К содержанию
РецензированоRU2024

Узбекистан – исторический гарант и предводитель в обеспечнии региональной безопасности Центральной Азии

Arslonkul KURBONOV · Ўзбекистон – Марказий Осиёда минтақавий (Higher School for Strategic Analysis and Prognosis of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 6 · 363-369 · 2024

Аннотация

Калит сўзлар: Материалда минтақавий хавфсизликнинг талқини минтақа, берилиб, унинг халқаро муаммолар билан боғлиқлиги субминтақа, ёритилган. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасида макро минтақа, ҳамкорлик ривожланишининг аҳамияти кўрсатилиб, минтақавий хавфсизлик, таҳдидлар, Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва геосиёсий суверенитет. мавқеидан келиб чиқиб, унинг умумий хавфсизлик, минтақа мамлакатлари ва халқлари фаровонлигини таъминлашдаги етакчилиги асослантирилган. 1 Independent Researcher, Higher School for Strategic Analysis and Prognosis of the Republic of Uzbekistan. E-mail: svdbhdhshsh@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 1 (2025) / ISSN 2181-1415 Узбекистан – исторический гарант и предводитель в обеспечнии региональной безопасности Центральной Азии АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В материале дана трактовка региональной регион, безопасности, раскрыта ее взаимосвязь с проблемами субрегион, международного масштаба. Вместе с тем, подчеркнута макрорегион, приоритетность дальнейшего развития сотрудничества региональная безопасность, между государствами Центральной Азии. Также, с учетом угрозы, исторической и геополитической позиции Республики суверенитет. Узбекистан, обоснована ее ведущая роль в обеспечении общей безопасности, благополучия стран и народов региона. КИРИШ Хавфсизлик тизимининг замонавий ривожланиш босқичида икки ёки бир қутбли дунё тартиботидан фарқли равишда, минтақавий ўзликни англаш омилининг аҳамияти ортмоқда. Хавфсизликнинг ижтимоий тизим минтақавий кўринишларига боғлиқлиги, давлат, миллий ҳамда ижтимоий хавфсизликнинг умумбашарий тамойилларини, минтақавий хавфсизликни янги тоифасини тадқиқ қилиш заруратини келтириб чиқармоқда. Минтақавий хавфсизлик халқаро муносабатларнинг муҳим жиҳати бўлиб, муайян географик ҳудуд мамлакатлари ўртасидаги барқарорлик, хавфсизлик ва ҳамкорликка алоҳида урғу берилади. Глобаллашув даврида давлатлар ўртасидаги боғлиқликнинг кучайиши билан бирга, минтақавий хавфсизлик тушунчасининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилганидек, “Марказий Осиё ўз геосиёсий жойлашуви туфайли, глобал ишонч инқирози ва можаролар кескинлашувининг барча салбий оқибатларини тўлиқ бошдан кечирмоқда. Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан умумий саъй-ҳаракатлармизга, яқиндан ҳамкорлик қилиш, қатъий чоралар кўриш, минтақа манфаатларини биргаликда илгари суришга тайёрлигимизга боғлиқ. Минтақамиз барқарорлигининг муҳим омили ҳисобланган қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши билан боғлиқ масалалар ҳалқаро кун тартибида иккинчи даражага тушиб қолди. Шундай экан, ташқи сиёсат идораларимиз томонидан стратегик ҳужжат – Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ”. Кўриниб турибдики, Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳар доимгиданда муҳим бўлиб, бой давлатчилик тарихи, геостратегик жойлашуви, прагматик ва фаол ташқи сиёсати боис, бунда Ўзбекистоннинг ўрни аҳамиятли ҳисобланади. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТГАН ТАҲЛИЛИ Минтақавий хавфсизлик – маълум бир ҳудуд давлатлари ва ташкилотлари томонидан ўзаро хавфсизлик, барқарорликни таъминлаш бўйича амалга ошириладиган жамоавий чораларни англатади. Бунга ҳарбий таҳдидилар, 364 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 1 (2025) / ISSN 2181-1415 терроризм, экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги анъанавий ва ноанъанавий муаммолар киради. Бу тушунчани ўрганиш жараёни давлатларнинг умумий таҳдидларга қарши курашиш, тинчликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлигига эътибор талаб этади. “Минтақавий хавфсизлик” тушунчасига кўплаб экспертлар томонидан турлича таъриф берилган. Олима Д.Мадаминованинг талқин қилишича, “Бу дунёнинг у ёки бу минтақасидаги давлатлараро муносабатлар тизими бўлиб, давлатлар ўз иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиёт шакли ва йўлларини коллектив тарзда белгилаш ҳамда умумий хавф-хатарларга ҳамкорликда таъсир кўрсатиш имкониэканлиги тушунилади”. Ўз навбатида, сиёсатшунос А.Баранов томонидан берилган таърифга кўра, “минтақавий хавфсизлик” бу – дунё муайян ўлкасида халқаро муносабаталарнинг ҳарбий, иқтисодий хавфлардан ҳимояланганлик ҳолати ҳисобланиб, мамлакатлар суверенитети ва мустақиллигининг ташқи тажовузлардан холи эканлигини билдиради. Минтақавий хавфсизлик халқаро хавфсизликнинг таркибий ва ажралмас қисми, миллий хавфсизликни таъминлаш шакли сифатида ҳам намоён бўлади. Давлатларнинг минтақавий гуруҳларга бирлашуви, одатда, ихтиёрий равишда ҳамда тинчликсеварлик мақсадларда амалга оширилади. Айрим адабиётларда “минтақавий хавфсизлик” минтақа тинчлиги, халқига нисбатан ҳар қандай кўринишдаги минтақавий хавфдан сақланиши сифатида келтирилган. Аммо, хавфсизликнинг асосий хусусиятларидан бири, мамлакат минтақавий хавфсизлик талабларига риоя этиши жараёнида давлатларнинг ўз суверенитетини таъминлаш қобилияти бўйича маълумотлар деярли йўқ. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР Ми

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Материалда минтақавий хавфсизликнинг талқини минтақа, берилиб, унинг халқаро муаммолар билан боғлиқлиги субминтақа, ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Материалда минтақавий хавфсизликнинг талқини минтақа, берилиб, унинг халқаро муаммолар билан боғлиқлиги субминтақа, ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
region, регион, macro region, минтақавий хавфсизлик, субрегион, sovereignty, макро минтақа, региональная безопасность, субминтақа, threats, угрозы, минтақа, таҳдидлар, макрорегион, суверенитет, regional security
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники