К содержанию
РецензированоRU2025

Религиозная терпимость — важный фактор духовного роста

Mashkhura RASHIDOVA · Nigora BURANOVA

Общество и инновации · 6 · 234-237 · 2025

Аннотация

Калит сўзлар: Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга диний-маърифий, оширилаётган ислоҳотлар жамиятнинг маънавий ёшлар, юксалишида муҳим ўрин тутади. Мазкур йўналишдаги юксалиш, тадбирлар миллий анъаналар ва қадриятларни асраш, соғлом турмуш, оила, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида дўстлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадларига ҳуқуқий давлат, хизмат қилади. бағрикенглик. 1 Candidate of Philosophical Sciences, Associate Professor, Department of Social and Political Sciences, Renaissance University of Education. 2 Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, Department of Social and Political Sciences? Renaissance University of Education. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2025) / ISSN 2181-1415 Религиозная терпимость – важный фактор духовного роста АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Реформы, реализуемые в религиозно-образовательной религиозно- сфере в Узбекистане, играют важную роль в духовном просветительская, развитии общества. Деятельность в этом направлении молодежь, служит целям сохранения национальных традиций и рост, здоровый образ жизни, ценностей, укрепления религиозной толерантности, семья, пропаганды здорового образа жизни среди молодежи. дружба, законность, толерантность. Миллатлараро диний бағрикенглик – бу турли миллатлар ва дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар тизимидир. У жамиятдаги барқарорлик ва тинчликни сақлашнинг асосий омилларидан бири бўлиб, ҳар бир инсоннинг диний эътиқод ва миллий мансублик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзда тутади. Жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкам қарор топтиришнинг энг муҳим тамойилларидан бири ижтимоий ва диний бағрикенгликдир [1]. 2024 йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимизда “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Дин ишлари қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ундан кўзланган мақсад Ўзбекистонда тинчлик, осойишталик омилларидан бири бўлган диний бағрикенглик, динлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни ўрганиш, истиқболдаги вазифаларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва шу йўналишда ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Ушбу нуфузли халқаро анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Корея, Туркия, Малайзия, Португалия, Арманистон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатлардан мутахассислар, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, диншунос экспертлар, исломшунослар, миллий маданий марказлар, турли диний конфессия вакиллари, шунингдек, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари қатнашди. Анжуманнинг хорижий иштирокчилари бугунги таҳликали замонда Ўзбекистондаги динлараро ва миллатлараро тотувлик ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар хорижий давлатлар учун ўрнак бўлаётгани, бу ислоҳотлар ва ташаббуслар бошида Ўзбекистон Президенти турганини юқори баҳоладилар. Ибн Сино жамият ва инсон камолотга эришишининг биринчи асосини билимларга эришишда деб кўрсатади. Зеро, илм-фан борлиқ ва инсоният олдидаги ҳаётий қонуниятларни очиб, аниқлик ва юксалишга йўналтирувчи йўл, деб билади. Билим ва маърифат йўлига чиққан инсон, ушбу йўлдаги тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтиши лозимлигини таъкидлайди. Ибн Сино ўз илмий мероси билан инсонларнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун доим илм- 235 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2025) / ISSN 2181-1415 маърифатни эгаллаш йўлидан боришларини маслаҳат беради: “Эй биродарлар! Одамларнинг ботири мушкулотдан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан бош тортган киши одамларнинг энг қўрқоғидир” [2]. Бу эса дунё тамаддунига тамал тошларини қўйган Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Имом Насафий, Ал-Фарғоний каби не-не довруғи дунёга достон улуғ қомусий алломалар бебаҳо меросида ҳам намоён. Тарихимиздан маълумки, Ўзбекистон Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашгани сабабли турли халқ, миллат ва элат вакиллари маданиятларини уйғунлаштиришга муваффақ бўлган. Шу боис, халқимизда азалдан диний бағрикенглик, меҳмондўстлик, кечиримлилик, бошқаларнинг урф-одат ва қадриятларига ҳурмат билан қараш каби умуминсоний фазилатлар шаклланган. Аҳамиятлиси, асрлар давомида мамлакатимиз ҳудудида турли халқларнинг биргаликда яшаши дунё цивилизациясининг бойишига ҳам хизмат қилган. Маълумки, ЮНЕСКО томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни таъминлаш, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” ана шундай ҳужжатлар сирасидан. БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1996 йил

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга диний-маърифий, оширилаётган ислоҳотлар жамиятнинг маънавий ёшлар, юксалишида муҳим ўрин тутади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга диний-маърифий, оширилаётган ислоҳотлар жамиятнинг маънавий ёшлар, юксалишида муҳим ўрин тутади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp234-237, здоровый образ жизни, healthy lifestyle, family, дўстлик, friendship, дружба, legality, семья, youth, законность, growth, диний-маърифий, юксалиш, ёшлар, бағрикенглик, соғлом турмуш, рост, ҳуқуқий давлат, толерантность, оила, молодежь, религиозно-просветительская, tolerance, religious and educational
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники