Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Содержание и сущность концепции всеобщего управления качеством образования
Feruza AVULKASIMOVA · March -/© in Science LLC. (Secondary school No. 14 in the Zangiota district of Tashkent region)
Общество и инновации · 6 · 304-311 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада таълимнинг умумсифат менежменти таълим, концепцияси тушунчаси, мазмун-моҳияти, унинг сифат, афзалликлари, таълим тизимида уни жорий этиш менежмент, масалалари, Ўзбекистон таълим тизими олдида турган таълимнинг умумсифат менежменти, вазифалар ҳамда уларнинг ечимлари таҳлил этилган. таълим иштирокчилари, таълимнинг умумсифат менежментини жорий этиш. 1 1st category teacher, Secondary school No. 14 in the Zangiota district of Tashkent region. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2025) / ISSN 2181-1415 Содержание и сущность концепции всеобщего управления качеством образования АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется концепция всеобщего образование, управления качеством образования, её содержание и качество, сущность, а также преимущества, вопросы внедрения управление, в систему образования, задачи, стоящие перед системой всеобщее управление качеством образования, образования Узбекистана, и пути их решения. участники образовательного процесса, внедрение всеобщего управления качеством образования. Ўзбекистон Республикаси демократик, ижтимоий ва ҳуқуқий давлатни барпо этиш йўлидан борар экан, унинг асосий вазифаси ҳар томонлама баркамол эркин шахсларнинг камол топишига шарт-шароит яратиш ва таъминлаш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия соҳасига давлат сиёсати даражасида катта эътибор берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек, “Янги Уйғониш даври пойдеворини яратиш жараёнида энг ривожланган жамиятлар талабига жавоб берадиган, эркин фикрли, замонавий ва инновацион маънавий маконни шакллантириш зарурати муҳим масалага айланиши табиийдир” [1.–Б.440]. Бунга эса, жамият тараққиёти талабларига жавоб берадиган, тез ўзгарувчан шароитга мослашадиган, ўзбек халқининг миллий қадриятларини сақлаган ҳолда, жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўзида мужассамланган, рақобатбардош таълим тизими ва сифатли таълимни шакллантириш билан эришилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNЕSCО) ва консалтинг ташкилоти (DGP Rеsеarch & Cоnsulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь – июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари асосида берилган хулосаларда олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган [2]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таълим тизимидаги вазифаларни бажариш учун қуйидаги масалаларни ҳал қилишимиз лозимлигини, бугун аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси мураккаб тузилгани, уларда назарий билимлар амалиёт билан боғланмагани, ўқув дастурларида узвийлик 305 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2025) / ISSN 2181-1415 йўқлиги, дарсликларнинг мазмуни ва сифати қониқарсиз экани ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётганлигини, амалдаги таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари, асосан, ўқувчини таълимнинг навбатдаги босқичига тайёрлашга йўналтирилган бўлиб, уларни эркин фикрлаш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш масаласи эътибордан четда қолаётганлигини, бундай ҳолатларга барҳам бериш учун, хорижий экспертлар ва тажрибали ўқитувчиларни кенг жалб қилган ҳолда, умумий таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида синовдан ўтказиш лозимлигини таъкидлади [2.–Б.225-226]. Ҳозирги даврда таълим сифати энг муҳим масалалардан бирига айланди. XXI аср одатда “сифат асри” деб аталмоқда. Сифат тушунчаси кенг қамровли категория бўлиб, ўзида маҳсулот ва хизмат, меҳнат, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит сифатидан яшаш сифатига бўлган жиҳатларни қамраб олади. Замонавий шароитларда таълим сифати масаласи турли сабабларга кўра долзарб аҳамият касб этмоқда: янги турли-туман қадриятларнинг вужудга келиши ва қадриятлар тизимининг ўзгариши; ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари, ўқув муассасаларининг бир хиллигидан уларнинг турли-туманлигига ўтилиши; таълим тизимларининг ҳудудлаштириш жараёнининг кучайиши; таълимда менежментнинг кенг ривожланиши [3.]. Буларнинг барчаси мамлакатимиз таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштиришни, таълимнинг умумсифат менежменти талабларини жорий этиш масалаларини тадқиқ этиш ва амалиётга жорий этиш масалаларининг долзарблигини янада оширади. Маълумки, таълим арабча сўз бўлиб, ўргатиш, ўқитиш, илм бериш маъносини англатади. Таълим ибораси турли нуқтаи назардан талқин
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада таълимнинг умумсифат менежменти таълим, концепцияси тушунчаси, мазмун-моҳияти, унинг сифат, афзалликлари, таълим тизимида уни жорий этиш менежмент, масалалари, Ўзбекистон таълим тизими олдида ту…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада таълимнинг умумсифат менежменти таълим, концепцияси тушунчаси, мазмун-моҳияти, унинг сифат, афзалликлари, таълим тизимида уни жорий этиш менежмент, масалалари, Ўзбекистон таълим тизими олдида ту… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, менежмент, quality, total quality management in education, качество, implementation of total quality management in education, participants in the educational process, education, таълим иштирокчилари, управление, участники образовательного процесса, сифат, образование, таълим, таълимнинг умумсифат менежментини жорий этиш, таълимнинг умумсифат менежменти, внедрение всеобщего управления качеством образования, всеобщее управление качеством образования, management
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025