К содержанию
РецензированоRU1958

КАТТАҚЎРҒОНДА ЕВРОПА РУСУМИДАГИ ТЕАТРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Пардаев Шавкат Низомович

Академические исследования в современной науке · 1958

Аннотация

Ушбу мақолада Каттақўрғоннинг тарихи, географик жойлашуви, Шўролар даврида Каттақўрғонда европа русумидаги театрининг ташкил этилиши ҳақида сўз юритилади. Калит сўзлар: Каттакўрғон, Шўро, театр, труппа, спектакль, образ, актёр, Рабинжон. Қадимги Каттақўрғоннинг бой маданиятидан ҳудудда ўтказилган қатор археологик ишлар хабар беради. 1958 йилда геологлар Каттақўрғондан етти километр ғарбда қазилма ишларини олиб боришаётганда тилла аралаш мис безакли ёғоч сандиққа дуч келишади. Безакларда шаҳарнинг кўҳна маданиятини ифодалайдиган маросим ва урф-одатга оид расмлар яққол кўзга ташланади. Бундан ташқари, худди шу ердан қадаҳ шаклидаги чироқлар, сопол идишлар, кели, тош болғача ва турли маъданлардан ишланган буюмлар топилади. Тарихшунос олим И.Бекмуродов шундай ёзади: “...Шу тариқа геологлар Хитой ва араб манбаларида қайд этилган олис бронза даврига оид Рабинжон шаҳри қолдиқларини топишга ёрдам беришди1”. (Бекмуродов И. “Справочник Каттақургана”, Ташкент, 1968, стр. 12.) Манбаларга қараганда, Каттақўрғон шаҳри XVII асрда пайдо бўлган. 1912 йилда чиққан “Самаркандская область” справочнигининг 10 сонида ёзилишича, “....шаҳарга 1095 ҳижрий, 1684 йилда ака-ука Сўфи Оллоҳёр, Фарҳод Оталиқ, Олло Назарбийлар асос солишган2”. (Бекмуродов И. “Справочник Каттақургана”, Ташкент, 1968, стр. 12.) Бугунги кунда Каттақўрғон Самарқанд вилоятидаги йирик шаҳарлардан бири ҳисобланиб, Нарпай (Наҳарпай) ариғининг чап соҳилида, денгиз сатҳидан 485 метр баландликда жойлашган. Умумий майдони 13.08 кв км., ёхуд 1486 гектарни ташкил этади. Тарихчи И.Бекмуродовнинг ёзишича, “1867 йилгача Каттақўрғоннинг ҳар бир гузарида мактаб бўлган3”.(Бекмуродов И. Каттақўрғоннинг қисқача тарихи. “Зарафшон” нашриёти, Самарқанд, 1993, 9-б.) Айни сабаб Каттақўрғон азалдан ўз даврининг илғор шаҳарларидан бири сифатида гавдаланди. Бу шаҳардан мутасаввиф шоир, йирик диний аллома Сўфи Оллоҳёр; шоирлар Шавқий, Эшонхўжа Вола, Авазмуҳаммад 31 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Видоий, Қурбон Хиромий, Дилафгор, Мирий, Ноқис, Аҳқар, Ноқис, Маҳдий, Нурмон бахши каби мамлакатимизга машҳур ижодкорлар етишиб чиққан. Каттақўрғонда масхарабозлик ва қизиқчилик азалдан ривожланган. Хусусан, “Лайлак илонни овлади”, “Мерган” ва “Кади бадбахт” томошалари Каттақўрғонда ҳам ўз вақтида кенг тарқалган. Муҳсин Қодировнинг “Ўзбек театри анъаналари” китобида келтирилган фикрларга асосланиб буни тасдиқлаш мумкин. Муаллиф бу китобида юқоридаги томошалар Қашқадарё ҳамда Зарафшон дарёсининг юқори ва қўйи (Каттақўрғон ҳудуди жойлашган) қисмларида кенг тарқалганини таъкидлайди4. (Қодиров М. “Ўзбек театри анъаналари” Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1976, 35 бет.) 1.Бекмуродов И. “Справочник Каттақургана”, Ташкент, 1968, стр. 12. 2.“Самаркандская область” справочник. 10 выпуск. Самарканд , 1912, стр 9. 3.Бекмуродов И. Каттақўрғоннинг қисқача тарихи. “Зарафшон” нашриёти, Самарқанд, 1993, 9-бет. 4.Қодиров М. “Ўзбек театри анъаналари” Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1976, 35 бет. Бутун Ўрта Осиёда бўлгани каби самарқандда ҳам 1917 йил инқилобидан кейинги даврда нафақат революцион кучлар, балки мухолифат ҳам халқни ўз ортидан эргаштириш иштиёқида турли-туман оқимлар, партиялар ташкил этди. Уларнинг асосий вазифалари аҳоли ўртасида ўзларига ишонч уйғотиш, шу орқали омма ичида етарли қўллаб- қувватловчи кучларга эришиш эди. Натижада шаҳарда бир неча тилли мактаблар, қатор театр труппалари шаклланди. 1919 йилнинг ноябрь ойида Каттақўрғон гарнизони сиёсий-оқартув (политпросвет) мудири Михаил Алексеев минтақадаги санъат соҳасидаги бундай анархияни тугатиш мақсадида Самарқанд вилоят ва Бухоро хонлигига қарашли рус посёлкалари Революцион ҳарбий Советига қуйидаги ахборотни йўллайди. “Каттақўрғон шаҳар ҳарбий комиссарлиги қошидаги рус ҳаваскорлари труппаси ҳаракатдаги ҳарбий қисмлар қизил аскарларига ўз митинг- концертлари, спектакллари билан юксак маданий хизмат қилмоқда. Аммо маҳаллий аҳоли орасидаги маданий-оқартув ишлари кўнгилдагидек эмас. Хатирчи, Ҳашдала, Пайшанба, Зирабулоқ, Жўш, Митан, Иштихон, Файзиобод волост ва кентларида Совет ҳокимиятини пропаганда қилиш учун маҳаллий мусулмон тилидаги ҳаваскорлар труппаси, миллий 32 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference концертлар етишмайди. Бунинг учун шаҳардаги ўзбек, татар ҳаваскорларини қўшиб, ягона халқ театри тузиш ва уларни кентларга сафарбар қилмоқ зарур...5” Михаил Алексеевнинг санъат соҳасидаги анархияни тугатиш ниятида Самарқанд вилояти ва Бухоро хонлигига қарашли рус посёлкалари Революцион ҳарбий Советига йўллаган биз юқорида эътироф этган ахбороти натижасида Каттақўрғон туман маориф шўъбасининг 1920 йил 20 декабр куни чиқарилган №521/5 қарорига мувофиқ Коммунистик ёшлар иттифоқи (КСМ) труппаси асосида Туркистон Коммунистик Ёшлар иттифоқи (КСМТ) театри ташкил этилади ва унга Каттақўрғон гарнизони қошида фаолият юритаётган рус труппаси ҳам қўшиб берилади. Ушбу протоколга асосан, 5. Москва. ЦГАСА, фонд – 1012 т

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Каттақўрғоннинг тарихи, географик жойлашуви, Шўролар даврида Каттақўрғонда европа русумидаги театрининг ташкил этилиши ҳақида сўз юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Каттақўрғоннинг тарихи, географик жойлашуви, Шўролар даврида Каттақўрғонда европа русумидаги театрининг ташкил этилиши ҳақида сўз юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Каттакўрғон, Шўро, театр, труппа, спектакль, образ, Рабинжон., актёр
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники