К содержанию
РецензированоRU2025

ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА ЁЗМА АДАБИЁТ НАМУНАЛАРИДА ТУШ МОТИВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

ХАЛҚ ОҒЗАКИИЖОДИВАЁЗМААДАБИЁТ НАМУНАЛАРИДАТУШ (ОХУ Педагогикава психология кафедраси) · МОТИВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГАХОСЛИГИ (ОХУ Педагогикава психология кафедраси)

ИКРО журнал · 14 · 59-64 · 2025

Аннотация

This article discusses the specific features of the use of the dream motif in folklore and written literature, and the fact that the dream, which is considered one of the important poetic toolsofspiritual analysis, appears in all types of artisticworks. Key words: work of art, plot, dream motif, hero, state of mind, tradition, creator, composite construction, innerworld. Руҳий таҳлилнинг муҳим поэтик воситаларидан саналувчи туш бадиий асарларнинг барча турларида ўзига хос кўринишларда намоён бўлади. Айтайлик, фольклордаги эпик асарларда туш эпизоди, асосан, мўъжизавийлик билан боғлаб талқин қилинади Бадиий асарлар сюжетида туш мотивларидан фойдаланиб, асар қаҳрамонларининг руҳий аҳволини очиб бериш ўзига хос анъана тусини олган. Негаки, туш мотиви ижодкорга ўз фикрини лўнда, бўёқдор, таъсирчан қилиб ифодалашга ёрдам беради. Асарнинг композицион қурилишини ихчамлаштириб, унинг мазмунини янада чуқурлаштиради ва бойитади. Айниқса, туш асар қаҳрамонларининг руҳий ҳолатини ёрқинтасвирлашга ва ичкиоламини очибберишга самарали хизмат кўрсатади. Руҳий таҳлилнинг муҳим поэтик воситаларидан саналувчи туш бадиий асарларнинг барча турларида ўзига хос кўринишларда намоён бўлади. Айтайлик, фольклордаги эпик асарларда туш эпизоди, асосан, мўъжизавийлик билан боғлаб талқин қилинади. Эпик қаҳрамонлар, одатда, туш воситасида сеҳргарлар билан учрашиб, улар кўмагида ёхуд сеҳрли предметларни қандай қўлга киритиб, бахт-саодатга эришиш мумкинлигини билиб оладилар. Ёинки мифологик рақиб кучни қандай маҳв этиш йўлини ўрганадилар. Масалан, “Ғуломбола” номли ўзбек халқ эртагида қаҳрамоннинг тушида www.wordlyknowledge.uz ILMIYMETODIK JURNAL JOURNAL OFIQRO –ЖУРНАЛ ИҚРО –IQRO JURNALI –volume 14,issue02,2025 ISSN:2181-4341, IMPACT FACTOR( RESEARCH BIB )–7,245,SJIF–5,431 бир одам аждарни ўлдириш йўлини айтиб беради. Ғуломбола у ўргатгандай қилиб аждарни ўлдиради. “Қиличқора” эртагида эса бош қаҳрамон Қиличқора ўз тақдири билан боғлиқ туш кўради. Тушида унга “Ўғлим, қачон қиличинг ёнингдан кетса, жонинг ҳам кетади, қиличингдажонинг бор,эҳтиёт бўл”,-дея ўгитберилади. Оғзаки яратилган эпик асарларда қаҳрамонларнинг ўз тушида пайғамбарларга, азиз авлиёларга, шунингдек, Хизр, чилтонларга, сеҳргар кампир, сеҳргар чол сингари хаёлий- мифологик типларга дуч келиши ва уларнинг ҳомийлигидан баҳраманд бўлиши мотиви кўп учрайди. Мўъжизавий хислатларга эга бўлган бу кучлар, одатда, қаҳрамон ҳаётининг энг қалтис вазиятида, у ечиб бўлмас муаммолар, ўтиб бўлмас тўсиқлар олдида турганида ё уни бирор хавф таъқиб қилаётганида тушига кириб, қаҳрамонга йўл кўрсатадилар, беғараз ёрдам берадилар. Унга қалтис вазиятдан қандай чиқиб кетиш мумкинлигини ўргатиб, йўл- йўриқ кўрсатадилар ёки юз бериши кутилаётган хавф-хатардан огоҳ этиб, қаҳрамонни қутқариб қоладилар. Ёзма адабиёт дурдоналарида эса туш воситасида кўпроқ юз бериши кутилган ижтимоий воқеликлар ҳақидаги башорат ифода этилади. Уларда, одатда, бирор-бир нохушликдан дарак берувчи кўнгилсиз воқелик туш орқали маълум қилиниши тасвирланади. Шу билан асар сюжети тушда баён этилган воқеликка мувофиқ ривожлантирилади. Бунга Ўткир Ҳошимов ҳикояларидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, ёзувчининг “Нега? Нега” сарлавҳали ҳикоясида иккита туш эпизоди келтирилган бўлиб, улардан бири ҳикоя қаҳрамонининг, иккинчиси эса унинг хотинининг тушидир. Ҳикоя қаҳрамони тушида марҳум отасини кўради. Уруш вақти Польшада бир оёғини ташлаб келган отаси тушида майка-турсида куриниб,унинг кесилган чап оёғи нуқул дикиллармиш. Кўлтиқтаёғи йўқолиб қолганмиш. Шунинг учун марҳум отаси худди тирикдек тушида ўғлидан “Қўлтиқтаёғим қани, нега йўқотдинг?”,- дея бақириб, асабийлашиб сўраб турганмиш. Ҳикоя қаҳрамони дастлаб кўрган тушига у қадар эътибор бермайди. Ҳатто уни эслаганда ҳам тасодиф туфайли эслайди. Кўчада юз берган нохушлик туфайли тажанглашган қаҳрамон, ўзидаги кажбаҳслик отасидан ўтганлигини эслар экан, тасодифан кўрган туши ёдига келади. “Қизиқ, бугун отам тушимга кирибдими? Қамоқда ётганимда ўлиб кетган отам?” – дейди ўз-ўзига. Сўнгра “Э, одамнинг тушига нималар кирмайди?” деганича,унутишгаҳаракат қилади.Бунинг ўрнигаутеварак-атрофнитомоша қилишга тушади. Йигитлик бурчини ўташ учун хизмат сафарига кетган ўғлини эслаб, у келиши билан тўй бошлаб юборишини, келин кўришни, невараси бўлишини хаёл килади ва ширинорзуларга берилади. Бироқ шу пайт хотиниҳам ўғлимизни туш кўрибман дегани ёдига тушади. “Раҳматингиз тушимга кирибди, оёғим совқотиб кетяпти, отамга айтинг, менга этик олиб берсинлар, деяпти. Боламнинг жони соғмикан?” – дея хавотирланиб тушини баён этади. Лекин қаҳрамон “хотин кишининг туши тескари бўлади”. “Анави ёқда” (қамоқда демоқчи- Ш.И.) юрганимда “тушимда ўлиб қопсиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг”, деб саккиз марта хат ёзганини уйлаб, ўзини турли фикрлар гирдобидан қутқаришга уринади. Аммо воқеалар ривожи қаҳрамон ва унинг хотини кўрган тушлар шунчаки оддий, маъносиз эмаслигини кўрсатади. Уларнинг туши рўёбга чиқади. Тушда кечган воқеликлар рамзиймоҳиятгаэгаэканлиги аёнлашади. Туш кўриш соф руҳий ҳодиса бўлиб, кўпин

Доказательный фрагмент

«This article discusses the specific features of the use of the dream motif in folklore and written literature, and the fact that the dream, which is considered one of the important poetic toolsofspiritual analysis, ap…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the specific features of the use of the dream motif in folklore and written literature, and the fact that the dream, which is considered one of the important poetic toolsofspiritual analysis, ap… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
work of art, plot, dream motif, hero, state of mind, tradition, creator, composite, композицион қурилиш ички олам., анъана, ижодкор, қаҳрамон, руҳий ҳолат, бадиий асар, туш мотиви, сюжет
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники