТЕХНОЛОГИЯ ОБУЧЕНИЯ НА ОСНОВЕ СОВРЕМЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В ОБЛАСТИ ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ И СПОРТА. Аннотация. Ознакомить студентов с технологиями дистанционного обучения, моделями дистанционного обучения и применением дистанционного обучения в Узбекистане. Ключевые слова: Дистанционное образование, модель дистанционного образования, преимущества и недостатки дистанционного образования. Кимки эскича ишласа, фан-техника янгиликларидан. Интернет имкониятлари ва юксак технологиялардан ортда қолса, унинг келажаги хам бўлмайди. 2 4 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Республикамизда бугунги кунда компьютер технологиялари ва Интернет тармоғини ривожлантиришга катта ахамият бериляпти. Шунга кўра, таълим тизимидаги ўқув юртларида информатика ва янги ахборот технологиялари фанларининг ўқилитиши - давр талаби бўлиб қолмоқда. Шак-шубхасиз, сўнги йилларда мутахасислар якдил тасдиқлаётганларидек, мамлакатимизда бу йўналишда сезиларли қадамлар қўйилди. Лекин шу сохадаги фаолият хозирча талаблар даражасида эмас. Масалан, 2003 йилда ЭХМлар учун дастурларга патент олиш учун фақатгина 140 ариза руйхатга олинган. Шу билан бирга, 2002-2003 йидаги маълумотларга кўра мамлакатдаги 531 академик лицей ва касб-хунар колледжининг факат 22 таси, республикадаги 62 олий укув юртнинг 40 таси Интернет тармоқларига уланган холос. Республикамиздаги кўпгина ўқув юртлари эски авлод компьютерлар билан жихозланган ёки умуман компьютерлаштирилмаган. Олий таълим муассасаларнинг ҳар бир 100 талабасига ўртача хисобда 3,3 компьютер мос келади (маълумотлар Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган илмий амалий конференция материалларидан олинган). Кадрлар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, таълим тўғрисидаги қонунни тўла амалга ошириш учун таълимнинг турли шаклларидан фойдаланиш зарур бўлиб келяпти. Бу борада хукуматимиз томонидан кўп ишлар олиб борилмокда. Шуларга Республикасизда янги ривожланган, "масофавий таълим" деб номланган, таълим тури мисол қилишимиз мумкин. Таълимнинг бу тури шу пайтгача мавжуд бўлган таълим турларидан ўзининг айрим ижобий томонлари билан ажралиб туради. Бу таълим турини пайдо бўлишига асосий сабаб деб информацион ва коммуникатив технологияларнинг тезкор ривожланиши ва улар асосида принципиал янгитаълим технологиялар (интернет технологиялар) яратилишини хисоблаш мумкин. Интернет технологиялардан фойдаланиш бизга ўқув материалларни чексиз ва жуда арзон тарқатиш ва кўпайтириш, хамда уни ўқувчиларга тезкор ва аниқ етказиш имкониятларини яратиб берди. Шу билан бирга таълим интерактив бўлганлиги сабабли, ўқувчининг ўз устидан мустақил ишлашнинг ўрни жуда катта ахамиятга эга бўлади. Масофавий таълим (МТ) - бу ўқитувчи ва ўқувчи бир бири билан масофа ёки вақт орқали ажратилган сабабли, ахборот технологиялардан фодаланилган таълим тури. Бу таълим турини бир неча моделлари мавжуд, улар масофавий таълим ташкил қилинишига 2 5 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ сабаб бўлган вазиятлари билан фарқланади: географик сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган регионлар мавжудлиги), мамлакатни компьютерлаштириш ва информациялаштириш даражаси, транспорт ва коммуникациялар ривожланиш даражаси, масофавий таълим учун мутахасислар мавжудлиги, таълим сохасида информацион ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси, мамлакатнинг таълим сохасидаги одатлари. 1) Бирламчи модел. Ушбу модел фақат масофавий ўқувчилар билан ишлаш учун яратилади. Уларнинг ҳар биттаси виртуал ўқитувчига бириктирилган бўлишади. Консультациялар ва якуний назоратларни топшириш учун эса регионал бўлимлар бўлиши шарт. Шундай ўқув курсларда ўқитувчи ва ўқувчиларга ўқув шаклини ва формасини танлашда катта имкониятлар ва озодликлар берилади. Бу моделга мисол қилиб Буюк Британиянинг Очиқ Университетидаги (http://www.ou.uk) таълимни олиш мумкин. 2) Иккиламчи модел. Ушбу модел масофавий ва кундузги таълим ўқувчилар билан ишлаш учун яратилади. Иккала гурухда бир хил ўқув дастури ва дарслар жадвали, имтихонлар ва уларни баҳолаш мезонлари мавжуд. Шундай ўқув муассасаларда кундузги курсларнинг сони масофавийларга қараганда кўп. Ушбу масофавий курслар педагогика ва услубиётдаги янги йўналишларни изланишларида қўлланилади. Бу моделга мисол қилиб Янги Англия ва Австралия Университетидаги (http://www.une.edu.au) таълимни олиш мумкин. 3) Аралашган модел. Ушбу модел масофавий ва кундузги таълим турларини интеграциялаштириш учун яратилади. Ўқувчилар ўқув курснинг бир қисмини кундузги, бошқа қисмини эса масофадан ўқийди. Шу билан бирга бу таълим турига виртуал семинар, презентациялар ва лекциялар ўтказиш ҳам киради. Бу мо

Доказательный фрагмент

«To familiarize students with distance learning technologies, distance learning models and the use of distance learning in Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

To familiarize students with distance learning technologies, distance learning models and the use of distance learning in Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Distance education, distance learning model, advantages and disadvantages, Масофавий таълим, масофавий таълимнинг ютуқлари ва камчиликлари., масофавий таълим модели
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники